Мустақиллик “моделлари”: Мирзиёев ва Темур Алимов иттифоқи ҳақида

Мустақиллик “моделлари”: Мирзиёев ва Темур Алимов иттифоқи ҳақида
104 views
02 September 2014 - 9:37

1Мирзиёев Каримовнинг хўжалик ишлари бошқарувчиси ва содиқ қули Зелимхонни кўндириб, президентнинг хотинига чиқипти. Ҳар сафар 10 литр сувга бир даста исириқ билан икки ҳовуч туз солиб қайнатиб, президент қорасонга учрамоқчи бўлган оёғини қайноқ сувга аста-секин кетини узмай тиқаверса, унинг бир ҳафтада тузалиб, от тепган эшакдек ҳангги бўлиб кетишини айтипти. Аввалгилардан ҳам қирчанғи бўлиб кетган Каримов, роса бир ҳафта деганда, Мирзиёевни Оқсаройга чақиртирипти. Тескариси бўлса, бошимда телефон аппарати синади, дея юрак ҳовучлаб борган Мирзиёев, унинг кайфияти аълолигини кўргач, елкасидан тоғ ағдарилипти.

Амалгиналаринг тошларга тегсин, илоё, Шавкат болам, депти унга қучоқ очган президент. Бу усулни қайдан ўргангансан?

Ўн кун олдин тушимга бир қизил эшак кирди, депти кўзлари олдида Муталлибнинг башараси намоён бўлган Мирзиёев ёлғон гапириб. Ўша қизил эшак, сизнинг оёғингизга тузалмас бир яра тошганини, исроиллик врачлар қонингизни алмаштириб ҳам, бир неча кўз-кўриб, қулоқ эшитмаган муолажаларни қўллаб ҳам, сизни тузата олмаётганлигини айтди. Даъвоси борми, деб сўраган эдим, сувга иссириқ билан туз ташлаб қайнатиб, оёғини тиқсин, ётган пати тим-тик бўлиб, от тепган эшакдек ҳангги бўлиб кетади. Тузалгач, ўзи сени олдига чақиради. Яна қанақа мушкулоти бўлса, сен орқали айтиб юборсин, тушингга кириб, ечимини айтаман, деди…

Шу-у, ўзбек деган халқдан қанча нафратлансам, у менга шунча кўп ёпишади, депти, Мирзиёевнинг сўзини бўлган президент. Жинимдан ҳам ёмон кўрганим, шуларнинг исириғи эди. Кўрмайсанми, жиним суймайдиган бир чақага қиммат шу арзимас матоҳ, жонимга оро кириб ўтирибди. Дунёни зир титратиб турган яҳудий тиббиётидан эса наф бўлмади. Хорижга чиқариб, тишимнинг ковагида асраётган милярдларимнинг бир неча миллионлари бекордан-бекор ҳавога учди. Майли, энди нима бўлса, бўлди. Нима, менга пулларни отам қолдирганми, ёки белимни оғритиб топганманми? Бўладиган ишлардан гаплашайлик, Шавкат болам. Оқсаройдаги бир гуруҳ маҳаллийчи тошкентликларни биласан. Ана, ўшаларнинг оғзини бириктириб турган одамни топишим керак. Имкони бўлса, сўраб кўрчи, қизил эшак менга ўша кимсани топиб бермасмикин?

Ўша, бузуқини топиб нима қиласиз, депти Мирзиёев. Уларнинг бор ҳунарларини ўрганиб олдингиз. Ортиқ кўчага ҳам, мияси айниган бетайин халқ билан муросаю мадорага ҳам эҳтиёжингиз йўқ. Ёлғон гапириб, халқнинг пулини ўмариш бўйича жаҳонда биринчи ўринда турибсиз. Икки қизингиз учига чиққан наркоман, фирибгарнинг фирибгари. Маиший бузуқликда Шарпа газарманга ҳувайриликдан дарс берадилар. Ўзлари ҳам ўзингиздан бошқа ҳаммани кўриб чиқдилар. Уларнинг дастидан мамлакатда пичоққа илинадиган бирор кимса қолмади. Бош жаллодингиз Алматовнинг гиёҳвандликда ном чиқарган ўғли бу соҳада қизларингизнинг қўлига сув ҳам қуя олмайди. Юлдузхон билан Озодагулга эса, йўл бўлсин. Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр деганлари каби Мавлудаой билан Соқиқозиева ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Кўча ҳам, уй ҳам ўзингиз. Шундай бўлгач, бир ҳийла ишлатиб, уларнинг барчасини йўқ қилиб юбориш керак.

Ҳаммасини бирдан йўқ қилсам, одамларда шубҳа уйғонади, дебди президент. Худо кўрсатмасин, граф ўлимга чап бериб тирик қолгудек бўлса, кейин менинг ҳолимга маймунлар ҳассага таяниб йиғлайдилар. У бутун оиламни йўқ қилишдан ҳам тоймайди. Оиламнинг қирилиб битгани парвойимга ҳам келмайди. Таёқнинг бир учи ўзимга тегади, деб қўрқаман. Графнинг қанақанги бераҳм ва шафқатсиз эканини ўзинг биласан. Тожикистонга уюштирилган урушда, ўзимизнинг қанчадан-қанча аскарларимизни ҳам, йўлда олиб келаётиб қорадори ўғирлади, деган баҳона билан йўқ қилиб юборди, у қонхўр. Уларни ора очиб-ора очиб, битта-битта кимса билмас йўқ қилишим керак.

Мирзиёев таклифга рози бўлиб, у билан хайрлашипти. Қизил эшак билан маслаҳатлашиб, президентнинг ҳузурига яна келишини айтипти.

Қайтиб келган Мирзиёевнинг фолбиннинг олдига боришга бўйни ёр бермапти. Уйқуларида ҳам қизил эшакни чақириб, ҳаловатини йўқотипти. Орадан уч кун ўтибди. Тўртинчи кун тонгда, унинг тушига қизил эшак кирипти.
Маҳаллийчи гуруҳнинг “Суслов”и – ғоявий йўриқчиси, Темур Алимов, дебди у. Эртага ярим тунда, у ўз оёғи билан сенинг олдингга келади. Келишиб олинглар…

Шавкат ўрнидан сапчиб туриб, икки букилиб таъзим бажо келтиргач, бошини кўтарса, эшак йўқ эмиш. У кун бўйи нима қилишини билмай, гангиб, оёғи-оёғига чалишиб юрипти. Қизил эшакнинг айтганларидан бирор маъно чиқара олмай, боши шишиб кетипти. Зил-замбил ўйлардан босилиб кетаётган қовоқларини кўтара олмай, ахири шомдан ўтганда ухлаб қолипти. Тун яримидан кечганда, уни Тўра турткилаб, зўрға уйғотипти. У Темур Алимовнинг келганини эшитиб, шунда қизил эшакнинг ўзини алдамаганини билибди.

Ё ҳаёт ё момот, деган Темурвой гапни чувалаштириб ўтирмабди. Дарров таклифини айтиб, ҳамкорлик энг мақбул йўл эканини таъкидлабди.

Ҳаёт ҳам, момот ҳам ўзини қизиқтирмаслигини айтган Шавкат, ўртада пул бўлса, гаплашсак бўлади, дебди.

Пулдан бошқасига тупирдим, дебди пул билан танглайи кўтарилган Темур ҳам. Йўриғимга юрисанг, оғзингга сиққанини оласан. Қизил эшак сенга кўрсатма берганини менга айтди. Ҳаммамиз ҳам қизил эшакнинг қулимиз.
Қизил эшак ким, ўзи дебди шунда, нималар бўлаётганига тушунмаган Мирзиёев.
Ҳаммамизнинг суянган тоғимиз, ғарқ пишган боғимиз. Боғини сўраганингча, узумини е, депти Темурвой.

Шунда Мирзиёевнинг кўзлари олдига, юзларини чечак излари бежаган бир қизилбашара кимсанинг қиёфаси келипти. У авваллари ҳам чўтир бу афт-ангорни қаердадир кўрганини эслабдию, унинг кимлигини аниқ билолмай, пешонаси тиришиб кетибди. Шунда, тўсатдан тўшаги тепасига осиб қўйган портретга кўзлари тушиб: “Она-а-а-а” дея, қўрққанидан жони халқумига келиб, бақириб юборганини ўзи ҳам сезмасдан қолипти.
Она, дема, ота-а, отаж-он де, дебди чўчиб тушган Темур ичига тупириб.

Ҳуши бошидан учган Мирзиёев, Темурвойдан ҳамкорлик қилиш учун нима қилиши кераклигини сўрабди.

Президентнинг матбуот котибига фитна уюштирамиз, депти Шайтон Муродни назарда тутган Темурвой. Режани сен ишлаб чиқасан. Бу қизил эшакнинг хоҳиш-иродаси.

Хўп, бўлади, дебди, оёғининг жони қочган Мирзиёев.

Фолбинни қайси қизил эшак шатталаганини, нима учун унинг кароматгўй бўлиб қолганини, у шунда дарров англаб етипти. Дунёда ўзидан ҳам кўра муттаҳамроқ, ўзидан ҳам кўра мунофиқроқ кимсалар борлигини билгач, у ўзини ночор ҳис эта бошлапти…

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон