Збигнев Бжезинский: Украинадан сўнг Москва Болтиқ бўйи давлатларига ҳужум қилади

Збигнев Бжезинский: Украинадан сўнг Москва Болтиқ бўйи давлатларига ҳужум қилади
199 views
02 September 2014 - 15:28

4TVN 24 польша телеканали берган хабарга кўра, собиқ АҚШ президенти Жимми Картернинг маслаҳатчиси бўлган Бжезинский ўзининг CNN га берган интервьюсида НАТОнинг пайшанба куни бошланадиган Ньюпорт шаҳридаги саммитига умид қилаётганини билдирди, деб ёзади Кавказ-центр.

– Рус аскарлари чегараларни бузиб ўтишмоқда, рус танклари чегаралардан ўтишмоқда, рус артиллерияси ўққа тутмоқда, руспараст жангарилар руслар томонидан қуроллантирилмоқда. Бу жуда жиддий таҳдиддир, – дейди Бжезинский.

Картернинг собиқ маслаҳатчиси шу сабабли ҳам Украинадаги вазият бўйича НАТОдан жиддий қарорлар кутмоқда. CNN га берган интервьюсида у НАТО нинг Уэльсда бўладиган саммитида ташкилотнинг Болтиқ бўйи давлатларидаги кучларини янада мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилинишига умид билдирди.

– Мен НАТОнинг умумий хавфсизликни таъминлаш учун зарур чораларни кўришга ҳозир фаол ва ишончли Иттифоқчи эканлиги ўз тасдиғини топишини кутяпман. Бу ўз ичига америкаликлар, инглизлар, немислар ва италияликларни олган НАТО кучларининг Болтиқ бўйи давлатларида, ҳаттоки қайсидир даражада ўз-ўзини ҳимоя қилиш лаёқатига эга бўлган Польшада ҳам янада мустаҳкам ва доимий асосда ўрнашишларини талаб қилади, – дейди собиқ президент маслаҳатчиси.

– Русларга ушбу давлатларнинг Украина эмасликларини тушинишлари учун ишорат бериш лозим. Чунки агар Путин Украинада ғалаба қозонадиган бўлса у мазкур стратегияни Болтиқ бўйи давлатларига нисбатан ҳам қўллайди, – дея таъкидлайди у.

Хитой Путинни қўллаб-қувватлайдими?

Бжезинский Путиннинг агрессив сиёсатига нисбатан Хитой (Қизил Хитой)нинг муносабатига ҳам тўхталиб ўтди. Россия президенти Шарқий Сибирдан Хитойга зангори олов узатиладиган газ қувурининг очилишида иштирок этади. Шу йўл орқали Россия Хитой билан иқтисодий алоқаларни қурмоқда ва Хитой мисолида иттифоқчига эгамиз демоқда. Бжезинскийнинг қайд этишича, аслида Хитой Путинни қўллаб-қувватламайди, балки аксинча – у Россиянинг дунё иқтисодиётига таъсиридан қўрқади.

– Руслар Хитой уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлашади, лекин мен ўйлайманки бу ерда вазият бошқача. Хитойликлар Путиннинг авантюрага ҳос позицияси дунё иқтисодиёти учун жуда жиддий таҳдид эканидан қўрқишади. Улар учун бу ҳалокат бўлиши мумкин.

Менинг фикримча хитойликлар янада фаолроқ бўлишлари ва Путинга иккинчи жаҳон урушидан сўнг кўп йиллар ўтиб чегаралардаги ҳар қандай ўзгариш янги урушни келтириб чиқаришини айтмоғи лозим. Бу халқаро муаммоларни ҳал қилиш йўли эмас, – дейди Бзежинский.

Ўз навбатида, Лондоннинг «Чэтэм Хаус» (Chatham House) халқаро муносабатлар институтидан Москвадаги собиқ Австралия дипломати, Россия ва Хитой ташқи сиёсати бўйича эксперт Бобо Ло (Bobo Lo) ўтган ҳафтада Стокгольмда бўлиб ўтган коференцияда Қизил Хитойнинг Россия билан янги мустамлакачиликка ҳос иқтисодий алоқалар ўрнатганини таъкидлайди.

Бу Қизил Хитойга қўшнисининг газ ва минерал бойликларини ўзлаштиришдан фойда кўриш имконини беради, – дея эксперт сўзларидан иқтибос келтиради New York Times газетаси.

ЎХҲ ахборот бўлими