Жабҳатун-Нусра БМТ аскарини озод қилиш учун ўз шартларини қўйди

Жабҳатун-Нусра БМТ аскарини озод қилиш учун ўз шартларини қўйди
20 views
03 September 2014 - 11:05

Haiti Awaits Results Of Presidential Runoff ElectionЖабҳатун-Нусра жамоати Суриянинг Голан тепалигида асир қилиб олган 44 Филиппинлик БМТ аскарини қўйиб юбориш учун ўз шартларини қўйди. Бу ҳақида ББС хабар берди.

Филиппинлик ҳарбий қўмондон Мосесе Тикойтогнинг сўзига кўра, Исломий Жамоатлар ўзларини БМТ террор рўйхатидан ўчирилишини талаб қилишган.

Шу билан бирга улар назорат қилиб турган Суриядаги ҳудудларни тан олишини ҳам шартлардан бири сифатида маълум қилишган.

БМТ вакиллари музокаралар учун Сурияга етиб келишган. Бироқ асирларни ҳозирда қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Исломий Гуруҳлар Кунейтра шаҳридаги Голан тепалигига кириб боришган. Сурия ва Исроил чегара назорат постини босиб олишган ва у ердаги БМТ га оид 44 аскарни тирик ҳолда асирга олишган.

Шундан сўнг БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва АҚШ тинчликпарвар кучлар аскарларининг зудлик билан озод қилинишини талаб қилган.

ЎХҲ ахборот бўлими