Қозоғистон Россия спутникларининг учирилишига рухсат бермади

Қозоғистон Россия спутникларининг учирилишига рухсат бермади
18 views
03 September 2014 - 12:48

4“Жорий йилда режалаштириланган «Ресурс–П» ва «Кондор-Э» космосдан ерни масофадан туриб зондлашга мўлжалланган аппаратларнинг учирилиши Қозоғистоннинг рухсат беришни назарда тутувчи тегишли келишувни имзоламаганлиги туфайли 2015 йилга кўчирилиши мумкин”, – деб ёзади «Украина сегодня: Finanso.net» мухбири.

Ушбу космик аппаратлар учирилишининг кейинги йилга қолдиришига Байконур аэродромидан учирилган ракета ташувчи аппаратларнинг янги қулаш ҳудудлари бўйича Россия ва Қозоғистон ўртасидаги тегишли битимнинг имзоланиши кечиктирилгани сабаб бўлган.

Россияга тегишли бўлган «Ресурс–П» космик аппарати жорий йил охирида, «Кондор-Э» эса иккинчи октябрь куни фазога учирилиши керак эди.

Фазо йўлаги Россия Федерациясининг Пермь, Свердловск ва Челябинск вилоятлари ҳамда ва Шимолий Қозоғистон устидан ўтувчи ушбу ракеталарнинг учирилиши “шимолий траектория” деб аталувчи 94 градусли бурчак остида амалга оширилиши лозим эди.

Шу тарзда ракетанинг биринчи босқичдаги бўлагининг қулаши Қозоғистон шимолидаги туманлардан бирига, иккинчиси Пермь вилоятига ва учинчиси Шпицберген ва Гренландия оралиғидаги ҳудудга қулаши лозим эди.

ЎХҲ ахборот бўлими