“Ислом давлати” жангарилари Путинга таҳдид қилишди (видео)

“Ислом давлати” жангарилари Путинга таҳдид қилишди (видео)
42 views
04 September 2014 - 6:19

1

“Ислом давлати” гуруҳи жиҳодчилари интернетда Чеченистон ва Кавказда уруш бошламоқчи эканликлари ҳақидаги видеолавҳани эълон қилишди. Бу ҳақда 3 сентябрь куни «Ал-Арабия» телеканалига таяниб РИА Новости хабар берди.

Рус тилига таржима қилинган видеолавҳада террорчилардан бири Суриянинг Ракка вилоятидаги ишғол қилинган Табка аэродромида қирувчи самолёт кабинасидан туриб мурожаат қилади.

Террорчиларнинг мурожаати Россия президенти Владимир Путинга қаратилган.

Бундан ташқари, жангарилар Сурия президенти Башар Асадга ҳукумат қўшинларига қарши ҳаводан туриб жанг бошлаш билан таҳдид қилишди.

ЎХҲ ахборот бўлими