Ўзбек муҳожирлари Қозоғистон пойтахтида сон жиҳатдан етакчи

Ўзбек муҳожирлари Қозоғистон пойтахтида сон жиҳатдан етакчи
77 views
05 September 2014 - 9:27

kazakda uzb migrantlar ko`pҚозоғистон пойтахти Остона МДҲ давлатлари билан миграция борасида мусбат сальдога эга. Бу ҳақда Остона статистика департаменти матбуот хихмати маълумотига таяниб trend.az хабар берди.

“Хусусан, Ўзбекистон билан миграция нисбати +233 кишини ташкил қилади. Ундан кейинги ўринларда Россия Федерацияси билан +28, Қирғиғистон Республикаси билан +40, Озарбайжон билан +7, Туркманистон билан +6, Украина билан +5 ва Тожикистон билан +3 кишини ташкил қилади”, – дея қайд этади Департамент матбуот хизмати.

Департамент маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудидан ташқари мусбат сальдога эга бошқа давлатлар орасида Хитой (+136 киши), Мўғилистон (+30 киши) ва Туркия (+10 киши) туради.

Муҳожирларнинг миллий таркиби бўйича етакчилик қозоқларга тегишли бўлиб – Остонага келганлар умумий сонининг 88,3 фоизини, чиқиб кетганларнинг эса 86,2 фоизини ташкил қилади.

Миллий таркиб бўйича ўзбек муҳожирлари сони эса Остонага келганлар ва чиқиб кетганлар умумий сонининг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади.

Аҳолининг жорий ҳисобига кўра, 2014 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистон пойтахтига 24301 одам кириб келган ва 13414 одам чиқиб кетган бўлиб мусбат сальдо – +10887 кишига тенг. Мусбат сальдо биринчи навбатда ички миграция (+10887 киши) ҳисобига шакллантирилган.

Ташқи миграция бўйича мусбат сальдо кўрсаткичи эса +435 кишидан иборат.

2014 йилнинг январь-июнь ойларида 2013 йилнинг ҳудди шу муддатига солиштирганда ўтган йилги 48,9% лик ўсишдан ошиб 65,6%га етган.

Статистика Департаменти маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Остона аҳолисининг сони 835 153 кишига етган.

ЎХҲ ахборот бўлими