Путин иттифоқида “ёриқлар” пайдо бўлди

Путин иттифоқида “ёриқлар” пайдо бўлди
145 views
05 September 2014 - 10:06

Путиннинг Оврўпа Иттифоқига рақобатчи ўлароқ Овросиё иттифоқини тузиш бўйича бошлаган лойиҳасида “ёриқлар” пайдо бўлди, деб ёзади Financial Times нашри.

4

журналист Жек Фарчи

Мисол учун Белоруссия ва Қозоғистон Москванинг Оврўпа Иттифоқи ва бошқа бир қатор мамлакатлардан келадиган озиқ-овқат махсулотларининг баъзи турларига нисбатан эмбарго жорий қилиш ташаббусини рад қилишди, дейди журналист Жек Фарчи.

1

Дўсим Сатпаев

Умумий ёндашувнинг йўқлиги Овросия иттифоқининг умумий бозор яратиш бўйича олдига қўган мақсадларини йўққа чиқаради.

“Бу иттифоқ ичидаги алоқалар учун жуда жиддий муаммо саналади, – дейди Олма отада жойлашган Risk Assessment Group таҳлил маркази раҳбари Дўсим Сатпаев. – Ишончим комилки ушбу интеграцион лойиҳа узоқ яшамайди”.

Нашрнинг билдиришича, охирги кунларда бу “ёриқ” кўзга янада яққол ташлана бошлади. Ўтган ҳафта Назарбоев ўз интервьюсида Қозоғистоннинг Овросиё иқтисодий иттифоқини тарк этиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаганди.

Москва ва Остона расмий жиҳатдан 2015 йилнинг январидан бошлаб мавжуд бўладиган иттифоқдан Қозоғистоннинг чиқиш эҳтимолини камайтиришга ҳаракат қилишди.

Бироқ, мулозимлар ва таҳлилчиларнинг фикрича, Украина инқирозидан сўнг ўзаро муносабатлар дарз кетди.

“Эндиликда Қозоғистоннинг Россия билан ассоциацияси қимматга тушиши маълум бўлди”, – дея ўзини таништирмаган ҳукумат мулозимларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради Financial Times.

2

Умут Шаяхметова

Қозоғистон Россия ва Хитой манфаатлари ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқда. Лекин унинг Россия билан бошқа алоқаларининг мавжудлиги Россияга қарши жорий қилинган санкциялардан қочиб қутула олмаслигини кўрсатмоқда, – дейди Қозоғистон халқ банки бошқарув раиси Умут Шаяхметова.

“Биз аллақачон ғарб банкларидан санкцияларга риоя қилиш бўйича жуда кўплаб мурожаатлар олмоқдамиз”, – дейди у.

Яқинда Путиндан Назарбоев ўрнини унинг вориси эгаллаганидан сўнг Қозоғистонда ҳам “Украина сценарийси” бўлиши мумкинми деб сўрашганди.

Путин Назарбоевнинг заковатини кўкларга кўтарди ва 1991 йилгача “қозоқларда ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган”, – дея жавоб қайтарди.

“Мен Қозоғистоннинг Овросиё иттифоқи таркибида қолишига аминман. Чунки унинг фуқаролари жаҳон цивилизациясининг бир бўлаги бўлган катта рус дунёси таркибида қолиш улар учун фойдали эканини жуда яхши тушунишади”, – дея қўшимча қилди Путин.

Нашрнинг ёзишича Путиннинг охирги сўзлари Қозоғистонда ҳақоратли таҳдид сифатида қабул қилинган.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi