“Россия фақат ўзидан заифларгагина ҳужум қилади” – польшалик сиёсатчи

“Россия фақат ўзидан заифларгагина ҳужум қилади” – польшалик сиёсатчи
26 views
06 September 2014 - 15:35

4Варшавада нашр қилинадиган Super Ekspres газетасида Россиянинг узоқ асрлик ишғолчилик сиёсати ҳақида сўз боради.

Хабарда таъкидланишича, Польшадаги “Қонун ва адолат партияси” раиси Ярослав Качиньский нафақат Киев, балки Варшава ва Берлик тақдиридан ҳам ҳавотирда эканини билдирган. Унинг фикрича НАТО чегаралари рус президентининг экспансия зарбаларини тўхтатиб қоладиган чегара эмас.

Ярослав Качиньский ўзининг TVP Info телевидениясига берган интервьюсида Украинада содир бўлаётган воқеалардан чуқур ташвишда эканини билдирган. Качиньский низони ҳал қилишда АҚШнинг янада фаолроқ иштирок этиши тарафдоридир.

– Бу ерда кимдир журъат қилиб Ангела Меркель ва Франсуа Олландга АҚШни Оврўпадан узоқлаштиришнинг ахмоқликдан бошқа нарса эмаслигини уқдириши лозим, – дейди Качиньский.

Криницада бўлиб ўтган Иқтисодий форумда Качиньский сон жиҳатидан камида иккита АҚШ бригадасидан иборат НАТО аскарлари Польша ҳудудига жойлаштирилиши лозим. Бундан асосий мақсад польша-америка қўшма ҳарбийларини шакллантиришдир.

“Польшага қилинган ҳужум АҚШга қилинган ҳужумдир. Россия азалдан ишғолчи давлатдир. Шу билан бирга у фақат ўзидан заифларгагина ҳужум қиладиган давлатдир. Агар қаршисида муносиб кучни кўрса Россия думини тугиб қочади”, – дейди “Қонун ва адолат партияси” раиси.

У НАТО чегарасининг хавфдан ҳоли эмаслигини таъкидлайди.

– Ҳозирги уруш ҳолатида мен нафақат Киев тақдири, балки Варшава ва ҳатто Берлин тақдиридан ҳавотирдаман. Немис армиясининг аҳволини эътиборга оладиган бўлсак Путин учун ҳеч қандай машаққат эмас – дейди Качиньский.

Криницада бўлиб ўтган Иқтисодий форумда Качиньский Владимир Путиннинг оғзидан чиққан баъзи сўзлардан мисоллар ҳам келтириб ўтди.

“Путин Киевни икки ҳафтада эгаллайман деганди. Энди айтингчи, у ҳолда Варшавани қанча вақтда эгаллайди? Берлин учун қанча вақт сарф бўлиши мумкин?”, – дея савол билан мурожаат қилади “Қонун ва адолат партияси” лидери.

ЎХҲ ахборот бўлими