Ажойиб статистика

Ажойиб статистика
27 views
07 September 2014 - 13:05

4

Ўзбекистон ёпиқ давлат бўлишига қарамасдан баъзида мамлакатнинг кўздан йироқ кўрсаткичларини ҳам ҳисоблаш мумкин.

Масалан, Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил январь-июнь ойлари учун эълон қилган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ялпи ички махсулот ҳажми 61056,1 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу эса “қора бозор” курси бўйича $20,3 млрд. долларга ёки тадбиркорлар томонидан қўлланиладиган ва конвертация квотасига эга бўлмаган биржа курси деб аталадиган курсга кўра $16,5 млрд. долларга тенг.

Буганги кунда Ўзбекистон аҳолиси 31 миллион кишини ташкил қилишини инобатга олсак, бир йиллик ЯИМ аҳоли жон бошига $1,5 минг долларга ҳам тенг келмаслигини кўриш мумкин. Бу эса дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан саналади.

Ўзбекистон иқтисодиётидаги инқирозни углеводород қазиб олиш ҳажмидаги ўзгаришларда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, 1999 йил мамлакатда 8,1 миллион тонна нефть ва газ конденсати қазиб олинган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич атиги 2,9 миллион тоннани ташкил қилди.

2012 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги нефть ва газ конденсати истеъмоли уни қазиб олиш ҳажмига нисбатан ортиб бормоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими