Олий суд раисига қабулда, яна бир бора ўзбекона иллат!

Олий суд раисига қабулда, яна бир бора ўзбекона иллат!
32 views
08 September 2014 - 9:15

503.09.2014 йилда мазкур сайтда босилиб чиққан, «Сиз шу жазога лойиқсиз» сарлавхали мақолада: -«Мен ушбу мақолани ёзишимдан мақсад кимнидир хижолатга қўйиш ёки айблаш мақсадида эмас, балки хозир урфдан қолиб кетган ажойиб, «танқид келажакни мевасидир»-деган пурмано хикматли сўзни эслаш ва шундан умид қилиб, бир хақиқий-воқеиликни ошкор этмоқчиман ва умид қиламанки ўқувчилар мени тўғри тушунадилар» -деб ёзган эдим ва тақдир тақозоси билан яна бир бора ушбу сўзлар билан мазкур мақолани бошлашга-ёзишга жазм этдим.

Албатта халқимизга хос яхши фазилатлар ва урф одатлар талайгина, аммо у ўзимизники, бироқ инсон-халқ онг тафаккурини ривожлантиришлик мақсад ва маслагига тўсқинлик қилувчи иллат ва қусурлар хақида яна ҳам гапириш ва танқид қилиш жоиздир деб ҳисоблайман!

Зеро, бежизга айтилмаган:

Ҳеч бир нарса жўн осон,
Битган эмас ҳеч қачон
Буюк ишлар ҳаммаси
Фикру – захмат меваси!…

05.09.2014 йил тонг соат 06 ларданоқ Олий суднинг қабулхонаси олдида анчагина одам йиғилиб туришган экан ва мен ҳам бориб қабулга ёзилдим.

Олий суд раиси янги тайинланганлиги, янги бўлган раис адолатпарвар инсон эканлиги, у киши Тошкент шахар суди раиси бўлганларида ҳам адолатли ишлаганлиги ҳақида, янги раисни биладиган инсонлар жуда илиқ фикр ва мулохазаларни билдиришиб туришган эдилар.

Шу пайтда бир инсон дабдурустдан ўз норозилигини баралла айтиб ҳаммани гапини бўлиб, кишиларнинг эътиборларини ўзларига жалб қилиб қўйди!… Эътирози бўлса шунчалар «актуал – долзарбки» унча бунча онг тафаккур сохибларининг ақли етишмаслиги тайин, ўзингиз мархамат эшитиб кўринг, эмишки: -«У киши 360км. йўл босиб тоғ ошиб келибдиларда, нима учун эрталаб соат 09-15да аризани топширган ҳолда кундуз соат 15-00гача 5-6соат кутиб ўтириши керак экан, бу ўта адолатсизлик ва тартибсизлик эмиш…»
Ана мантиқ , маъно , мақсад ва эътироз !!!

Мен, у кишига юзланиб сиз нотуғри фикрлаётган бўлсангиз керак, ахир қабул бир сиз учун эмасда, қаранг 50-60тача одамлар йиғилиб турибди, буларнинг ҳаммасидан аризаларини олиб қабулга ёзгунларича ҳам неча соат ўтади, қолаверса олинган аризаларни кўриб чиқишади, агарда жавоб кетган ёким иш чақирилиб ўрганилаётган бўлса қабулга киришдан не хожат??? Ахир Олий суд раиси хар бир шикоятчи учун алохида қабул қилмайдику, қолаверса шу ердаги кўпчилик 5-6 соат эмас 5-6 йиллаб бурунги раиснинг қабулига кира олмасдан сарсон-саргардон бўлиб юришибди, худо деяйлик, соат 15-00 дами 18-00 дами Олий суднинг янги раиси қабул қилиб арзу додимизни тингласаларда, пировард натижада адолат қарор топса дедим…

Қаёқда, сал пастга тушиш, аксинча бизни саводсиз тушунмаганликда айблаб, бошқалар билан иши йўқ эканлигини, 5-6соат кутиб ўтиришга тоқати йўқлигини ва хакозорларни барча ўтирганларга эринмасдан бирма-бир бориб баралла сафсатавозлик қилиб чиқди.

Ха, Аристотел: -«Золимлар атрофида хушомадгуйлар гирди-капалак бўлишса –халқ атрофида сафсатавозлар гирди-капалак бўлишади»-деб бежиз айтмаган экан !!!

Соат 15-00да қабул вақтида шу нарса маълум бўлдики, Олий суд раиси давлат делегацияси сафида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишига Қозоғистонга кетган экан. Биз ҳам шу юрт фуқароси онгли инсон сифатида тўғри тушунамизки, давлат манфаати учун халқаро келишувлар мақсадида Суд хокимияти рахбари сифатида хизмат сафарига кетган экан ва шунинг учун ҳам Олий суд махкамасини ҳам ортиқча қоҳозларга кўмиб ташламаслик мақсадида, берган шикоятимизни қайтиб олдик ва кейинги қабулга келишни ният этдик.

Аммо мени хайрон қолдирган жойи халиги эътирозбон сафсатавоз, қабулда бир сўз ёки эътироз билдирмасдан жим кириб-жим чиқиб кетди, во ажабо, қани ташқаридаги эхтирос ва эътирозлар, қаерга кириб кетди экан ???!!!…

Нахотки, шу ҳам жуда аламли ва оғриқли ўзбекона иллатмикан… ???

Бир кўринишда арзимас бўлиб кўринадиган бундай воқеа, махаллий қусур, аслида энг ёмон иллат бўлиб, таъбир жоиз бўлса Мазаххистликдир…
Мен Маззахистлик деганида нимани тушунаман: -«-Маззахистга эрк бериб кўрингчи, тепангга чиқиб шатралайди-бошингга ичини бўшатади»; -«Маззахистни бошини силаб кўрингчи билагингни тишлаб олади, оғзига нон тутсанг бармоғингин ғажийди, сув тутсанг юзингга пуфлайди»;

-«Унинг нощукрлигидан жахлинг чиқиб бошига бир урсанг эгилади, бир тепсанг дўнг бўлади, бошқа иш қилсанг, эй рахмат бундан-да баттарроғини қилмади-я -дейди»;
-«Аслида ундан-да баттарроқ хўрлаш ёки хақоратнинг ўзи йўқлигини ёки тушунмайди ёки тушунишни хохламайди ёхуд ўзи шуни хохлайди» …
Ёлғиз ножоткор Оллохнинг ўзидир, маззахистлардан, элимизни-халқимизни Ўзи асрасин!!!

Ниятим ва орзуим Муқимий айтган:

-Пул берсанг, доно бўлиб мушкул ишинг осон қилурман,
-Бермасанг, нодон бўлиб осон ишингни сарсон қилурман.. –деган сўзлари илохим Олдинги Олий суднинг раиси билан ўзи билан бирга кетганлиги рост бўлсин ва орзиқиб кутилган Одил судлов Ўзбекитонда ҳам ўз жамолини кўрсатсин, ОМИН!!! …

Эътиборларингиз учун рахмат!!! Яна учрашиш насиб этсин деган умид билан

Бахром Абдурахимов
тел. 9998907210725;+998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126