Чорак аср бир вайсақи сассиқ чолнинг оғзига термулиб яшамoқ

Чорак аср бир вайсақи сассиқ чолнинг оғзига термулиб яшамoқ
146 views
08 September 2014 - 16:18

1Каримовнинг қатағонлар сиёсатига ширин жонлари ва азиз умрлари эвазига сон-саноқсиз қурбонликлар бериб келаётганини била туриб, мамлакат ичкарисида биров буни расман унинг фаолияти билан боғлашга ҳеч қачон ботина олмайди. Ҳақиқат тор давралар ва бурчак-бурчакларда ёхуд иймонли оилалардаги эр-хотинлар ва фарзандлар орасида афсус-надоматлар ила ҳар кун бир неча бора эътироф этилсада, уларни расмий манбаларга олиб чиқишнинг умуман иложи йўқ.

Расмий манбалар нари турсин, тўй-ҳашам ёхуд маҳалла-кўйдаги таниш-билишлар ўртасида, шу каби уларни жамоат жойларида муҳокaма қилишга ҳеч бир кимсанинг юраги бетламайди.

Муаммоларга тил теккизган бутун бошли одамларнинг ёхуд оилаларнинг бир кечада сирли равишда зим ғойиб бўлиб қолганини эшитиб ёки кўравериб кўзи пишган фуқаро, жон ҳовучлаб, сурункали давом этаётган 23 йиллик “мустақиллик қатағонлари”дан қўрқиб яшаяпти.

Оммавий матбуот воситаларида Каримовнинг ношудона сиёсатини оғиз кўпиртириб мақтаб, унинг раҳбарлиги остидаги кўз-кўриб, қулоқ эшитмаган йўқ мувафаққиятларни кўкларга кўтариб, алжирайдиганлар ҳам ана шу жабрдийдаларнинг ичидан чиққан баъзи бир кимсаларнинг ўзлари эканликлари, жуда ҳам ачинарлидир.

Қуддус Аъзамовга ўхшаб айтганини-айтиб, телевидение минбаридан хилватга ўтгач, уларнинг: “Даврон ҳозир, мана шу касофатнинг қўлида. Жон сақлаш учун айтдик-қўйдикда. Кўпи кетиб ози қолди”, дея мусичаю беозор кўриниб, кимларнингдир кўзи учун ўзларини оқламоқчи бўлгани, Каримовнинг кўриб-билиб туриб, “оқни, қора” дея, қасам ичиб, шайтонлашларидан ҳам ўтиб тушади.

Улар яна минбарга чиқсалар: “Республикамиздаги олти ойгача бўлган даврдаги мутлоқ она сути – кўкрак сути билан озиқланишга оид кўрсатгичлар атига 54 фоизни ташкил қилади. Бу келажагимиз эгалари бўлмиш болаларимизнинг тўла қонли ривожланишига ва аёлларнинг ўзларининг соғликларига ҳам ёмон таъсир кўрсатади.

Замонавий медитсинада ҳам, каримовпарвар динимизда ҳам болани икки ёшигача кўкрак сути билан боқиш керак”, дейилган, дея, дискнинг бошқа юзини қўйиб, фонаграммага ўтиб оладилар. Яна, аёлларга ўзларининг қадди-қоматларини дуркун кўрсатиш учун болаларини эмизмаяптилар, дея, туҳмат уюштириб, Мустақиллик шарофати билан гўё гуллаб-яшнаб кетаётган аёлларимиз, тўкин-сочин кунларга ношукрлик қилаётгандек қилиб кўрсатилади.

Аёллар ва болалар орасидаги сон-саноқсиз касалликлар ва ўлим ҳолатларининг ўсишига “каримовча мустақиллик” сабабчи бўлаётган эсада, бу ҳақда лом-мим, дейилмайди. Чунки, ҳақиқатни айтишга уринганлар, телевидения саҳнига қайта оёқ боса олмасликларидан қўрқадилар. Ёлғон-яшриқ гапириб, бола-чақа боқиш имкониятидан масуво бўлганлари етмаганидек, гўё улар сўнгра ўзларини халқнинг назаридан тушиб қолгандек ҳис эта бошлайдилар.

Шу боис, бу муаммони қонун қабул қилиш йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини зўр бериб таъкидлаб, жамаотчиликнинг фикрини қабул қилинажак қонуннинг муҳокомасига тортмоқчи бўлиб, бечоралар уларнинг назарини ҳақиқий муаммодан чалғитиш учун чиғилиб, роса чиранадилар. Каримовнинг айбини хаспўшлаймиз, дея, иймон-эътиқодларидан кечиб, бу дунёнинг ёлғони учун чин дунёларини сотадилар. Эшитириш тугагунча, Каримовга ўзларини яхши кўрсатиш учун улар минг марта терлаб-пишиб, минг марта жон бериб жон оладилар.

Заҳарли илон ҳар кун заҳрини сочиб турмаса, заҳаридан ўзи заҳарланиб ўлиши мумкинлиги каби, улар ҳам ёлғон-яшриқ сиёсатга хизмат қилмасар – ёлғон гапириб, миллатга хиёнат қилиб турмасалар бир ҳафтада озиб-тўзиб, ичикиб ўлиб қоладилар. Аммо, улар асл ҳолатни билмайдиларми? Бор кўргуликлар сабабчисиничи? Каримовнинг жоҳил ва яроқсиз бир раҳбар эканлигиничи? Акси, барча-барчасини бошқалардан кўра, улар яхшироқ биладилар. Бутун Ўзбекистоннинг бошида икки муаммо борлиги, биринчиси президент Каримов, иккинчиси каримовчиларнинг ношудона сиёсати туфайли бадном бўлган пахта эканлиги, уларга ўзларининг исми-шарифлари сингари очиқ-ойдин аён бир ҳақиқатдир.

Аммо, барчасини билсалар ҳам, 90 фоиз аёллармиздаги касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, дарбадар ҳаётгузаронликдан, тўйиб овқатланмасликдан – камқонлиликдан, очликдан пайдо бўляпди. Бизда сифатли, оқсилларга бой озиқ-овқатлар камайиб кетди.

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари каби тансиқ озиқ-овқатлар нари турсин, оддий сут ва қатиқни тўйиб емагач, оналар ва болаларда камқонлилик пайдо бўлади. Ўзбекистонда 80 фоиз аҳоли сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланадиган озиқ-овқатдан етарли даражада баҳраманд бўлолмаяптилар. Оналар тўйиб сут ичмаса, кўкрагига сут келмайди, демайдилар.
Кўкрагида етарли сути бор она, ҳеч қачон боласини кўкрагидан узиб қўймайди.

Аёлларга Аллоҳ инъом этган бу соҳир ҳиссиётни ва гўзалликни эркаклар ҳеч қачон тассавур этишга қодир эмаслар. Оналар эрларининг шижоатсизликлари ва Каримов Мустақиллигининг тажавузи боис, ҳар кўчада бир сўм пул топиш илинжида сарсон-саргардон, уззукун йиллаб совуқ-иссиқда оч-яланғоч тентираб юргач, гоҳ кўкракка сут келса, гоҳ келмайди, холос. Оқибатида, она организимидаги сут ишлаб чиқариш жараёни бузилиб, онанинг кўкрагида эскирган сутлар қотиб қолишни бошлайди. Қотган сутлар ўз навбатида маддага айланиб, улар она кўкрагини саратон касаллигига мойил қилиб қўяди. Бу муаммони ҳал қилишимиз учун халқимизга арзон сут етиштириб беришимиз керак.
Келажагимиз бўлмиш болаларимизга рисоладагидек таълим-тарбия бериб ўстиришимиз учун аёлларимизни Каримов истибдодидан озод этиб, уларни бошимизга кўтаришимиз керак.
Аслида, ҳар бир фуқаро миллат ва мамлакат тақдирига бепарво эмаслигини кўрсатиши учун ҳукумат ва у юргизаётган сиёсатга муносабат билдиришга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб боришга мажбур ҳисобланади. Унинг муносабaти, унинг шунчаки тирик мурда эмаслиги ҳақидаги далолатномадир. Ундан ҳам муҳими, унинг ҳаётда юз бераётган салбий ёки ижобий, деб ҳисоблаган нарсаларга нисбатан қанчалар тўғри баҳо беришида ўз аксини топмоғи лозим.

Каримовча тор ва шахсий манфаатлардан келиб чиқиб қараш якка шахсларни ҳам, жамиятни ҳам аросат ҳудудларига олиб кириб, охир-оқибат уларнинг ўзларини, ўзларининг умрига зомин этади. Бу дегани, ҳаётга ва одамларга нисбатан нотўғри муносабат ва фикрда бўлиш, мамлакат бошида турган шахснинг умр овқатига айланса, у одамларни пичоқсиз сўйиши баробарида, уларнинг бўйнига айбдор эканликлари тўғрисидаги ёрлиқни ҳам осонгина осиб қўяди, деган маънони англатади.

Шунинг учун ҳам ҳар қандай муносабат – бу ҳали тўғри фикр ҳам, тириклик ҳам дегани эмас. Ҳар қандай фикр, кимсанинг шахс сифатидаги онги-тафаккури ва жамиятдаги инсонийлик даражасини белгилайди. Каримов сингари зўровонлик билан ўзгаларга фикрини ўтказиш, вақтинчалик бир нарса бўлиб, уни одамлар қўрққанлари сабаб тан олиб турганлари билан реаллик ҳар куни унинг қарашларининг ҳаётга нисбатан тамоман ётлигини намоён этиб тураверади.

Шунинг учун ўзи яшаб турган жамиятга бепарво бўлмаган фуқаронинг муносабати биринчи навбатда, ўзига – хотини ва болалари – бутун оиласига меҳр-муҳаббатини, адолатини, уларнинг тақдири-аъмолларининг яхши тарафга ўзгаришида, масъулият ҳисси елкасида эканини англаб яшаётганини билдиради.

Шундай экан дунёдаги демократик давлатлардаги ҳур фуқаролар сингари Ўзбекистонда ҳам ўзини ҳақиқий фуқаро ҳисоблайдиган ҳар бир инсон сиёсий нуқтаи назарини баён этиб: президент ва пахта Ўзбекистон тараққиётининг ва миллат бахт-саодатининг кушандаси. Аъло сифатли сут ва гўшт, дунёда тенги йўқ ширин-шакар мева-чевалар етиштириш учун
Каримовни миядаги ўсимта каби ҳаётимиздан ситиб ташлаб, пахтани кескин қисқартирмасак, яқин келажакда узил-кесил ҳалокатга учраймиз. Ялғон-яшриқ жонга тегди.
Ота-боболаримиздан қолган: ёлғончи ялчимас, ўғри бойимас, деган гап бор. Ҳаром-ҳариш нарсаларни йиғиштириб, бўладиган ишлар билан шуғулланимиш, керак дейишга ҳаққи бор-ку!

Дунёда тенги йўқ Фарғона водийси каби жаннатмакон гўшамиз бор. Уларни Каримовнинг шунча йиллар қонига ботириб келгани етар. Ўзбекистонни Каримов ва пахтадан қутқариб, озод ва ривожланиш кўчаларига олиб чиқишда, бутун ўзбек уларга кўз тиккан. Водийликлар каби юксак маданиятли, боғ-роғлар яратишда, шаҳарлар барпо қилишда дунёда тенги йўқ миллатдошлармиз бор экан, бизлар реформалар йўлидан қўрқмаймиз.

Уларга ташаббус ва имконият берайлик. Улар ўзларидаги юксак салоҳият ва бунёдкорлик иқтидорлари билан бутун Ўзбекистонни ердаги жаннатга айлантирадилар. Улар яратган боғ-роғларнинг болдан ширин меваларини ўзимиз еб-ичиб, бутун ер юзи бўйлаб ҳам сотиб адо қила олмаймиз. Бунинг орқасидан Ўзбекистонга пахтага нисбатан юз, минг баравар кўп даромад оқиб келади. Оқибатда, Каримов вайронага айлантирган саноат тизими оёққа туриб, ўзимиз етиштирган маҳсулотларни ёппасига ишлаб чиқарадиган бир мамлакатга айланамиз.

Ишсизликдан бутун ер юзига сочилиб кетган миллатдошларимиз, ўзларининг ватанларида иш ўринларига эга бўладилар, дейишга ҳар бир ўзбекнинг ҳақ-ҳуқуқи бор-ку, ахир!
Чорак аср бир вайсақи сассиқ чолнинг оғзига термулиб яшаш, кўнгилни айнитадиган гапларига тоқат қилиш, наҳотки бизларнинг жонимизга тегмади. Наҳотки, бир чақага арзимаган тентакдан қўрқиб, тилимизни чорак аср тишлашдан чарчамаймиз?!

Бир бадбахтни дея, наҳотки гўзал аёлларимизни, ширин-шакар болаларимизни бахтсизликка маҳкум этамиз?!

Наҳотки, наҳотки…

Эргаш Сулаймон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi