Бош прокуратура Г. Каримова фаолиятини “жиноий гуруҳ аъзоси” сифатида текширмоқда

Бош прокуратура Г. Каримова фаолиятини “жиноий гуруҳ аъзоси” сифатида текширмоқда
142 views
08 September 2014 - 18:20

4Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати 8 сентябрь куни уюшган жиноий гуруҳнинг бир қатор аъзолари фаолияти алоҳида текширалаётгани ҳақида хабар берди. Ушбу шахслар қаторида “Г. Каримова” деган исм ҳам тилга олинади.

Бош прокуратура томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Н. Содиқов, Р. Мадумаров, Г. Авакьян ва бошқалар ташкил этган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Пресс-релизда таъкидланишича, жиноий гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик Н. Содиқов ва Р. Мадумаровлар томонидан амалга ошириб келинган. Уюшган гуруҳ аъзолари 2011—2013 йиллар давомида тадбиркорлик фаолияти ниқоби остида шантаж ва товламачилик йўли билан, шунингдек, ҳужжатларни сохталаштириш орқали тизимли равишда хўжалик соҳасидаги жиноятларни содир этиш билан шуғулланиб, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Жумладан, жиноий гуруҳ томонидан давлат активларини сунъий пасайтирилган нархларда қўлга киритиш ва бошқа усуллар билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг 5,5 миллиард сўмлик, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd» МЧЖ ҚК нинг 11,9 миллиард сўмлик, «Фарғона НҚИЗ» УШКнинг 40,1 миллиард сўмлик, шунингдек, бошқа корхона ва ташкилотларнинг 102 миллиард сўмлик активлари талон-торож қилинган ва ўзлаштирилган.

24 мая 2014 года суд приговорил Мадумарова, Авакян и других членов группы, признанных виновными в совершении ряда преступлений. Генпрокуратура не уточнила сроки заключения, однако известно, что Мадумаров и Авакян приговорены к 10 и 9 годам лишения свободы соответственно, но из-за сложения наказаний обоим срок заключения был сокращен на треть.

2014 йил 24 майда суд томонидан Р. Мадумаров, Г. Авакьян ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 10 ва 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Бироқ, тайинланган жазо муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.

“Бугунги кунда, уюшган гуруҳ аъзоларининг асосий қисмига нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқиш учун суд муҳокамасига юборилиб, улар бўйича суд қарорлари чиқарилиши таъминланган. Уюшган гуруҳнинг қидирувда бўлган ҳамда ҳозирда етарли материаллар тўпланмаган айрим аъзоларига нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган. Хусусан, Г. Каримова ва жиноий гуруҳ аъзолари А. Гафурова, А. Курбанов, Б. Сулейманов, Ш. Камилджанов, Р. Мустафаевлар ҳақида сўз юритилмоқда”, – дея жиноий гуруҳ аъзолари номлари санаб ўтилади пресс-релизда.

Бу ерда жиноий гуруҳ аъзоларидан бири сифатида тилга олинган “Г.Каримова” номи алоҳида эътибор тортади. “Г. Каримова” сифатида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи назарда тутилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Terra Group, Prime Media ва Gamma Promotion компанияларининг мансабдор шахслари бўлган Рустам Мадумаров, Гаяне Авакьян ва Екатерина Клюевалар Бош Прокуратурага олиб келинганди.

Орадан икки кун ўтиб Бош Прокуратура берган хабарда юқоридаги компаниялар билан боғлиқ жиноят иши бўйича 10 киши олиб келингани маълум қилинганди.

18 июль куни Ўзбекистон Бош Прокуратураси май ойининг охирида 13 та шахсга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ҳақида хабар берганди.

22 август куни Би-би-си ўзбек хизмати Рустам Мадумаров ва Гаянэ Авакянларнинг суд ҳукми устидан шикоятлари қондирилмагани ҳақида хабар берди.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi