Икки жуфт сўзнинг эга-кесимини жойига қўйиб гапиролмайдиган бир дудуқ

Икки жуфт сўзнинг эга-кесимини жойига қўйиб гапиролмайдиган бир дудуқ
150 views
10 September 2014 - 11:44

Men-va-PrezidentИслом Каримов Совет йилларида Политехника деб аталган институтнинг қандайдир бир механика бўлимини тугатган. Кейинги қўлга киритган илмий даражаларига ҳам, эгаллаган лавозимларию кимларнингдир ишончига фирибгарлик йўли билан кириб қозонган мувафаққиятларига ҳам пора бериб, иложи бўлмаса кимларнидир қурбон қилиб эришган. У Самолётсозлар заводига жўнатилар экан, у ерда мойига ботиб бир неча йил қора ишчи бўлиб ишлайди. Аста-секин комсомол ташкилотининг фаолига айлангач, Москвада план қўмитасида масъул вазифада ўтирган қандайдир яҳудий миллатига мансуб бир мансабдорнинг қизи шу жойда ишлаётганини қулоғи чалади.

Мансабдорнинг қизи бир қаричлигидан шўх-шодон бўлган бўлади. Авиасозлар заводи директори билан қалин дўст ота, қизини ўзидан узоқлаштириш мақсадида, илтимос билан уни Тошкентга жўнатгач, у заводда иш бошлайди. Назари оч ўзбек йигитларининг бошини айлантириб, кўпиларини нози-фироқ билан кечалари у ёғи Париж, бу ёғи Қора денгиз бўйларидаги Одесса шаҳарларига олиб бориб, тонг отгунча ўйнатиб қайтариб олиб келиб қўяди. У Каримовга учрагач, барчаси ўзгаради. Мансабдан бошқасини назар-писанд қилмайдиган Каримов, уни ялаб-юлқаб бошига кўтаради. Ўтмиши қизиқтирмагани каби унинг кимлигини бирор марта ҳам юзига солмайди.

Эрининг мардлигига қойил қолган бечоранинг боши кўкка етади ва уни отаси билан таништиради. Қайнотаси билан танишган куёвболанинг ишлари юришиб, елкасига офтоб тегади.
Ўз миллатидан куёв ортирганига хурсанд қайнота, киройи куёвни Ўзбекистон республикасининг план қўмитаси раислигигача кўтаради. Ишларини жўнаштириб олган Каримов қайнатаси ишдан кетган кун, хотинининг паттасини қўлига бериб, ўзи уйидан чиқиб кетади. Пётр деган ўғли билан ёлғиз қолган бева, ана ўша кун – орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Каримовнинг нима учун ўзига уйланганини билиб қолади. Ва, уни ўлган кунигача ер уриб қарғайди. Отаси тан олмагани каби ўғли Пётр ҳам Каримовни “ота” сифатида тан олмайди. У отасининг бойқуш бўлса ҳам, каккунинг тухумидан чиққанини яхши билади. Шу учун унинг ўз манфаати дея, оиласини қурбон бериши, у учун янгилик эмас эди. Сўнгра, Каримов водийлик бўрдоқичилик хўжалиги бошлиғининг қизи Татяна уйланади. Ундан икки қиз орттиради.

Мансаб, мол-дунё дея, унинг ҳар қандай пасткашликлардан ҳам қайтмаслиги, унинг бу оиласини ҳам вайрон этади. Хотини охир-оқибат, ақлдан озади.

Тўғри таълим-тарбия кўрмаган қизлар очофат бўлиб ўсадилар. На мол-дунёдан, на эркакдан тўядилар. Уларнинг Ўзбекистондаги энг бахтсиз оиланинг фарзанлари эканликлари қаторида, қўлларида милярдлаган пуллари бўлиб ҳам ўзларини дунёдаги энг бахтсиз аёл дея ҳисоблашлари, бугун бутун оламга маълум. Ўйлаб қоласан: оиласини, хотинлари ва қизларини, ягона ўғлини бахтли қилолмаган бир бадбахт қандай қилиб катта бир мамлакатни, қадим ва тамаддунлар яратган улуғ бир миллатни бахтли қила олиши мумкин?!

Икки оғиз сўзнинг эга-кесимини жой-жойига қўйиб гапира олмаган бир дудуқ, қандай қилиб пурмаъно китоблар битиб, Яссавийсию Навоийлари, Маъмуржону Комилжонлардек бубулгўёлари бор миллатни ўзининг тутруқсиз ижоди билан қойил қила олиши мумкин?!

Ёким дунёда бирор-битта ҳам ҳақиқий дўсти йўқ, хотини, бола-чақасига, ҳатто ўзи-ўзига душман бўлган бир одам, қандай қилиб ўзбекка дўсту биродар тутиниши мумкин?! Яна, унинг тайинли бир миллати бўлмаса, дину диёнати бўлмаса…

Каримовнинг ишларига менинг ақлим етмайди… Ҳожибой Тожибой айтгани каби фозилу фузалолар, олимлар ва ҳунар эгалари оёқ ости бўлиб, бир умр юз-қўлини совунлаб ювмайдиган қора ялоқ баъзи бир тракторчиларнинг замони келди, шекилли. Ўзбекнинг: онамнинг ўлгани менга ярашди, супрадаги унни итлар, талашди, дегани каби, юртнинг бузулгани Каримовга ярашди.

Алифни калтак, деёлмайдиган каккунинг тухумидан чиққан бойқуш, бургутга дўниб, халққа ақл ўргатадиган, икки калима сўзни эплаб гапира олмаса ҳам, қучоқ-қучоқ китоблар ёзиб, отилган тўнғиздек ҳар қўлтиғида иккитадан тарвуз, арслонларга кўкрак керадиган бўлиб қолди, шекили…

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон