Россияда ўзбек автомобиллари савдоси касодга учрамоқда

Россияда ўзбек автомобиллари савдоси касодга учрамоқда
79 views
12 September 2014 - 10:30

3GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги савдоси 2014 йилнинг август ойида 55%га пасайди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди. 2013 йилнинг август ойида 5403 та автомобил сотилган бўлса, 2014 йилнинг август ойига келиб бу рақам 2443 тага пасайган.

2014 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра ўзбек автомобиллари савдоси 20%га камайган. 2014 йилнинг январь-август ойларида жами 29303 та автомобил сотилган. 2013 йилнинг айни даврида эса сотилган автомобиллар сони 36585 тани ташкил қилганди.

Ўзбек авто ишлаб чиқарувчиларининг бозордаги улуши 2013 йилда 2,3% бўлган бўлса 2014 йилда бў кўрсаткич 1,4%гача пасайган.

Бундан ташқари, маҳаллий автомобилларнинг биронта русуми россия бозорида харидоргир автомобилларнинг 25 талигига киритилмаган.

ЎХҲ ахборот бўлими