Биз – эркаклар

Биз – эркаклар
154 views
13 September 2014 - 11:13

5Мустақилликнинг ўтган йигирма уч йилида, Аллоҳнинг инояти билан Каримовнинг омонсиз тиғига чап берган ҳомила, она қорнида навбатдаги муаммога дуч келади. Тўйиб овқат емаган, эри қайсидир бир хорижий ўлкага иш излаб кетиб, болаларининг турли-туман хархашаларидан силласи қуриган онаизорнинг ичига чироқ ёқса ёримайди. Давр бўронларидан вайрон бўлган боғу бўстонлардаги барча кўнгил қушлари адолатсизлик босқини тарафидан бадарға қилинган файзи-шукуҳларга эргашиб, қайларгадир учиб кетгач, қуриб-қақшаган дарахтлар шохида президент Каримовнинг – Бойқушалининг биттагина ўзлари қолганлар.

Онаизорнинг қулоқларига Худо берган кун тинмасдан чалиниб турадиган Бойқушалининг қуруқ ва кўнгилни оздиргувчи овози қўрғошиндек қуйилиб, руҳини мажруҳ этади, турмуш етар-етмасликларидан ярадор юрагини, баттар қонларга тўлдиради. Чорасиз аёл тонг саҳар уйқудан кўзини очиб ҳам, ишлагани далага чиқиб ёхуд мол-ҳолларининг тагини супуриб-сидира туриб ҳам Мустақилликка бағишлаб айтилаётган қўшиқларни, тараққиёт ҳақидаги ёлғон-яшриқлар ва Каримовнинг мисли кўрилмаган раҳномалиги остида шахдам қадамлаётган Ўзбекистон ҳақидаги бемаза шалдир-шулдурларни тинглайди.

Бутун борлиқни Каримовнинг хоҳиш-иродаси қамраб олган. Мамлакат президенти сифатида, унинг ўзи ҳам, иддаолари ҳам бир чақага арзимас бўлсада, барча уни тинглашга, унинг йўриғидан юришга мажбур. Туни билан чордоқдаги хўроз Бойқушалининг номини айтиб қичқиради, итлар уни деб ҳуриб, эшаклар уни деб ҳанграйдилар. Мушуклар тонг отгунча, унинг номидан одамларнинг ҳаловатини бузиб, ёқимсиз товушлар чиқариб юракларга ғашлигу нохушликлар солиб чиқадилар. Қароқчилар унинг яроқсиз бошқаруви шарофати билан миллатнинг соҳир карвонларига ҳужум уюштириб, ўғрилар унинг номи билан ўзбекнинг бахтини ўғирлайдилар. Ҳожатхонадаги ғуж-ғуж паша-чивинлар унинг номини айтиб нажосатга қўнади, қурт-қумурсқалар уни дея, ғумбакларини ёрадилар, уни деб қанот чиқариб, уни деб учишни амалга оширадилар.

Бутун матбуотда, минбарлару Оқ сарой-қора саройларда, ҳашаматли тўйхоналар ва ҳатто Алоҳнинг уйи бўлмиш масжиду мадрасаларда ҳам унинг даранг-дурингги, баландпарвоз ва асоссиз гаплари ҳукмрон. Қудуққа ташланган челак сувсиз қайтиб чиқади. Бутун бошли ўзбекнинг қўлида таги тешик челак. Дарё пишқириб оқади, одамлар обираҳматнинг бошида туриб ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўлолмайдилар.

Таги тешик челак – Бойқушали сийқаси чиққан эски қўшиғини куйлайди. У шу қўшиқдан бошқасини билмайди, янгисини ўрганишга эса ҳеч қачон уринмайди. Ё бўлмаса, халққа таги бутун челакка қўл чўзишга ҳам имкон бермайди. Адолатни, маърифатни соғинган одамлар, шундоқ оёғи остидаги пишқириб оқаётган дарёга яқинлаша олмай, неча-неча чақирим наридаги қўни-қўшниларникига ўймоқ – ангишивона кўтариб югуради. Замон, замон таги тешик челакнинг замони. Бутун Ўзбекистонда санъат аҳллари ва ўзларини зиёли деб кўрувчилар йўлларини йўқотгач Яратганни унутиб, унинг – тешик челакнинг ишқига тушганлар.

Шон-шуҳрат касаллиги уларни адо этиб, барчалари ялтоқланиш маразига гирифтор бўлганлар. Унинг рус империясини парчалаб, ўзбек халқини озодликка эриштирганлиги хусусидаги куракда турмайдиган чўпчаклар болалайвериб, шу каби бемаъно иддаоларга қулоқ тутиб яшаш халқнинг кундалик турмуш-тарзига айланиб қолган. Гўё, унинг собиқ республиклар орасида ўзини биринчи бўлиб “президент” деб эълон қилгани, СССРнинг парчаланишига ва ўн беш республиканинг мустақиллик олишига сабаб бўлган экан. Ўзбекистонга бошқа собиқ Совет республикалари каби Горбачев Ошкоралиги – русларнинг ўзлари озодлик берганини ҳеч кимнинг тан олгиси келмайди. Тўрт тарафдан, “Бизни Каримов озодликка эриштирди. Мустақиллик туфайли бахтимизни топдик.

“Муҳтарам”имиз бизлар учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйганлар. Осмонимиз мусаффо, ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби! Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам ҳам бўлмаймиз, ўз уйингни ўзинг асра!” деган овозлар эшитилади. Барча-барчанинг тилида, Шўролар давридаги нисбатан “тўкин-сочин” ҳаёт ҳақидаги эътироф бўлса ҳам, улар Мустақилликнинг бедодликлари туфайли русларнинг босқинини қўмсаётган бўлсалар ҳам, ўзларини Аллоҳ берган буюк неъмат – Мустақилликдан бездирган Каримов – тешик челак хусусида, лом-мим демайдилар.

Қўрқоқликлари ва бир-бирига ишонмаганлари боис, бутун фуқаро ёлғонлар ва риёлардан тикланган сароблар мамлакатида яшаяпдилар. Улар, барча-барчаси ёлғон бўлса ҳам, “ҳолва”, “ҳолва” деган билан оғиз чучимаслигини билсалар ҳам, доғули кечадаги шамнинг учқуни каби умиднинг ичларини ёритиб турганлиги туфайли, ўзларини авраб ёруғ кунлар ишончи билан ўзларини овутадилар.

Шижоат ўлгач, ҳар куни ичдаги душман билан озодлик ва ҳурлик учун кураш ва қонли жанглар олиб борилмагач, Каримов каби ношуд душман ҳам ҳар бир шахснинг руҳий чегараларини ишғол этиб, зоҳирий оламини вайрон, ичдаги тирик хотиранинг тарихий захираларини гумдон этаверади. Миллат ҳар куни ўтмишда бино бўлган бир неча маънавий қасрларини ўзи билмас қўлидан бой бериб, келажагини суистеъмол қилиб кунини ўтказиб юраверади…

Бу барчаси касрига аёллар ва болалар талофат берадилар. Она юраги остидаги ҳомила тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соатни ўтказгунча она билан бирга изтироб тортади, она билан очқаб, замонанинг бедодликлари жабридан она билан ўтириб йиғлайди.

Унинг ҳар мисқолида, Каримов режимининг адолатсизликлари ва ёлғон-яшриқлари флешкага ёзилган каби ёзилиб қолади. Аросат деб аталмиш Каримовдан юққан касаллик уни ўлгунича таъқиб этади. Биз уч-тўрт аср илгари ҳам, мана шу каби хонлар ва амирларнинг жоҳиллиги ва очофатлиги касридан дунё тамаддунидан айро тушгандик. Мана шу кабиларнинг жабридан бўри каби бир-биримизни ғажиб, ўзимиздан паст халқларга мустамлака бўлган эдик. Қарам бўлиб дину диёнатимиздан, касби-кор, сарватимиздан айрилган эдик. Бугун Горбачев Ошкоралиги туфайли елкамизга офтоб тегиб, Мустақиллигимизни қўлга киритганимизда, у даврлардаги шох ва султонлардан ҳам бешбаттарига дучор бўлдик. Демак-ки, биз ўзимизни тузатмасак, бизни на Аллоҳ алқайди, на шоҳлар йўлга сола олади. Икки қизини эплаб тузук таълим-тарбия бера олмаган Каримовдек бир кас хусусида, оғиз очмаса ҳам бўлади. Биз унинг касрига бугун бутун дунё бўйлаб сочилиб кетган эканмиз, ўзга миллат вакиллари ва ғайридинларнинг эркакларининг аёллари ва болаларига қанақанги меҳрибон ва жонкуярлигини кўриб турибмиз. Уларнинг президентлари, уларнинг оилаларига ва жамиятларига, дину диёнатларига Каримовнинг мингдан бир талофатини етказса, уларнинг президентларини ўша куннинг ўзида, чавақлаб ташлашларини ҳам яхши биламиз.

Бизларнинг хотинларимиз ва болаларимизнинг сочлари супурги, қўллари касов, қора меҳнатга гирифтор бўлган шу кунларда, уларнинг хотинлари ва болалари тоза кийинган, таълим-тарбияси жойиди, боғдаги қизил гулдек ял-ял очилиб-сочилиб юрганини ҳар кун кўрамиз. Ўшаларнинг рулда ўтириб, болаларини боғча ёхуд мактабга олиб кетаётганини кўриб, хўрликдан ичимиздан бир ниманинг узилиб кетганини ҳис қиламиз. Чунки, барчаси Каримовнинг истибдоди туфайли ва бизнинг меҳнатимизнинг орқасидан эканлиги аён бўлгач, юрагимиз оғриб, борлиғимизни ҳамиятмиз қурт каби кемиради.

Бизларнинг хотинларимиз, аслида дунёдаги энг гўзал аёллар эканлигини билмаймизми? Уларни Каримовнинг балосига, оғир меҳнатга, турмуш инжиқликларига ташлаб қўйиб, хору зор қилганлар биз эркаклар эмасмизми?!

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi