Ислом Каримов: “Мен бутунлай ўз йўлимни йўқотдим”

Ислом Каримов: “Мен бутунлай ўз йўлимни йўқотдим”
141 views
13 September 2014 - 12:16

2Каримовни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитининг “асосий янгилиги” номинацияси бўйича етакчи дейиш мумкин. Бу унинг саммитда қатнашиши билангина боғлиқ эмас.

Душанбедаги ШҲТ саммити олдиндан тарихий бир учрашув бўлиши эътироф этилганди. Чунки мазкур йиғилишда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янги аъзолар учун расман ўз эшикларини очиши режалаштирилганди. Бироқ саммит давомида Ўзбекистон президенти Каримов оғзидан чиққан баъзи гаплар саммит учун кутилмаган бир янгилик бўлди дейиш мумкин.

Собиқ совет қолдиқларига мансуб Каримов одатда фақат шахсан ўзи учун аҳамиятли деб билган йиғилишларда қатнашиб келади. Унинг шахси учун аҳамиятли бўлган йиғилишларнинг ўзбек халқи манфаатларига мос келиш ёки келмаслигининг Каримов учун аҳамияти йўқ. Каримов учун ўз яккаҳокимлигини сақлаб қолиш ҳамма нарсадан устун туради.

Шу сабабли ҳам Каримов ўзининг саммитга келишидан асосий мақсади бўлган шахсий ишларини умумий давра суҳбати бошланмасданоқ ҳал қилиб қўяқолди. Бу ерда гап Каримовнинг Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган ўзаро суҳбати ҳақида бормоқда. Суҳбат давомида Каримовнинг, бу йил мобайнида Путин билан бирон марта ёлғиз қолмаганлигидан жуда қаттиқ ташвишда эканлиги аён бўлди.

“Россия президенти ўзининг жуда тиғиз графиги борлигига қарамасдан мен билан суҳбатлашишга ярим соат ажратганидан жуда хурсандман”, – дея тан олди Каримов.

Бу сўзлардан сўнг суҳбатнинг протокол доирасидан ташқаридаги мавзуларда давом этиши атрофдагиларга аён бўлди. Каримовнинг сўзларига кўра жуда кўплаб масалалар ва муаммолар йиғилиб қолган ва уларга жавоб топиш ҳамда зарур ахборотни номаълум жойлардан изламаслик учун унга бир йўналиш ва йўл кўрсатувчи лозим.

“Мен Россиянинг биз учун стратегик ҳамкор эканини яширмайман. Муносабатларимиз иттифоқчиларга хосдир. Ўйлайманки қанчалик кўпроқ маслаҳатлашиб турсак саволларга шунчалик кўп жавоблар топилади. Бу учрашувлар ўртасидаги муддат чўзилиб кетса, ўзимни қандайдир руҳий тушкунликда ҳис қила бошлайман. Берилиши керак бўлган саволлар бор ва киши бирор ориентирни ҳис қилишни истайди”, – дея таъкидлади Каримов.

Каримовнинг сўзларига кўра у Путин билан учрашувдан ўзига энг тўғри сиёсий йўналиш ва яхшигина озиқ олади. Агар стенограмма матнига ишониладиган бўлса Путин билан ярим соатлик учрашув чоғида Каримов “ўз йўлини йўқотиб қўйганлик” иборасини бир неча маротаба такрор ва такрор тилга олади.

Каримвонинг ҳолати бўйича баҳо бераркан РИА Новости ахборот агентлиги муҳбири: “Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳақиқатан ҳам Каримовнинг ишлари чатоқ кўринади. У шу қадар хавотирдаки буни кенг жамоатчиликдан сир тутишга қанчалик уринмасин барибир атрофдагилар учун яққол кўриниб турарди”, – деб ёзади.

Умуман олганда собиқ иттифоқ тарқаганидан бери Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон давлати геосиёсат соҳасида ҳар доим ўз йўлини тополмасдан адашиб юрди. Бир вақтлар Грузия, Молдова, Украина ва Озарбайжон билан биргаликда ГУУАМ блокида қўшилиб унинг номида яна бир “У” ҳарфининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кейин эса Каримов инжиқликлари сабаб ундан чиқиб кетиб КХШТ га кирди. Россия етакчилигидаги КХШТ таркибида ҳам бир пайдо бўлиб бир чиқиб юрди. Собиқ совет республикаларининг ЕврАзЭС ташкилотида ҳам ўз ўрнини топа олмаган уни тарк этиб қутилди.

РИА Новости муҳбири Каримов ташқи сиёсатини шамол йўналишини аниқлайдиган флюгер асбобидан ҳам кўра кўпроқ мойчечак гулига ўхшатади. Унинг ёзишича Каримов ташқи сиёсатда мойчечек гулбаргларини узиб “севади-севмайди” ўйини ўйнаётганга ўхшайди.

Шундай қилиб Каримов бутунлай ўз йўлини йўқотганини илк маротаба расман тан олди.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi