Эй “Ўзбекистон ҳаво йўллари“даги ТЕМУР ВА УНИНГ КОМАНДАСИ!

Эй “Ўзбекистон ҳаво йўллари“даги ТЕМУР ВА УНИНГ КОМАНДАСИ!
81 views
14 September 2014 - 9:11

2Озодлик радиосининг ёзишича, Истанбулнинг Отатурк аэропортидаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати йўловчиларини регистрациядан ўтиш жойида яна ур-тўполон. Озодликка йўлланган видеотасвирда қўлларида билет бўла туриб, жой қолмагани иддаоси билан самолётга чиқарилмаган йўловчилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ ширкати маъмури Тимурдан изоҳ талаб қилаëтгани акс этган:- Қаерга борамиз энди шунча юкимиз билан. Шуни олдиндан телефон қилиб айтиб қўймайсизларми, жой йўқ деб. Ҳозир шунча пул тўлаб қайтиб кетишимиз керакми энди? дейди норозилик билдирган ўзбекистонлик йўловчи видеотасвирда…

Ширкат ходимларидан бири ўзбекистонлик йўловчиларнинг рейсга қўйилмаëтгани сабабини учқичдаги ўринлар сонидан кўпроқ билет сотиб юборилгани билан изоҳлади: – Билет кўпроқ сотиб юборилгани учун шундай бўлди. Ҳозир бу тартибга тушaяпти, деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ ширкати ходими. Ўриндиқ сони олдиндан маълум учқичга қандай қилиб “кўпроқ” билет сотиш мумкинлигини “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ вакили тушунтиришга уринди:- Ҳар бир ҳаво йўллари 15-20 дона билетни кўпроқ сотишга ҳаққи бор. (иқтибос тугади)…

Ўринли савол туғилади: «Эй “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ ширкати маъмурлари!!! Эй Темур ва унинг командаси! Качонгача!?»

Ширкат расмийсимиш! Сен кимни ўкитмоқчисан а!? Қанақа камера!? Қанақа назорат!? Сенларни бошинга бошпана бўлиб турган “крыша”нг ўша коррупцияга қарши курашиш бўлимларининг ўзи эмасми!? Сенлар топган харом луқмаларингдан уларга ҳам бир чеккасидан бир иккита тишлатиб қўймайсанми!? Сенларни товоғинг, қошигинг, керак бўлса кириб чиқадиган ҳожатхоналаринг ҳам бир эмасми? Наҳот сенлар сотаётган сафсатани бошкалар тушунмайди деб ўйлайсан!? Сенларда бор ақл (аслида ақл эмас, сенлардагиси ИНСТИНКТ) бошқаларда йўқми? Бу сен уқдирмоқчи бўлган “ҳар бир ҳаво йўллари 15-20 дона билетни кўпрок сотишга ҳаққи бор” деган гапинга авом агар ишонса, демак ортиқча 15-20 та одам бир бирини тиззасида ўтириб кетарканда!? Ёки кўрпача солиб, ёнига ёстиқ тикиб қўймокчимисан!? Етар энди бу бемазагарчилик!?

Биласанми, доно ўзбегимнинг мақоли бор: “сув оқади, тош қолади, ўсма кетиб қош қолади”.

Бир кун сенлар чизиб олган ўсмалар, ясама қошлар кетиб қолиши мумкин деган ўй-ҳавотир ҳам борми!? Ёки томоғингдан бугун ўтиб турганига яйраб юраверасанми!? Биласанми сендан аввал ҳам қанчадан-қанча порахўрлар, муштумзўрлар, товламачилар, алдаркўсалар, айёрлар, харом таомга тайёрлар, судхўрлар, миллат юзига оёқ қўйган нонкўрлар келдию, танобидан тортилиб бир ярим қулоч қоп-қоронғи ерга кетди!

Узоққа бормайлик, Ленинлар, Сталинлар қани!? Ленинни ҳатто ер қабул қилмасдан сал кам юз йилдан бери сарсон бўлиб ётибди. Сталинни бир қаттол қотил, қонхўр золим сифатида эсланмаса бошқа ҳеч ерда эсланмайди. Ахир қачонгача сен бир арава аферистлар 30 миллион аҳолини лаққиллатасан а!? Биласанми, бир кунмас бир кун бу жонидан тўйган халқ бир муштдан урса ўлишинг, бир еринга биттадан тепса бир балоларга йулиқишинг мумкин! Етар! Юзсизлик, субутсизлик, инсофсизлигу, иймонсизлик ҳам етар! Сен ва сен каби юлғичлару, сенларнинг ҳамтовоқларингни кетига каттакон этик билан ўхшатиб тепишимиз қолди холос! Сенлар иншааллоҳ эсимиздан чиқмайсан, “туф” деб тугулган муштлар борган сари титраб бораётганлиги сенларнинг ҳам эсингдан чиқмасин!!!

Ahmad Fatih