Россия ишғол остидаги Қиримда сайлов ўтказмоқда

Россия ишғол остидаги Қиримда сайлов ўтказмоқда
20 views
14 September 2014 - 14:43

A woman casts her ballot during voting in a referendum at a polling station in SimferopolҚирим ва Севастополдаги бугунги сайловлар мазкур минтақалар ишғол қилинганидан сўнг бўлиб ўтаётган илк сайловлар саналади. Севастополь парлементида ўрин эгаллаш учун 15 та партия вакиллари курашаётган бўлса, Қирим парламенти учун 12 та партия вакиллари кураш олиб бормоқда.

Ҳар иккала минтақада ҳам партия вакиллари рўйхати парламент таркибининг учдан икки қисмини белгилаб беради. Қолган бир қисми эса бир мандатли округлар томонидан сайланади. Қирим парламенти 75 та депутатдан ташкил топади, Севастополь парламентидаги депутатлар умумий сони 24 тани ташкил қилади. Шунингдек, Қиримликлар барча маҳаллий ҳокимият органларини ҳам сайлашади.

Қиримдаги сайловларда якшанба куни соат эрталабки 10.00 ҳолатига кўра сайловчилар умумий сонининг 14%и иштирок этган, яъни 219 минг одам овоз берди, деб хабар берди Қирим сайлов комиссияси раҳбари Михаил Малышев Симферополда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

ЎХҲ ахборот бўлими