Отага мадҳ

Отага мадҳ
77 views
16 September 2014 - 14:12

2Ота. Устоз, Устун, Суянчиқ, Пуштипаноҳ, Ибрат, Намуна

Бу сўзлар ҳаммаси дадамга таъриф.

Мен табиатан жуда қўрқоқман. Бу нарса кўп тамонлама ҳаётимда намоён бўлади. Ижодда ҳам ўзим учун муқаддас билган нарсаларим, илоҳий туйғулар, диний мавзуларда ёзишдан тийиламан. Билиб билмай ёзиб хато қилиб қўйишдан қўрққаман.

Умримнинг энг юқори чўққиси…

Дадам ҳақида ёзмаганман ва жуда кам гапирганман. Чунки Ота ҳамма учун энг олий инсон, ҳаммани ҳам дадаси ўзига зўрда деб ўйлардим. Лекин нисбийлик назарияси бор… Нисбийликда мен таниган одамларнинг энг камтарини, нисбийликда поклик рамзи, оилапарвар, сўзнинг ҳақиқий устаси.

Сўзни эшита ва англай бошлаганимдан бери бирор марта дадамни адабий тилда эмас шевада гапирганини ёки ғализ гап айтганини эшитган эмасман. Отани хақоратли сўз ишлатиши мумкинлиги хатто хаёлимга сиғдираолмайман.

4та 5та шеър билан бутун дунёга жар солинаётган бир даврда Навоий панжасига панжа уриб, Навоий (“Шарқ юлдузи”журнали, 6№сон, 1980йил,), Гулханий(“Шарқ юлдузи”, 1989йил), Бобур(“Шарқ юлдузи”, 1990йил) ҳақида 5та тарихий асарларни яратиб жимгина ўтиришига хавасим келади, мен мақтанчоқни. Тарихий асар ёзиш учун ижодкорда қанча илмий салоҳият, билим, қанча ўқиб ўрганиш кераклигини ҳозир энди англаб етганим учун ҳам хавасим келади, чунки тарихий асар ҳам илмий ҳамдир у бадиий асаргина эмас.

Бир аёл билан яъни мени онам билан 50 йил бирга яшаш учун қандай сабр керак экан? Мендек бесабрга бу жумбоқ. 40 ёшли қизига қалтираб пиёлада чойни шошиб пишиб совутиб бериш учун қандай меҳр дарёси ёки уммони бўлиши керак? Биз соатлаб суҳбатлашамиз ва бутун дунёдан зерикканимда ҳам дадамнинг суҳбатидан зерикмайман. Жонли энциклопедия. Мендан ҳаммани хафсаласи совиганда ҳам, ҳеч ким менга мендаги йўқ илмга ишонмай қолганда ҳам дадам менга ишонишини ҳис қиламан.

Ёшлигимда дадам бир умр олий даргоҳларда, университетда ишлашига қарамай камтарона яшашимизга ҳайрон бўлардим. Жуда тартиб билан ойликдан ойликка қараб яшардик. Мен ғофил банда мана шу жамиятнинг аъзоси эдимда, дадамни бу даражада ҳалолигини сингдира олмасдим. Энди энди бу дунёнинг жуда тез ўтиб кетишини, синов эканини англаётгандайман.

Яна кўп ёзардимку лекин ёзаолмайман

Ҳозир шу дамда дадам оғримаслигини, соғ бўлишини истайман холос..

Хосият Бекмирзаева