Тошкентда 130 та фоҳиша қўлга олинди

Тошкентда 130 та фоҳиша қўлга олинди
107 views
17 September 2014 - 8:49

tashkentda-130-foxishaЎзбекистон милицияси Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 11-даҳаси ҳамда Юнусобод ва Мирзо Улуғбек таманлари чегарасидаги “Главпочтампт” биноси атрофида махсус рейдлар ўтказди.

UZ24 нашрининг Ўзбекистон ИИВ қошидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси маълумотларига таяниб хабар беришича, ўтказилган махсус рейдлар натижасида фоҳишалик билан шуғулланувчи 130 та аёл қўлга олинган.

“Уларнинг барчаси кўрикдан ўтиш учун тери-венерологик диспансерига жўнатилди. Ҳаммомларда, сауналарда, меҳмонхоналарда, клубларда ва бошқа жойларда жамоат назорати ўрнатилади. Бундай жойларнинг сони 4258 та объектни ташкил қилади”, – дея таъкидлайди ИИВ вакили.

ЎХҲ ахборот бўлими