Обама мажбурий меҳнат учун Ўзбекистонга санкция қўллашни истамади

Обама мажбурий меҳнат учун Ўзбекистонга санкция қўллашни истамади
205 views
20 September 2014 - 8:15

obama vs karimovАҚШ Давлат департаменти эркагу аëл ва болалар мажбурий меҳнат ва секс савдосига зўрланаëтган давлат сифатида Ўзбекистонни бу борада дунëдаги энг қуйи поғонага киритганига қарамай¸ АҚШ президенти бу поғонадагилар учун қўлланиши кўзда тутилган жазо чораларини Ўзбекистонга нисбатан жорий қилмасликка қарор қилди.

Президент Обаманинг 19 сентябрь кунги бу қарори Ўзбекистонда бораëтган пахта терими мавсумида одам савдоси тушунчаси остига кирувчи мажбурий меҳнат авжга чиққан бир пайтга тўғри келди.

Озодликка ҳар куни бутун мамлакат бўйлаб эркагу аëл¸ ëшу қари¸ хусусий тадбиркору давлат муассасаси хизматчиси бўлишидан қатъий назар¸ барчанинг ялпи пахтага чиқиш ëки пахта терувчига пул беришга мажбурланаëтгани¸ акс ҳолда¸ турли молиявий ва маъмурий чоралар билан қўрқитилаëтганига оид хабар ва кўрсатмалар келмоқда:

– Бош врачимиз( мактаб/коллеж директоримиз/солиқчи/маҳаллақўм/ ë пахтага чиқасан¸ ë ишдан кетиш (дўконинг/бизнесингдан айриласан) ҳақида ариза ëзасан¸ деган мазмунда Озодликка келаëтган бу хабарлар моҳияти. (Жорий пахта мавсумига оид сўнгги тафсилотларни Озодликнинг LIVE BLOGида кузатинг!)

Одам савдоси бўйича 2014 йилги сўнгги ҳисоботда АҚШ таҳлилчилари¸ “Ўзбекистон эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнат ҳамда фоҳишаликка тортиладиган манба мамлакатдир. Одам савдоси мамлакат ичида ҳам кенг тарқалган. Ҳар йилги пахта йиғим-терими даврида эркаклар, аёллар ва болалар ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилади. Хабарларга қараганда, ўқитувчилар, талабалар (шу жумладан болалар), хусусий бизнес ходимлари ва бошқалар ҳукумат томонидан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва паркларни тозалаш ишларига мажбурланган” деган хулосага келган эди. Бу хулоса асосида Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш бўйича энг минимум талабларга ҳам жавоб бермаëтган давлат сифатида “3-даражали назорат рўйхати”га киритилган.

Бу рўйхатга киритилганлар эса¸ Одам савдоси ва Зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилишни кўзда тутувчи 2000 йилги АҚШ қонунига мувофиқ¸ жазога тортилиши керак.

АҚШ ҳукуматининг ногуманитар ва савдога алоқаси бўлмаган ëрдам берилишини тўхтатиб туриши ëки бекор қилиши¸“3-даражали назорат рўйхати”га киритилган ҳукумат хизматчиларининг АҚШ уюштирадиган маърифий ва маданий дастурларда қатнашишини молияламаслик¸ қолаверса бундай ҳукуматнинг Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкидан ëрдам олишига қаршилик кўрсатиш ана шундай жазо чораларидандир.

АҚШ президентининг ўз ҳукумати ҳисоботида айтилган каби “пахта йиғим-терими даврида эркаклар, аёллар ва болалар ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб этила”ëтган айни мавсумда Ўзбекистонга нисбатан бундай жазо чораларини қўлламагани¸ ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева фикрича¸ мамлакатдаги мажбурий меҳнат муаммосининг янада чигаллашувига хизмат қилади:

– Барак Обаманинг Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жиддий чора кўришни истамагани бу диктатура режимини қўллаш ва афсусуки бундай ëндашув мажбурий меҳнат кучайиб¸ унинг қурбонлари сони ҳам ошувига хизмат қилади¸ дейди АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аëл” мукофоти совриндори.

Ҳуқуқ фаоли таъкидича¸ АҚШнинг Ўзбекистондаги инсон ҳақлари вазияти¸ хусусан¸ одам савдоси масаласига ëндашуви геополик манфаатлар устиворлиги ифодасидир:

– Ўйлашимча¸ бу масалада яна бир бор геополитик манфаатлар устун келди. Яна ўша Афғонистон¸ яна ўша террорчилик таҳдиди ва ҳоказолар инсон ҳақлари ҳимоясидан устун чиқди¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Одам савдосига қарши кураш кўрсаткичлари дунëдаги энг ëмон аҳволда деб топилганига қарамай¸ Обама қарори билан тавсия этилган санкцияларга чап берган давлатлар рўйхтида Ўзбекистондан ташқари Малайзия¸ Таиланд ва Саудий Арабистони ҳам бор.

АҚШ Давлат департаменти ҳар йили дунëдаги одам савдосида оид вазият батафсил таҳлил этилган йиллик ҳисоботини эълон қилади. Бу ҳисоботда вазият таҳлили баробарида ҳукуматларнинг муаммони ҳал этиш учун қўллаëтган чора-тадбирларига ҳам халқаро қонунчилик ва талаблар юзасидан баҳо берилади. Айни пайтда¸ бу соҳадаги вазиятни яхшилаш учун тавсиялар берилади.

Манба: ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi