“Россияни БМТда вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак” – Польша президенти

“Россияни БМТда вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак” – Польша президенти
30 views
20 September 2014 - 12:28

1Польша президенти Бронислав Коморовский Бош Ассамблеяни БМТ Низомига ўзгартиш киритишга чақирди. Унинг фикрича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шарқий Оврўпа бўйича қабул қилган қарорларининг Россия томонидан вето қўйилиши туфайли тўсиб қўйилишига чек қўйиш мақсадида Россияни вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш лозим. Бу ҳақда Коморовский The New York Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Нашр мухбири Рик Лайманнинг ёзишича, Коморовский ўртага ташлаган таклифни рўёбга чиқаришнинг амалда имкони йўқ. Бундай қарор қабул қилиниши учун БМТ Низоми 108-моддасига кўра БМТ Бош Ассамблеяси аъзоларининг нафақат учдан икки қисмининг овози, балки бу қарор БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари томонидан ҳам ратификация қилиниши керак бўлади. Россия эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси саналади. Бошқа сўз билан айтганда Россия ўзининг вето ҳуқуқидан маҳрум қилиниши билан боғлиқ қарорга ҳам вето қўйиши мумкин.

Шу билан бирга Польша президенти томонидан бундай ташаббуснинг илгари сурилганлиги мазкур давлатнинг ўзига ишончи янада ортиб бораётгани ҳамда Оврўпа ва трансатлантика ишларида таъсири кучайганлигидан далолат беради.

ЎХҲ ахборот бўлими