Порошенконинг АҚШ Сенатидаги нутқи олқишлар билан қарши олинди (видео)

Порошенконинг АҚШ Сенатидаги нутқи олқишлар билан қарши олинди (видео)
29 views
21 September 2014 - 6:21

10Украина президенти Петро Порошенко пайшанба куни Америка Қўшма Штатларига сафарида давомида АҚШ Конгресси палаталарининг қўшма мажлисида чиқиш қилди.

Порошенконинг нутқи АҚШ Конгресси вакиллари томонидан давомли қарсаклар билан қарши олинди.

Америка конгрессменларига мурожаат қиларкан Петро Порошенко Россиянинг ҳаракатлари бутун дунё учун таҳдид эканидан огоҳлантирди ва Америкадан оғир кунларда Украинани ёлғиз қолдирмасликни сўради.

Шу билан бирга у Киев кўчаларида уч ой давом этган диктатурага қарши намойишларда қўллаб-қувватлаганлик учун АҚШга ўз миннатдорчилигини билдирди ва Россияга қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Қиримнинг ишғол қилиниши Оврўпада хавфсизликни таъминлашнинг чуқур инқирозига олиб келди.

“Қиримнинг ишғол қилиниши ҳозирги замон тарихидаги энг сурбетларча қилинган сотқинликлардан биридир”, – деди Порошенко.

Петро Порошенконинг нутқи АҚШ Конгресси аъзоларининг гулдуроз қарсаклари ва олқишлари туфайли 35 маротаба бўлинди.

ЎХҲ ахборот бўлими