Аллоҳ Таолонинг ерида юз миллионлаб одамларни ким ўлдирган?

Аллоҳ Таолонинг ерида юз миллионлаб одамларни ким ўлдирган?
72 views
22 September 2014 - 9:50

musulmonlar aybdor emasМаълумки, турли тоифаларга мансуб Ислом дини билан қўрқитувчи кишилар (исломофоблар) ҳамда черков атрофидагилар айни шу мақсадда, фақат ўзлари учун махсус ташкил қилинган тузилма ва ташкилотларда ўтирган холда, Исломнинг жамият онгига салбий қабул қилинишини муваффақият билан таъминлаб туришади. Улар янада самарали тарғибот олиб бориш учун ўзларини “исломшунослар” ёки “ислом бўйича экспертлар”, дея танитадилар. Бу эса уларга ўзларини ҳукумат амалдорлари олдида қандайдир экспертлар сифатида тақдим қилиш имконини беради.

Адолат юзасидан шуни айтиш лозимки, Исломни ёмонотлиқ қилиш (дискредитацияси) билан шуғулланувчи ўз соҳасининг мутахассислари жамиятда турли хил “давралар”, “конференциялар”, “ижтимоий эшиттиришлар”да янглиш тасаввур шакллантириб, бу борада анча-мунча ишни бажариб бўлган. Уларнинг кўпчилиги сохталаштирилган тарғиботчилар таъсирида, кўпинча эса яққол ёлғон билан, чиндан ҳам Ислом бугунги кунда жамият учун таҳдид солишига ишонади.

Профессионал Ислом танқидчилари (Исломдан қўрқитадиганлар) одамларнинг мусибатларини рўкач қилиш, “мусулмон халқлари”нинг алоҳида олинган вакиллари қилмишларини ёмон кўрсатиш ва Ислом динига боғлааш йўли билан ўзларининг қўпорувчилик лойиҳаларини амалга оширишда сезиларли муваффақиятларга эришдилар. Қизиғи шундаки, ўша “мусулмон халқлари” вакилларининг бир қисми бу ташвиқотга лаққа тушиб қолди ҳам. Улар ўз фарзандларининг маънавиятсиз ҳатто иймонсиз ҳаёт кечиришларига рози бўлиб, “Болам ким бўлса ҳам, диндор мусулмон бўлмаса бўлди!” дейдиган бўлиб қолдилар.

Бугун баъзи кам сонли соғлом ақл эгаларидан ташқари (улар Ғарбда жуда оз) дерли барча одамлар онгига “баҳс талаб қилмайдиган факт” каби сингдирилаётган – “Ислом энг қонхўр, шафқатсиз дин, бугунги кундаги барча балолар шу дин туфайли” деган ақидага қарши бирон нарса дейишга журъат эта олмайдиган бўлди. Ҳозирда исломий қадриятлар тарғиботчилари дучор бўлаётган муаммоларнинг, яъни Ислом адабиётининг тарқалиши, масжидлар қурилиши, жамоатлар фаолияти ва ҳоказолардаги муаммолар юқорида зикр қилинган “профессионал”ларнинг фаолияти натижасидир.

Шу муносабат билан Исломга қарши тарғиботларнинг қурбони бўлган одамларга олмониялик таниқли мусулмондан Ислом террорчилиги ҳақидаги саволга берган жавобини келтириб ўтмоқчиман!

У Исломофобнинг навбатдаги, иғвогарона саволига савол билан жавоб бериб, фитначи иғвогарни боши берк кўчага тиқиб қўйди:

– Миллионлаб одамлар ўлдирилган Биринчи жаҳон урушини ким бошлади? Мусулмонларми?
– Ўн миллионлаб одамлар ўлдирилган Иккинчи жаҳон урушини ким бошлаган? Мусулмонларми?
– 20 миллиондан ошиқ Австралиянинг туб аҳолисини ким қирғин қилган? Мусулмонларми?
– Хиросима ва Нагасакига атом бомбасини ташлаб, бир зумнинг ўзида юз мингдан ошиқ болалар, аёллар ва қарияларни қириб ташлаган кимлар? Мусулмонларми?
– Шимолий Американинг туб аҳолиси ҳисобланган ҳиндуларнинг 100 миллиондан ошиғини ўлдириб юборганлар кимлар эди? Мусулмонларми?
– Жанубий Американинг 50 миллиондан ошиқ ҳиндуларини ким қириб ташлаган? Мусулмонларми?
– 88 фоизи Атлантика уммонида ҳалок бўлган, 180 миллион африкаликларни қул қилиб эзганлар кимлар эди? Мусулмонларми?

Бу жиноятларни мусулмонлар қилган эмас! Йўқ, улар аниқ мусулмон эмасдилар!

Шунинг учун ҳам кимнидир “Ислом террорчилиги” билан айблашдан олдин бу истилоҳ нимани англатишини яхшилиб билиб олиш керак! Чунки кимдир қандайдир жиноятни содир қилса, уни оддий қилиб жиноятчи деб атайдилар, бироқ худди шу жиноятни мусулмон илдизларига эга шахс содир этса, у дарҳол экстремист-террорчи тамғасини олади.

Шундай қилиб, айёр исломофобларнинг тузоқларига илинмаслигимиз ва бунинг оқибатида уларни хурсанд қилароқ ўзимизни, динимизни ёмонлашга тушиб кетмаслигимиз жуда муҳимдир…

Мусулмонлар мусулмон эканидан фахрланишлари керак, чунки юқорида зикр қилинган инсониятга қарши жиноятларни бошқа дин вакиллари қилиб, қўллари қонга ботган бўлса бордир. Бироқ бундай жирканч нарсаларга мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқалари йўқ.

Абу Муслим