Ўзбекистон халқига мурожаатнома

Ўзбекистон халқига мурожаатнома
35 views
23 September 2014 - 16:39

uzb so`miҚадрли ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, азиз фарзандлар! Қуролли кучларимизнинг аскарлари, зобитдари ва генераллари !

Биз, кўп минг йиллик тарихга эга бўлган миллатимиз ўз давлатчилигини янгидан тиклаш жараёнида юзага келган ўта жиддий вазиятда сизларга юзланиб, мурожаат қилишга жазму-қарор қилдик.

Биз ўзимизнинг ва ахолимизнинг ижтимоий иқтисодий муаммоларини хал этиш учун амалий чоралар излаб, Ўзбекистон хукуматининг қуйи ва ўрта бўғинларига, хукуматимизнинг Бош вазири Шавкат Мирзиёев жанобларига 2014 йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб мурожаат қилмоқдамиз, шу қаторда биз мурожаатларимизни Тошкент шахар кенгашининг депутати Б.Султонов ва Олий Мажлис қонунчилик палатасининг раиси Д.Тошмухамедовага хам юборганмиз.

7 ойлик харакатларимиз натижасида биз хукуматимизнинг қонунчилик хокимиятида, қуйи, ўрта ва юқори бўғинларида мамлакат ахолисининг ижтимоий иқтисодий муаммоларини эшитадиган ва уларни хал қила оладиган амалдорларнинг ўзи йўқлигини аниқладик.

Президент фармони билан ўзбек миллатини камситувчи ва тахқирловчи даражада энг кам ойлик иш хаққининг 106.000 сўм миқдорида белгиланиши ва айнан шу миқдордан ахолини ижтимоий химоялашда фойдаланилаётганлиги олий даражадаги муаммодир. Ушбу миқдор Ислом Каримовнинг ва унинг режимининг ожизлигини, заифлигини ва бахиллигини исботловчи далилдир.

Бизнинг ушбу муаммо хақидаги хайқириғимизни юқорида ўтирган амалдорлар писанд қилишмаяпти.

Ўзбекитон Республикаси Марказий Банки томонидан 1994-2014 йиллар давомида қарзга, инвистицион лойихаларни молиялаштиришга ва бошқа мақсадлар учун янгидан эмиссия қилинган ўзбек сўмини жаъми хажмини ва йиллар бўйича динамикасини оммавий ахборот воситалари орқали ошкор қилиш тўғрисидаги сўровларимиз жавобсиз қолмоқда.

1994 йилнинг 1 июль куни 4 миллиард сўм хажмда муомалага киритилган ўзбек сўми 2014 йилнинг 1 июль холатига бу рақам 60- 80 триллион сўмлиги тахмин қилинмоқда. Бу миқдордаги катта пулларни муомалага киритишдаги бор хақиқатни ошкор қилишни И.Каримов ва унинг режими мутлақо истамаяпти.

Собиқ Бош вазир Ў.Султонов, хозирги Бош вазир Ш.Мирзиёев, Олий Мажлис Сенатининг раиси И.Собиров, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шахар ва Республика пул эмиссияси комиссиялари томонидан ўзбек сўми манфаатларига зид иш қилинганлиги хозирда кундай равшан, аниқ кўринмоқда.

Ахолининг, банкларнинг, халқ хўжалиги корхона ва ташкилотларининг пул маблағларини, жамғармаларини қадрсизлашиб йўқотилишига сабаб бўлган қоғоз пулларни тўхтовсиз ва зарарли миқдорда босиб чиқариш ва муомалага киритишдан уларнинг кўрган зарари 50-100 миллиард долларни ташкил этади. Бу зарарли холатни на қонунчилик хокимияти ва на ижроия хокимияти тан олишни истамаяпти.

Ўзбекистон давлати ижроия хокимиятининг айрим нопок амалдорлари Марказий Банк томонидан босиб чиқарилаётган ва муомалага киритилаётган қоғоз пуллар устидан умумхалқ назоратининг йўқлигидан, ўзларининг қинғир ишларини амалга оширишда фойдаландилар. Бу амалдорларга қонунчилик хокимиятини ўзларига бўйсиндириб олганликлари катта ёрдам берди ва ёрдам бераяпти.

Албатта, нопок амалдорлар халқ олдида хисобот беришдан қўрқадилар. Улар ахолининг бошига тушган икки эгизак офат-балонинг сабабчиларидир: 1-бало – чакана нархларнинг муттасил ўсиши, 2-бало – ўзбек сўмининг муттасил қадрсизланишидир. Ана шу икки балодан ахоли мунтазам жабр зулм кўрмоқда. Хукуматимиз рахбарлари ўзлари яратган офат-балоларни қандай тўхтатишни билишмаяпти. Биладиганларга, амалдаги хокимиятга рақиб бўлишини сезиб, бошқарувга келишларига имкон беришмаяпти.

Чакана нархларни ўсишини тўхтатиш ва ўзбек сўмини қадрлаш вақти келди.

Ишсизликни яшириш эмас, аксинча ошкор қилиш, унинг сабабларини чуқур ва кенг тахлил қилиш зарур.

Мехнат армиясининг мавжудлигини тан олиш, чет элдаги мехнат армиясини қилган ишларини ижобий бахолаш, уларни олий минбарларда туриб хақорат қилиш ўрнига уларга мададкор бўлиш зарур.

Бизнинг ушбу муаммоларнинг ечимини топиш йўлидаги изланишимиз давом этмоқда.

Ж.Шосалимов, Ш.Рустамов, А.Саримсоқов, А.Содиқов.

22-сентябрь 2014-йил