Чексиз қўрқув ичида

Чексиз қўрқув ичида
129 views
24 September 2014 - 9:12

karimjon saylov…Анжуманлар саройидан туриб, гардундан отнинг чоти орасига термулаётган президент Каримов юқоридаги каби сон-саноқсиз муаммоларни билмайди, деб ўйлайсизми?! Албатта, билади! Нафақат билади, у шу муаммолар бош ижодкори, халқни шундай аҳволга солиш тарафдорларининг толмас йўлбошчиси, безбет йўриқчиси ва жирканч илҳомчисидир. Унинг қўлидан шу йўсин бузғунчиликлардан бошқа иш келмайди. Баъзи бировлар: “ота”нинг бу ишлардан хабари йўқ, барчасини пастдагилар лойқалатиб ётибди, дегани шунчаки чўпчак, ақлсизликдан бошқа нарса эмас.

Бу билан улар ўзларининг сиёсий жиҳатдан саводсизлигини, ҳали тўлақонли фуқаро даражасига етмаганликларини намоён этаётганларини сезмайдилар ҳам. Қўлида бутун мамлакатнинг хавфсизлик тизимлари, пул ва бошқа даромад манбаалари туриб, бу одам ҳамма нарсадан бехабар экан, демак-ки, бу унинг президентликка тўлиқ нолойиқлигини намоён этмайдими?! Ён-атрофида нималар содир бўлаётганини билмаса, зулукдек курсига ёпишиб нима қилади? Ичидагини билмаса, Қозоғистон, Тожикистон ёким Афғонистон каби мамлакатларнинг ички ишларига бурун тиқиб, ўзини билағон кўрсатишга бало борми?

Ёким у шу каби сон-саноқсиз муаммоларни урчитишни хоҳламаган экан, нима учун мухолифатни мамлакат ичкарисидан суриб чиқарди?

Нима учун тўғрисини айтган кимсаларни қамоқхоналарга ташлади, ўлдирди, қирди?

Мухолифат бўлганда, мамлакат ва миллатнинг аҳволи шу даражага тушиб қолардими?!

Йўқ, албатта! Ҳақиқий демократик – ўз-ўзини бошқариш тизими бунёд этилганда президентга қонунларни ишга солиб туришдан бошқа иш қолмасди.

Мухолифат вакиллари ҳар жойда олов алангга олмасидан аввалроқ бурди-балоларнинг олдини оларди, карвон қўнғироғи сингари туғулиши мумкин бўлган хатарлардан жамиятни вақтида огоҳ этарди. Каримовга ўхшаб ўзи атай олов бериб, барчаси ёниб кулга айлангач, орқасидан дод-вой этилишига имкон берилмасди.

Эркин матбуот бўлмагач мухолифат тушунчаси ва танқидий қарашлар одамлар онгидан сиқиб чиқарилади. Сўнгра эса, ҳар ерда бўлсин, биздаги каби ҳолатнинг рўй бериши табиий эҳтиёжга айланади. Қонунлар куч-қудратдан қолади, ишсизлик авж олиб маиший бузуқликларга йўл очилади, маънавиятга путур етиб, минг йиллик анъаналар завол топа бошлайди. Бу учун ҳайратга тушишнинг кераги йўқ, аюҳаннос ҳам солиш керак эмас. Ёким, яна чорак аср айбдорни қидириб, ҳар куни бир-биримиз билан ёқа бўғишгандан ҳам фойда чиқмайди.

Яна, ўша гап. Биз ҳурликка эришмоқни чин юракдан истасак, ҳақиқатан қуллик занжирларини узиш истагимиз бўлса, бир мушт бўлиб, бир ёқадан бош чиқаришимизга тўғри келади. Шунда, бутун миллатнинг ва мамлакатнинг ёвуз душмани бўлган Каримов истибдодидан осонлик билан қутуламиз, пахта яккаҳокимлигига чек қўямиз. Бизнинг олдимизда шундан бошқа йўл йўқ. Каримовни мамлакат ҳаётидан ситиб ташлаб, тараққиёт учун кураш – бизнинг ҳаёт-момот ишимизга айланиши зарур. Шунда, биз ўзимизнинг ҳақ-ҳуқуларимизга эга бўламиз, болаларимиз ва миллатимизнинг келажагини яратамиз.

…Бойқушалининг кўзлари олдидан, Ошкоралик туфайли Мустақиллик рўй берганидан кейин биринчи марта президентликка муқобил сайловлар ўтказилган йиллардаги олис воқеа-ҳодисалар ўта бошлайди.

Ўшанда, унинг ашаддий рақиби Муҳаммад Солиҳ Қорақалпоқ, Хоразм ва Бухорода тўқсон фоиздан кўп овоз олганди. У кўрсатгичларни кўнглидагидек қилиб тўғирлаш учун атрофидагиларга зуғум ўтказади. Улар ўз навбатида хавфсизлик ташкилотлари орқали маҳаллий ҳукуматларни исканжага оладилар. Кўрсатгичлар кўзланганидек натижа бермаса, уларнинг бола-чақаларини йўқотишларини айтиб, дўқ-пўписа қиладилар.

Қўрққанларидан дамлари ичига тушган маҳаллий раҳбарлар ўша кун Хоразмда сайловчиларни уч марта овоз беришга чақирадилар. Уларни Каримовга овоз беришга тарғиб қилиб, жон бериб-жон оладилар. Уч мартасида ҳам сайлов натижалари ўзгармайди. Аммо, маҳаллий ҳукумат Муҳаммад Солиҳга берилган овоз кўрсатгичларини ҳар сафар суъний равишда пасайтираверади.

Биричиси тақрибан 90га 10 бўлган бўлса, иккинчиси 55га 45 қилиб туширилади. Шунда ҳам улар Каримовнинг кўнглидагини топа олмайдилар. Учинчисини 65га 35 қилганларида ҳам у ғазаб отидан тушмайди. Шунда, марказий сайлов учаскаси бутун қонун-қоидаларга тупуриб, Каримовнинг ҳисобига қарийиб 90 фоиз овозни ёзиб қўяди. Кўра-била, юзсизларча ўринлар алмаштирилади.

Мағлубни ғолиблик курсисига кўтарадилар. Бухорда эса бу жараён бошқачароқ кечади. Маҳаллий ҳукуматдагилар дарров Каримовнинг кўнглидагини англаб оладилар. Улар халққа, у сизларга нима ёмонлик қилди, қабилида дағдаға қила бошлайдилар. Ва бир вақтнинг ўзида, сайлов қутиларини териб олиб, натижани ўзгартирадилар. Ўша йиғиб олинган қутилар бугунгача ҳам гоҳ у-гоҳ бу жойдан ер кавлаганда чиқиб туради. Ҳалигача ҳам шу тақлид халқ Муҳаммад Солиҳга берган овоз ўз кучини йўқотишни истамайди. Самарқандда эса овоз бериш жараёнлари бутунлай бошқача кечган эди.

Ҳали овоз бериш бошланмасдан бир кун аввал, сўрғичланган қутилар Тошкентда турарди. Шу учун ҳам жойлардаги берилган овозларни ҳали йиғиб улгурмасдан, натижалар эълон қилиб юборилганди. Қашқадарё ва Сурхандарёда ҳам юқоридаги каби ҳолатлар юз берган эди. Тошкентдаги Олий ўқув юртларида ўқиётган қашқадарёлик ва сурхандарёлик ҳар бир талаба “Бирлик” ёхуд “Эрк”нинг фаол аъзоси бўлгани учун ҳам у жойлардаги кўрсатгичлар табиий равишда жуда ҳам юқори эди. Жиззах билан Сирдарёни ҳам улардан орқада, деб бўлмасди.

Водийликлар ва Тошкент хусусида гапирмаса ҳам бўлади. Каримовнинг кимлигини жуда яхши илғаган зукко водийликлар эса, у замонларда аллақачонлар ундан қўлини ювиб қўлтиғига урган эдилар. Улар, ҳали сайловлар бошлангунча ҳам унинг зуғуми ва ношудлиги боис, қанчадан-қанча ўн гулидан бир гули очилмаган фарзандларини қурбон берган эдилар.

Халқ нима учун ўшанда Каримовдан юз ўгирганди? Ёхуд Муҳаммад Солиҳни у Муҳаммад Солиҳ бўлгани учун қўллаб-қувватлаган эдими?

Ёхуд бу жойда бошқа бир сир бор эдими, деган саволларнинг бугун ҳар биримизни ўйлантириши табиий, албатта. Бу каби саволларнинг жавоби жуда оддий. Бу учун миллатнинг яқин ўтмишини яхши билиш лозим. Нафсиламбирини айтганда, ошкоралик миллатни кутмаганда тўрт юз йиллик ғафлат уйқусидан уйғотиб юборганди.

У уйқудан уйғониб, борлиққа термулиб сукунатга қулоқ тута бошлаганида, Муҳаммад Солиҳ унга тўрт юз йилдан буён қидираётган “Ҳурлик” қўшиғини ўша пайтдаги “Ёш ленинчи” газетаси саҳифаларида публисистика услубида куйлаб юборди.

У ҳам миллати каби юрагидан бу қадар соҳир ва озодбахш қўшиқ тошиб чиққанига балки, ўшанда ишонмагандир. Балки, миллатнинг уйғоқ хотираси ўзининг қалбида яшаётганидан, у ҳам ҳайратлангандир. Бу, Аллоҳга аён! Унга ҳам аслида бу қўшиқни уйқудаги шу халқнинг тирик ёди ўргатганди. У ҳам бор илҳомни, ғайрат ва шижоатни шу халқнинг ўзидан олганди. Халқ шунда, бир лаҳза ҳам ўйлаб ўтирмасдан унга эргашди. Унга тақдирини икки қўллаб топшириб, ўзининг келажагини яратиш иштиёқи билан ёнди. Халқ ғафлат уйқусига қониб бўлганди, хиёнатлардан безганди.

Ланжлик ва ёлғон яшриқлар уни ортиқ қизиқтирмасди. У шу учун ҳам Каримов ва унга ўхшаганларга ортиқ ишонмасди. Яна, Муҳаммад Солиҳ халқнинг ичига кириб бормади.
Халқнинг ўзи излаб, унинг ёнига келди. Халқ унинг овозига ишонгани каби тўғри йўлдан бошлашига ҳам ҳам чин юрагидан ишонди. Чунки халқнинг уни таниши учун матбуот – минбар бор эди, Ошкоралик инъом этган сўз эркинлиги бор эди. Ўша кунлар, миллатнинг тўрт юз йиллик ҳаётидаги энг гўзал, қалби он қадар кўз очган кунлар эди.

У Муҳаммад Солиҳни Муҳаммад Солиҳ бўлгани учун эмас, орзу-армонлари куйчиси, ҳурлиги сари дадил йўл бошлагани учун севиб қолган эди. Каримовни эса, у бугун Каримов бўлгани учун севишга мажбур. Яна у ноқонуний президентини яхшиликлари учун эмас, етказган жабр-зулмлари, мустабидлиги учун севишга руҳлантирилмоқда…

Ўша халқ бугун ҳам уйғоқ. У чорак асрдан буён ғафлатга ботиш учун эмас, ғафлатдан буткул воз кечиш учун қурбонлар беряпти. У ошкоролик инъом этган ўша овозни соғиниб, озодлик ишқида ёнмоқда. Ўша овоз эгаси Муҳаммад Солиҳ бўладими ёки бошқа биров у учун аҳамиятсиз. Ўша овоз зоҳир бўлган кун, у овоз эгасини топади. Унга эргашиб, Каримов режимини кунпаякун этади. Кўр ҳам ҳассасини бир марта олдиради, деганлари каби, у энди алданиб қолмайди. Қўлга киритган ҳақ-ҳуқуқини Каримов сингари қаердаги қаланғи-қасанғиларга бериб қўймайди.

Минглаган жасур ўғлонлар 25 йилдан буён шу овозни қўмсар экан, Ошкоралик йилларидаги сингари халқнинг хизматига шай бўлиб турибдилар. Тараққиёт кўчаларини деб ёнмоқдалар, ўзгаришлар истамоқдалар. Етакчи бўлса, халқнинг ўзи уни йўлга солади, бошига кўтаради, қўлига тақдирини топширади. Етакчилар ҳам йўқ эмас. Улар ҳам имкониятларни кўзлаяптилар. Ёруғ кунларни деб, арслонлар наъра тортадиган кунлар яқин қолди. Буни бутун миллат сезиб тургани каби бахтиқора Каримов ҳам кўриб билиб, чексиз бир қўрқув ичида яшамоқда…

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi