Human Rights Watch Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар ҳақидаги таҳлилномани тақдим этади

Human Rights Watch Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар ҳақидаги таҳлилномани тақдим этади
46 views
25 September 2014 - 9:21
Ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжон (Бекжонов) 1999 йилдан бери қамоқда. 2013 йилда “Чегара билмас репортёрлар” халқаро ташкилоти томонидан таъсис этилган Матбуот эркинлиги мукофотига сазавор бўлди.

Ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжон (Бекжонов) 1999 йилдан бери қамоқда. 2013 йилда “Чегара билмас репортёрлар” халқаро ташкилоти томонидан таъсис этилган Матбуот эркинлиги мукофотига сазавор бўлди.

“Ҳьюман Райтс Вотч” халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти 2014 йил 26 сентябрь куни кечқурун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ҳелсинки фондининг Варшавадаги офисида матбуот анжумани ўтказиб “Энг сўнгги лаҳзагача: Ўзбeкистондаги сиёсий маҳбуслар” деб номланган таҳлилномасини тақдим этади.

Ҳисоботда сиёсий баҳоналар билан озодликдан маҳрум этилган 34 нафар, шу жумладан, таниқли маҳбусларнинг мудҳиш тақдири ҳикоя қилинган. Уларнинг баъзилари йигирма йилдан зиёд панжара ортида ўтирибдилар. “Ҳьюман Райтс Вотч” Ўзбекистон расмийларини мазкур тутқунларни ҳеч қандай шартларсиз зудлик билан озод этишга чақирмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилар, журналистлар, сиёсий мухолифат фаоллари, дин пешволари, диндорлар ва Ўзбекистоннинг бошқа фуқаролар маҳбусликда, шу жумладан, қийноқлар, бир кишилик изоляторлар сақлаш ҳамда қамоқ муддатини бир неча бор узайтиришлари каби ҳуқуқларининг чидаб бўлмас даражада бузилишлари билан тўқнаш келмоқдалар. Уларнинг ҳаммаси тнч йўл билан ўзларининг асосий ҳуқуқларини амалга оширишга уринганлари учун жазога тортилган. Human Rights Watch Ўзбекистоннинг халқаро шерикларини, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашини, АҚШ ва Европа иттифоқини сиёсий баҳоналар билан озодликдан маҳрум этилган шахсларни озод этиш бўйича ҳаракатларини кучайтиришга ҳамда Ўзбекистонни ҳуқуқ ва эркинликларни бузгани учун жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Матбуот анжуманида ҲРВ ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Ҳью Уилямсон, ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси ватаҳлилноманинг муаллифи Стив Свердлоу, Ўзбекистонда 1999 йилдан бери қамоқда сақланиб турган журналист Муҳаммад Бекжоннинг қизи Ойгул Бекжонова иштирок этадилар.

Манба: uzbek.fergananews