HRW: Ўзбекистонда сиёсатни танқид қилиш қамоқ ва қийноқ дегани (видео)

HRW: Ўзбекистонда сиёсатни танқид қилиш қамоқ ва қийноқ дегани (видео)
146 views
26 September 2014 - 8:19

uzbdagi siyosiy maxbuslarНю-Йоркда асосланган халқаро ташкилот, инсон ҳуқуқлари бўйича “Human Rights Watch” (HRW) ўзининг 121 бетлик янги ҳисоботида таҳлил қилишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари кенг кўламда поймол этиладиган давлат? сўз ва фикр эркинлиги фақат қоғозда? бу ҳуқуқларни амалда қўллаш – қамоқ ва қийноқ томон йўл.

“Инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва тузумнинг бошқа танқидчилари Ўзбекистон ҳукумати томонидан нишонга олинади ва қамалади. Сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинганлар қийноққа солинади ва оғир шароитларда сақланади”, – дейилади HRW баёнотида.

Унда келтирилган маълумотлар 34 сиёсий маҳбуснинг тақдири ва яна 10 собиқ сиёсий маҳбуснинг иши ҳамда улар берган кўрсатмаларга асосланади.

Ўзбекистон ҳукумати шу кунгача ўз қамоқларидаги бирор одамни “сиёсий маҳбус” деб тан олмаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича бош расмий Акмал Саидов ҳамда бошқа мутасаддилар панжара ортидаги одамларни айблари аниқ исботланган жиноятчилар деб келади.

Бироқ “Human Rights Watch” ва бошқа ташкилотлар, хусусан Ўзбекистондаги маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари республика раҳбариятини ёлғончи ва виждонсиз тузум деб атайди.

“Биз тўплаган янги исбот-далиллар шу қадар асослики, Ўзбекистон ҳукумати “бизда сиёсий маҳбуслар йўқ” деган баҳона билан қутула олмайди”, – дейди Стив Свердлоу (Steve Swerdlow), “Human Rights Watch” ташкилотининг Марказий Осиё бўйича етакчи мутахассиси.

“Енг сўнгги лаҳзагача: Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар” деб номланган ҳисоботда иши кўриб чиқилган 34 маҳбусдан икки нафари дунёда энг узоқ пайт панжара ортида сақланган журналистлар – Муҳаммад Бекжонов ва Юсуф Рўзимуродов. Улар “Ерк” мухолифат газетасининг муҳаррирлари бўлган.

Яна бири 20 йилдан ошибдики қамоқда ўтирган собиқ депутат Мурод Жўраев.

“Маҳбусларга берилган жазо муддати кўп ҳолларда ҳеч қандай асоссиз узайтирилади. Хусусан Мурод Жўраевники тўрт бор чўздирилган”, – дейди Свердлоу “Америка Овози” билан суҳбатда.

“Ўзбекистон сиёсий мотивлар билан қамалган ҳар бир шахсни зудлик билан озод қилиши ва уларнинг жазо муддатини асоссиз узайтириш амалиётига чек қўйиши лозим. Маҳбусларни қийнаш бас қилинсин”.

Ташкилотга кўра, сиёсий маҳбуслар “замоннинг энг истеъдодли, зукко одамлари бўлиб, улар коррупсияга қарши очиқ гапира олган ва ҳақиқий демократик ислоҳотларга ундаган. Улар санъат, маданият, дин, фалсафа ва бошқа соҳаларда ўзига хос янгиликлар қилган ва қилишга қодир одамлардир. Баъзиларининг ягона айби шуки, уларни ҳукумат “давлат душмани” деб билган. “Конституцияга қарши ҳаракат”, “диний экстремизм” сингари айбловлар жуда мужмал ва нотўғри қўлланган ва тушунтирилган. Пора талаб қилиш, товламачилик ва пул ундириш каби сохта айбловлар қўйилган. ”

Ҳисоботда қайд этилишича, маҳбусларнинг аксарияти қийноққа солинган. Резинка таёқлар ва сув тўлдирилган бутилкалар билан дўппосланган. Электр шокка солинган. Қўл ва оёқларидан осиб қўйилган.

“Жинсий тажовуз ва хўрлаш, бошни селофан пакетлар билан ёпиб бўғиш, газ маскалари тақиш, сув ва овқат бермаслик ҳамда яқинларига зулм ўтказиш таҳдиди сингари йўллар билан қўрқитилган ёки шундай ҳолга солинган”, – дейилади HRW баёнотида.

Жазо муддати кўпинча ниҳоясига етишдан сал аввал арзимас баҳона, асоссиз ва мавҳум сабаблар билан узайтирилади.

Масалан, Мурод Жўраевнинг муддатига 2012-йилда “қамоқхона ошхонасида сабзини нотўғри арчгани” учун яна бир неча йил қўшилган.

HRW таҳлил қилган масалалардан яна бири шуки, айрим сиёсий маҳбуслар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан хориждан ўғирлаб олиб келинган.

“Қонунлар бузилган. Жараёнда маҳбуснинг ҳуқуқлари буткул поймол этилган”, – дея билдиради ташкилот.

Сиёсий маҳбуслар орасида қаттиқ касаллар бор. Узоқ пайт изоляторда ўтириш оқибатида ва зарур тиббий муолажа берилмагани боис уларнинг аҳволи оғирлашади. Шафқатсиз ва ноинсоний муносабат эса ўлганнинг устига тепгандек гап, дея тушунтиради Стив Свердлоу.

“Бу эса халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича бурч ва мажбуриятларнинг Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўпол тарзда бузилишидир. ”

Қайд этиш жоиз, ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров шу йилнинг май ойида қамоқдан чиқарилгач, орадан 26 кун ўтиб, оламдан ўтди. Ўпка ракига чалинган маҳбусга, яқинларининг айтишича, ёрдам берилмаган.

“Саккиз йил мобайнида Худойназаровга зарур тиббий муолажа олиши учун рухсат берилмаган”, – дейилади HRW таҳлилномасида.

Сиёсий маҳбусларнинг ишлари кўп ҳолларда адвокатсиз олиб борилади ва улар орасида узоқ вақт бедарак кетганлари бор. Масалан, Андижонда 2005-йилнинг майида юз берган қонли воқеаларда айбланган диндор Акром Йўлдошев ҳақида охирги марта 2009-йилда эшитишган.

“Шундан бери ҳеч қандай хабар йўқ. Тирикми ё ўлик, ҳеч ким айтмайди. Бу эса халқаро қонунларга зиддир. Бирор шахсни қамоққа олиб, у ҳақда ахборот бермаслик маҳбусни мажбуран йўқотиб юбориш ҳисобланиб, бу билан у ҳуқуқий ва қонуний ҳимоядан маҳрум қилинади. Бу дегани у қаттиқ қийноқларга солиниши ва азобланиши мумкин”, – дея билдиради Human Rights Watch.

Ҳукумат охирги марта БМТ махсус вакилини, хусусан Қийноқларга қарши элчини 2002-йилда мамлакатга киритган. Шундан бери дарвозага қулф осилган.

Ваҳоланки, дейди Свердлоу, Ўзбекистон БМТ аъзоси экани билан фахрланиб келади, унинг конвенсияси ва ҳужжатларига имзо чекканини рўкач қилади. Аслида эса уларга тамоман кўз юмиб келмоқда, дейди HRW вакили.

Президент Ислом Каримовнинг репрессив сиёсатини очиқ қораламай, Ғарбдаги ҳамкор давлатлар, жумладан АҚШ, Европа Иттифоқи ва блокнинг муайян аъзолари, Ўзбекистон халқи келажаги, шунингдек, ўз қадриятларига хилоф равишда иш тутмоқда, дея баён қилади халқаро ташкилот.

Тавсиялардан бири шуки, “бу давлатлар виждонан иш тутиб, республика ҳукуматига чекловлар қўйиш, хусусуан ҳуқуқбузар расмийларга виза беришни ман этиш, уларнинг хориждаги мулкларини музлатиш ҳамда Ўзбекистонга ҳарбий кўмак кўрсатишни тўхтатиш сингари чоралар кўриши керак. ”

Яна бир тавсия: БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо давлатлар Ўзбекистондаги мудҳиш ҳолат билан алоҳида шуғулланувчи орган тузиб, махсус вакил тайинлаш таклифини қувватласин.

Нима учун айнан бу 34 шахс тақдирига эътибор қаратдингиз деган саволга Свердлоу шундай жавоб беради:

“Минглаб одамларни аслида сиёсий маҳбуслар дейиш учун асос бор. Лекин биз кўриб чиққан ишларда айбланувчилар ва судланганлар нуфузли шахслар бўлган: фаоллар, журналистлар, диний етакчилар. . . Уларни қамаб, ҳукумат атрофдагиларга сени ҳам шу кунга солишим мумкин деган қабилда сигнал юборган. Каримов сиёсати қўрқинчни қурол қилган ҳолда жамиятни бошқаришга асосланган”.

Тошкент томонидан туҳматчи ва иғвогар дея тамғаланган “Human Rights Watch” хусусий донорлар ва хайриядан тушган пулга ишлайди. 2010-йилда сиёсий босим остида Ўзбекистондан чиқиб кетган. Шундан буён қайтиб киришни сўраб келади. АҚШ ҳукумати Каримов раҳбариятини HRW ва бошқа ҳуқуқ ташкилотлари ходимларига виза беришга ундаб келади.

“Ўзбекистон қийноқлар макони эмас” дея норози расмийларга БМТ ва Ғарб дипломатларининг доимий маслаҳат шуки, мамлакат нуфузини кўтармоқчи бўлсангиз ва инсон ҳуқуқлари ҳақиқатан эъзозланаётганини исботлашни истасангиз, ташқи дунёга дарвозани кенгроқ очинг.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, дунёдаги энг холис органлардан бири, 2013-йилнинг апрелидан бери Ўзбекистон қамоқхона ва ҳибсхоналаридан қадамини узган. Сабаб – бу ташкилот ходимлари ўз ишини бажара олиши учун шароит йўқ.

Хўш, Ўзбекистон HRWнинг бу сафарги ҳисоботига қандай жавоб беради? Ҳозирча лом-мим дейилмаяпти. Сверлоунинг айтишича, айрим ҳолларда унга Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий марказидан электрон мактублар келади. Мужмал ва тушунарсиз матнлар, дейди мутахассис.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича йиғинларида сўзлаган Акмал Саидов, юқорида тилга олинган марказ раҳбари, Ўзбекистонда бугунги аҳвол олдинги йиллардан бир неча карра яхшироқ, қийноқларга чек қўйилган, уларга қўл урган одамлар катта сонларда судга тортилиб, жазосини олаяпти? республика қонунчилиги бугун халқаро талабларга жавоб беради, дея кўп марта гапирган.

Свердлоу эса янги таҳлилномада тилга олинган 34 маҳбуснинг бирортаси Ўзбекистон давлатига қарши жиноят қилмаганини айтади. Шундай экан, бу инсонлар зудлик билан озод этилиши керак ё ишлари одил судда қайта кўрилиши лозим, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Варшавада сентабрнинг охирги ҳафтасида ўтаётган халқаро анжуман Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг йиллик мажлиси бўлиб, унда Ўзбекистоннинг таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Васила Иноятова ва Мўтабар Тожибоева сингари фаоллар сўзга чиққан ва қамоқхоналардаги вазият ҳақида танқидий ҳисоботлар берган. Конференция доирасида сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига чақирувчи намойишлар ҳам ўтмоқда.

“Human Rights Watch” сиёсий маҳбуслар тақдири ҳақида чиқарган ҳужжатли видео:


Манба: amerikaovozi

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi