Давлат мендан қарз

Давлат мендан қарз
107 views
26 September 2014 - 9:19

yakubov1Муҳтарам Шокир Долимовнинг “ЖУДА ТАШВИШЛИ ҲОЛАТ” номли мақоласини ўқидим. Ҳақиқатан, ўта долзарб мавзу. Мактаблардаги “бер-бер”, “йиғ-йиғ” мамлакатимизда ҳакалак отиб кетган коррупциянинг бир бўлагидир. Маълум-ки, коррупция МАФИЯ билан ҳасан-ҳусандай бир-бирига ўхшайди. Менга 2006 йил апрелида мен яшаган Юнусобод тумани прокурори ўринбосари А.С.Тойировдан дағдағага тўла бир чақирув қоғози келди. Мен гўё коммунал ва эксплуатацион тўловларни тўламаганим учун прокуратурага чақиртираётган экан. Чақирув қоғозида “Узрсиз сабабларга кўра кўрсатилган вақтда келишдан бош тортган тақдирингизда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 261-264 моддаларига мувофиқ туман ИИБ ходимлари томонидан мажбурий тарзда келтирилишингизни билдираман” деган огоҳлантириш бор экан. Мен бормадим. Жаноб А.С.Тойировга хат ёздим, нусхасини Бош прокурорга юбордим. Мана, шундан 8,5 йил вақт ўтди, бироқ на А.С.Тойиров ва на Бош прокурор жавоб беришди – овози ўчиб кетди. Мен А.С.Тойировга кетма-кет иккита хат ёздим. Биринчисида унинг менга қўйган талаблари тамоман бебурд эканини исботлаган бўлсам, иккинчисида Ўзбекистонда ЖЭК (Жилищно-эксплуатационная контора (ёки комиссия)) мафияси иш олиб боришини ёздим. Биринчи хатимни мен илгарироқ Фейсбукка қўйганман. Иккинчисини қўйишга эса Ш.Долимовнинг мақоласи ундади. Унда МАОРИФ МАФИЯСИ ҳақида ҳам ёзилган.

Юнусобод тумани прокурори ўринбосари А.С.Тойировга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Р.Х.Қодировга
(Информация тариқасида)

фуқаро Толиб Якубовдан

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А ва Т А А Ж Ж У Б Н О М А
(15.04.06 кун йулланган БИЛДИРИШНОМА ва ТААЖЖУБНОМАга қўшимча)

Муҳтарам прокурор ўринбосари!

Мен президент сайловларига қадар давлат мендан қарз эканини Сизга пайдар-пайт билдириб туришга қарор қилдим ва буни 15.04.06 куни Сизнинг номингизга йўллаган БИЛДИРИШНОМА ва ТААЖЖУБНОМАга қўшимча сифатида амалга оширавераман. Бу – биринчиси.

Мен Юнусобод-4, 15-уй, 27-квартира манзилли хонадонни 1975 йил 18 январь куни олганман. Шу санага ҳам, мана, 31 йил бўлди. Шу уйда мен бола-чақалик бўлдим. Олдинги хатимда ёзганимдек, мен 2002 йилгача барча коммунал ва эксплуатация тўловларини тўлиқ тўлаб келганман.

Мен бир нарсани аниқ биламан. Мен пул тўлаб келган ЖЭК ҳар 3 (уч) йилда менинг квартирамда бир марта оралик (текущий), ҳар 10 (ўн) йилда эса капитал таъмирлаш ўтказиши шарт эди. Бироқ, 1975 йил 18 январдан то хозирги кунгача ЖЭК бирор марта (тагига чизган ҳолда айтаяпман!) на оралик ва на капитал таъмирлаш ўтказмаган. 30 йил ичида менинг квартирамни камида 10 марта оралиқ ва 3 марта капитал таъмирланиши учун ажратилган пул қаерга кетди?

15-уйда 40 та квартира бор, бироқ нафақат менинг квартирам, балки бошқа квартиралар ҳам бирор марта таъмирланган эмас. Келинг, муҳтарам прокурор ўринбосари, иккаламиз (балки мутахассислар ёрдамида) фақат 15-уйнинг 30 йиллик ЖЭК ҳужжатларини ўрганайлик. «ЖЭКлар мафияси»ни эшитганмисиз? Яшанг! Бу – кучли мафия.

Мафияга карши инсонлар курашганми? Албатта. Натижа нима бўлган? Яхши бўлмаган. Бир мисол келтираман.

Мен Жиззахда Ҳамрокулов Муҳитдин деган йигитчани 9-синфда ўқитганман. Менинг ўқувчиларимдан шу йигит математик бўлди ва Жиззахдаги бир мактабда ишлади. Мустақиллик йилларининг бирида у иш маоши негадир кам чиқаётганини сезган ва туман халқ таълими бўлими бухгалтериясига мурожаат қилган. Текшириш натижасида, ҳақиқатан унга ойлик маош кам тўланаётгани маълум бўлган ва бухгалтерия унга қанчадир микдорда пул тўлаган.

М.Ҳамрокулов математик бўлгани учун бўлса керак, ҳисоблай бошлаган: «Мактабимизда 60 та ўқитувчи ишлайди, ҳар биридан шунчадан пул уриб қолинса, шунча бўлади. Туманда шунча мактаб бор, ҳар бирида тахминан шунчадан одам ишласа, ва уларнинг ҳар биридан шунчадан … Туман бўйича шунча бўлар экан. Вилоят микёсида қанча булади?». Унинг ҳисоб-китобига кўра 60 миллиондан ошар экан.

Муҳитдин солиқ инспекциясига шикоят ёзган. У ердан комиссия келиб, текшириб, Муҳитдинга яна пул чиқариб беришган ва унинг ўз ҳисоб-китобига ишончи янада ошган. У вилоят халқ таълими бўлимига шикоят ёзган, бироқ натижа чиқмаган. У Ўзбекистон маориф вазирлигига мурожаат қилган. Вазирликдан одам келиб бутун мактабни унга қарши оёққа турғизган ва уни ишдан ҳайдашган. У газетага мурожаат қилгач, мухбир келиб ўз текширувини ўтказган ва инкор қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар асосида М.Ҳамрокулов ҳақ эканлигини исботлаган. Ўша газета менда бор, ўқийсизми?

Натижа чиқмаган. Муҳитдин президент девонига шикоят топширган, натижа бўлмаган. Бироқ у такрор ва такрор аппаратга учрашавергач, охирги марта борганда уни у ерда урганлар. Муҳитдинни ёнида хотини бор бўлганлиги уни қутқариб қолган (у оғир касал ҳолида юрар эди).

Муҳитдин ўзи билмаган ҳолда «маориф мафияси» манфаатларига қарши чиққан. Муҳитдин чекинишга мажбур бўлди ва ҳозирги кунда, оғир хасталик ҳолатида, оғир кун кечирмоқда.

Ана, кўрдингизми? Мен ҳар бир хатимда навбатдаги мафия ҳақида айтиб ўтаман. Менинг коммунал ва эксплуатация тўловларини тўламаслигимга қарши эмас, мафияга қарши курашиш прокуратуранинг муқаддас бурчидир.

Сиз ЖЭК бошлиқларини бирор марта чақирганмисиз? Уларнинг найранглари (махинациялари) устидан бирор марта (яшовчилар фойдасига) жиноий жавобгарлик иши қўзгатганмисиз?

Кўрдингиз-ки, бу томондан ҳам давлат мендан хийла қарз экан.

Ҳар иккала хатимга жавоб кутаётган
Толиб Якубовман.

Коммунал ва эксплуатация тўловлари масаласида 2006 йил 14 апрель кунга Юнусобод туман прокурори ўринбосари А.С.Тойиров ҳузурига чақиртирилган фуқаро Толиб Якубовнинг хати

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi