Нега вақт камайиб бормоқда?

Нега вақт камайиб бормоқда?
150 views
27 September 2014 - 9:30

timeОхир замон бўлганида вақтнинг қисқариши ҳақида Ислом огоҳлантириб қўйган. Бир вақтлар келиб вақтнинг баракаси қолмайди. Бир йил бир ойдек ўтиб кетади. Бир ой бир ҳафтадек ўтиб кетади ва ҳоказо.

Сўнгги йилларда, балки сўнгги ўн йиллар ичида, аксар одамлар уйқуга тўймаслик ва у билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп шикоят қиладиган бўлиб қолди. Бунга турли сабабларни келтиришади, масалан, ҳозирги замон ҳаётининг бетартиб ритми келтириб чиқараётган стресс ҳолати, ёки ҳаддан ташқари кўпайиб кетган ахборот усиз ҳам таранглашган инсон миясини янада зўриқтириши. Гап фақат катта шаҳарларнинг аҳолиси ҳақида борганда эди, бу каби сабабларни қабул қилса бўларди. Бироқ деярли барча одамларга бу муаммонинг алоқаси бор, бу гап қишлоқда яшайдиганларга ҳам тегишлидир. Эҳтимол, қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи ва ўзининг, айтайлик, “қишлоқча” яшаш тарзи туфайли, айрим кишилар уйқу етишмаслиги ёки руҳий зўриқишга чалинмагандир. Қанақасига айлантирманг, табиатга яқинлик ва кунлик табиий босқичлар сезилиб туради.
Бироқ, қишлоқда яшовчилар ҳам худди шаҳарликлар каби вақт етишмаслиги муаммосидан азоб чекмоқда. Эҳтимол, ҳамма гап вақтнинг ўзидадир, аниқроғи, унинг камлигида? Буни қандай тушуниш мумкин? Бир кунда 24 соат бор. Юз йил олдин ҳам шундай бўлган – бир сутка 24 соатдан иборат эди. Бироқ, сўнгги пайтларда вақт билан қандайдир нарса содир бўлмоқда. Вақт етмаётганлиги ҳамманинг оғзидан тушмаяпти. Ҳар ким ўзини ёки вақт етишмаётгани ва бунинг оқибатида юзага келаётган муаммолар ҳақида шикоят қилган бошқа бировни эсга олиши мумкин. Катталар айтиши мумкин, кўп яшаганинг сайин вақт ҳам шунчалик тез ўтган бўлиб туюлади, деб. Ундан бўлса, мактаб ўқувчисининг вақт етмаётгани ҳақидаги арз-додларичи? Вақт ҳаммамиз учун жуда тез учиб бормоқда, аниқроғи, вақтнинг баракаси қолмади… бир ҳафта бир кун билан тенглашиб қолди. Янги мингйилликни кутганимизга қанча вақт бўлди?! Қаранг, мингйилликнинг ўн бешинчи йили ҳам эшик қоқиб турибди…

Вақтга нима бўлган?

Вақтнинг ўткинчи эканлиги масаласи фалсафий тушуниш предмети ҳисобланади. Масалан, Лосев бундан юз йил олдин, “одамларга тирик тажрибада бериладиган вақт беқарорлиги билан характерланади, у қисқарувчан, кенгаювчан, мутлақо нисбий ва шартлидир”, деган эди. Шунингдек, олим: “…1914 йилдан эътиборан, вақт қисқариб, тез оқадиган бўлган. Қиёмат келиши айнан вақтнинг қисқариши билан характерланади”, деб таъкидлайди.

Замонавий илм-фан янада узоққа қадам ташлади. Унинг сўнгги ютуқларидан бири кун давомида бир неча соатнинг етишмаётганлигини аниқлашидир. Лекин бу хаёлий гапга ўхшамайди. Илмий тадқиқотлар натижалари шунга гувоҳлик берадики, вақт бу объектив реаллик (ҳақиқат) эмас, у инсон руҳиятига боғлиқ ҳиссиётдир.

В. И. Вейник томонидан илгари сурилган гипотеза ҳам қизиқарли саналади. У биринчилардан бўлиб “хроносфера” тушунчасини илмий муомалага киритган. Яъни, хроносфера сайёранинг вақтли майдони бўлиб, ўтмиш келажакка айланишининг тезлигини бошқариб боради, деган маънони англатади. Бу ҳозирча гипотеза холос, аммо амалда ҳар биримиз ўзимизнинг хроносферамиз борлигини кўришимиз мумкин. Кўпчилик жамоат транспортида кўзи илиниб кетганини эсласа керак. Масалан, бекатдан транспорт қўзғалади, сиз эса кейинги бекатда тушишингиз керак. Шу вақт кўзингиз илиниб кетди ва туш кўрасиз, тушингизда эса, худди ўнгингизда бўлаётгани каби, жуда кўп нарсалар содир бўлади. Тушда бўлаётган ҳодисалар учун тушдаги бир неча дақиқалар ёки сониялар камлик қилади, унда ҳатто ярим умр ўтиб кетиши мумкин. Шу вақт тўсатдан уйғониб кетасиз ва керакли бекатдан ўтиб, эҳтимол, шаҳарнинг нариги чеккасига келиб қолдиммикин, деб даҳшатга тушасиз. Бироқ, қарасангиз, автобус бояги бекатдан энди қўзғалган экан…

Демак, вақт – руҳий бир ҳолат ва у қисқаришни бошлади. Сўнгги тадқиқотлар натижасига кўра, ҳозир бир сутка 18 соат давом этмоқда, ҳолбуки, ўтган боболаримиз замонида у тўлиқ 24 соатдан иборат эди. Бу биз кунига 6 соат йўқотмоқдамиз, деганидир. Мана шунинг учун ҳам биз ишларимизни на тўлиқ бажара оляпмиз ва на тўйиб уҳлай оляпмиз.
Вақтнинг қисқарганини кўрсатувчи далиллар етарли.

Ишлаш турига кўра асрлар давомида бажариб келинган муайян эталон ҳаракатларни такрорлаётган одамлар шу кунларда ўзларини қандай ҳис қилаётганликлари ҳақида етарли даражадаги объектив тасвирларни интернетдан топиш мумкин. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, айни бир хил бўлган амални ўтмишдагилар бажариб тугатган бўлсалар, ҳозиргилар бу амални бажаришга вақтлари етмаяпти. Масалан, туни билан ибодат қилиб чиқадиган роҳибларни олиб кўрайлик. Монастир қоидасига кўра, улар маълум бир вақт ичида маълум миқдордаги дуоларни ўқиб чиқиши керак. Агар олдинлари роҳиблар бир тун давомида вазифа қилинган дуоларни ўқиб, сўнг қўёш чиққунча бироз мизғиб олишга улгурган бўлсалар, энди эса, айнан ўша вазифадаги дуоларни ўқиб тугатиш учун роҳибларга бир тун етмай қоляпти.

Демак, вақтимиз жуда оз қолган экан. Қолганини нима қилиш эса ҳар биримизнинг ўз ихтиёримизда. Яъни, вақтимизни ибодат учун ишлатамизми ёки беҳуда нарсаларга сарф қилиб юборамизми… Бу охири замонда ҳар қайсимиз ўзимиз учун қадрли бўлган нарсани Аллоҳ таолога тақдим қила олиш ихтиёрига эгамиз…

Абу Муслим

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi