Каримов. Хоразм. Бюжет.

Каримов. Хоразм. Бюжет.
91 views
27 September 2014 - 7:00

karrimoffЖиноий ва ғирром усуллар билан тахтни ноқонуний эгаллаган Каримов, ўшанда ўзига ўхшаган бир гуруҳ эътиқодсизлар ва миллатнинг ҳақ-ҳуқуларига хиёнат қилган пасткашлар билан ғалабасини нишонламоқчи бўлади. У зиёфат бошида қоққан қозиқдай қотиб, ғўддаяди.

Бир-икки қадаҳ ароқ ичганидан сўнгра, дорбознинг қўлларидаги лангар каби лапанглай бошлайди. У ўшанда президент бўлиб қолганига ишонмас, халқни қандай қилиб осонгина чув тушурганига ўзи ҳам лолу ҳайрон эди.

У дунёда энг ёмон кўрадиган халқининг тақдири-аъмоли жиловини қўлларига ўраб олганидан чексиз ғурур тутяётган бир пайтда, Муҳаммад Солиҳнинг қиёфаси кўзлари олдига келиб, таъбини тириқ қиларди. Риёкорлигини дунёйи оламга ошкор этишидан, унинг халқни ҳушёр торттиришидан қўрқарди. Шу учун ҳам у ўша лаҳзалардан халқни аросатда ушлаш йўлларини қидира бошлади.

Халқни тўлиқ муте қилиш учун Муҳаммад Солиҳни ўртадан кўтариш учун бош қотирди. Мухолифат ва соғлом рақобат бор экан, у ҳеч қачон президентлик курсисини узоқ ушлаб тура олмаслигини ҳам тўғри хом чўт қилди. У мудҳиш хаёлларга ғарқ бўлиб, кўп ичиб қўйди. У уйқудан уйғонган айиқдек тажанг бир аҳволда ҳожатхона томон борар экан, етиб олгунича бир неча марта қалқиб кетиб, ағдарилишига оз қолди. Ҳар сафар қўлтиғи остидан кирган қўриқчисини силтаб ташлаб, бир нималар, дея тушунарсиз, бидирлаб қўйди.

У ҳожатхонадан қайтиб чиққанида сийрак сочлари тўзғиб, кўзларининг ости салқиб қолганди. Чўтир юзи баттар буришиб, бақаникига ўхшаш оғзидан оқ кўпик сачратарди. У қусганида қаттиқ зўриққан шекилли, тош босиб қолган балиқникидек бўртиб турган кўзлари хонасидан отилиб кетай, дерди.

– Президент бўлиш, бу ҳаммага ҳам эмас! – деди у ҳеч ким кутмаганда, қўлига ароқ тўла қадаҳни олар экан. – Мен бу ўйинда ютиб чиқдим. Бу учун бошни ишлатиш керак. Демократия, адолат, миллат, ўтмиш ва келажак деган тушунчалар, мақсадга эришиш учун ўйлаб топилган пиллапоялар, холос. Бу унсурлардан тўғри фойдаланган кимса, ҳеч қачон қоқилмайди…

У маст бўлиб қолганди. Мастлик, унга ростликни бахшида этганди. У умрида биринчи ва сўнгги марта рост ва самимий сўзлаётган эди. Афсуски, унга шими панд берди. У ҳожатга чиққанда тугмасини охиригача илиб, камарини тортиб қўйишни эсидан чиқарганди. Шунинг учун ҳам шими турсисини сидириб оёқларининг юзига тушди. У қўлида қадаҳ ғознинг тухумини ютган бақадек нима қиларини билмай, турган жойида қаққайиб қолди. Ҳамма, унинг шимини кўтариб қўйишга, кўзига яхши кўринишга шошарди. Бунақа имконият юз йилда бир туғулиши мумкинлигини ўйлаб, юраклар гупирлаб уриб кетганидан эгалари кўксига сиғмасди. Кимдир чаққонлик қилиб, унинг шимини кўтарди. Кимдир чиқиб қолган бир нимасининг қумбулагини тиқиб, тугмасини солди.

Кимдир камарини сиқиб, кимдир шимига базўр қўл тиқиб буралиб орқасига кирган турсисини тўғирлади. Бу унга хуш ёқиб кетди. Умрида тотиб кўрмаган қандайдир бир ҳузр туяр экан, у хушомаднинг нақадар роҳатбахшлигини англади. На ароқ, на қорадори, на бошқа бир восита кимсани хушомадчалик элита олмаслигини билиб, у чойга тушган қанд сингари эриди. Бир замонлар Хоразмга борганида қорадори еб, уч кун ўрнидан туролмасдан ётган кунларини эслаб, “ҳаммаси ҳам хушомаднинг олдида бир тийин экан”, деб ўйлади.

..У план қўмитасида ишлаб юриган кезларида, вилоятдаги иқтисодий кўрсатгичларни текшириш учун тузилган ҳайъатга бош бўлиб Хоразмга борган эди. Ҳайъатнинг мақсади, давлат бюжедидан олинган пулларни талон-тарож этган хоразмлик раҳбарларни топиб, уларни муносиб жазога маҳкум этиш учун далиллар йиғишдан иборат эди. Ўшанда, айни саратоннинг қоқ чилласи бўлиб, одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган бир палла эди.

Қовоғини уйиб олган Каримов бошини кўтармасдан қоғоз титар, босиб-босиб Тошкент суви ичиб кеч оқшомгача зўр бериб ишлар эди. Кечки соат ўнларда ҳайъат билан обкомнинг дачасида оддийгина тузалган дастурхон теварагида овқатланиб, соат ўн бирга занг урмасдан тўшакка чўзиларди.

Шу боис, меҳмоннавозлик билан муаммони бартараф этмоқчи бўлган хоразмликларнинг уни эгиб олишга қўли калталик қилар, кўнглига қандай қилиб бўлса ҳам йўл топиш учун атрофида парти-гирён бўлардилар. Шунда, қурулиш трести ҳисобчисининг мияси ишлаб кетиб, бошлиғига муаммонинг чорасини топганини айтади. У Тошкент сувининг қопқоғини очиб, ҳар биттаси ичига тариқдек келадиган қорадори ташлаб, яна бутилкани зичлаб ёпиб қўяверди.

Кунида, ўнтагача Тошкент сувини бўшатадиганКаримов уч кундан сўнгра ўзгариб қолди.

Ундаги одамовилик бирдан йўқолиб, ўрнини одамохунлик хислатлари эгаллади. Бир қоп ёнғоқ бўлиб, очилиб-сочилиб кулишни, ҳисобчининг думбасидан чимчилаб, ҳазил-ҳузул қилиб бўларга-бўлмасга хиргойи қилишни бошлади. Бутун ҳайъат билан хилватда қуриладиган қуюқдан-қуюқ зиёфатларга бориб, бўкиб еб, чиғилиб-чиғилиб ..б, кучаниб-кучаниб қусишга ўтди. Бир ҳафтага етмасдан очиқчасига коса тўла чойга қорадори эзиб, даврадагилар билан айлантириб ичадиган бўлди. Бир куни нима худо урдию, азбаройи чанқаб келганидан сабри чидамай ёнғоқдек келадиган қорадори эзилган бир катта коса чойни битта ўзи сипқориб, беш дақиқа ўтмасдан боши шилқ этиб тушиб, у ҳушидан кетиб қолди. Ўзига келавермагач обкомнинг дачасига олиб келиб, ваннани тўлғазиб уни муздек сувга пишдилар. Фойдаси бўлмади. Акси, юрак уриши бутунлай сусайиб, қўл-оёғи шалвираб қолди. Бу ҳолда шифохонага олиб бориб бўлмаслигини тушунгач, шифокорлар гуруҳини дачага чақиришди. Шифокорларнинг барчаси бир овоздан: кўрмаганнинг кўргани қурсин, қорадорини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиб қўйган, кўтаролмаяти.

Манглайқора, энди бу дарддан ўлиб қутулади, деган сўз билан кифоялангач, муаммога бошқа чора излай бошладилар. Обком Ҳожи калта деган югурдагини Ҳожихону Шерозидан, Комилжону Отажонгача ўтган атоқлиларнинг танобини тортган Шарпа газарманнинг ҳузурига югуртирди. От қариса гадога қолади, деганларидек ёши ўтиб Шарпа газарман обкомга қолиб кетганди. Орадан ярим соат ўтиб, ҳали кўзларидан уйқуси ўчмаган Шарпа газарман калишини пойма-пой кийиб, дачага кириб келди. Ҳайъат аъзолари ҳам, хоразмликлар ҳам умид кўзларини унга тиккан эдилар. У кела-сола, ваннада қип-яланғоч ётган Бойқушалини муздек сувдан чиқартириб олиб, кўрпага ўратди. Кейин ўзи ҳам бутун кийимларини чиқариб ташладида, унинг кўрпасига кириб, Бойқушалининг оғзига кўкрагини тиқди. Бойқушалининг мурдадан фарқи қолмаганди.

Унинг танасидан ўликхонадаги музлатгичда ётган мурданинг танаси илиқроқ эди. Шарпа газарман унинг бошини кўксига босиб, икки курагининг ўртасини зарб билан тез-тез ишқар экан, энди туққан хотиннинг сутидан топиб уч-тўрт коса олиб келишларини айтишни ҳам унутмади. Югурдаклар сувараклар сингари бир лаҳзада ҳар тарафга сочилиб, туғруқхоналарга тарқаб кетдилар. Тонг отгунча Шарпа газарман Бойқушалининг оғзига тўрт коса энди туққан хотиннинг сутини қуйди. Қуёш тиккага келганда танасига иссиқ инган Бойқушалининг ҳам оғзидан, ҳам кетидан ичган сутлари келди. У уч кун қусуғига булғашиб, сасиб-бижғиб бир ўзига келса, бир ҳушудан кетиб, тилини чайнаб гунгу лол бўлиб ётди. Шарпа газарман ҳар икки-уч соатда, унинг оғзига энди туққан хотиннинг сутини қуйиб тураверди.

Бутун Хоразмдаги туғруқхоналар обкомнинг топшириғи билан ўша кунларда давлатга энди туққан аёлнинг сутини топширдилар. Икки ўртада туғруқхоналарнинг бош шифокорлари бойиб, кўпилари бўшаган чўнтагини қаппайтириб олди. Каримовни муқаррар ўлим чангалидан олиб қолган Шарпа газарманнинг эса, обкомнинг олдида обрўйи яна беш поғона кўтарилиб, анчадан буён тўхтаб турган ишлари юришиб кетди. Каримов ўзига келиб-келмай ётар экан, хоразмликлар қўлига нима туттирсалар барчасига қарамасдан туриб имзо чекиб ташлайверди.

Шундай қилиб хоразмликлар силлиқлик билан бало-қазолардан қутулиб, Каримовнинг кетини ёпаман, дея бир неча йил Владимир Иосифович Брожштйн ва Вячеслав Аркадевич Голищевларнинг она сутлари оғзидан келгани қолди.

Аммо, Каримов ҳам зарар қилмади. У ўшанда, энди туққан хотиннинг сути қанд касалига ҳам бирга-бир даво эканини билиб олганди. Шу учун ҳам обкомнинг топшириғи билан Шарпа газарман ўлган кунигача Каримовга энди туққан хотиннинг сутини ташишни канда қилмади. Унинг номига самолётда бир ўрин ҳамиша брон қилинган бўлиб, у хоҳлаган кунида Тошкентга учиб келиб, хоҳлаган кунида орқасига қайтиб кетарди. Эвазига Каримов Хоразмга бюжетдан кўпроқ пул ундириб беришга ҳаракат қилар, янги қурулажак биноларнинг проектларини ҳайъатдан ўтказиб бериш учун елиб-югурарди. Шарпа газарман ўлганидан кейин ҳам, у узоқ вақт қаровсиз қолиб кетмади.

Унинг энди туққан аёлнинг сутини ичиб жон сақлашини Зелимхондан билиб олган Шавкат Мирзиёнов, бу жабҳада Шарпа газармандан ҳам ўтиб тушди. Нони яримта бўлган хоразмликлар унинг олдида ип эшолмай қолдилар..

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон