“Stadion.uz” Ташаббусини (бойкотини) қўллаб-қувватлайман!

“Stadion.uz” Ташаббусини (бойкотини) қўллаб-қувватлайман!
142 views
28 September 2014 - 9:38

стадион.узБугун “Стадион.Уз”да сайт муҳарририяти ўзбек футболига бойкот эълон қилгани ҳақида ўқидим ва, очиғи, ҳамкасбларимнинг ушбу ташаббусидан ҳурсанд бўлдим. ЎФФ, ПФЛ ва бошқа мутасаддилар миллий футболимиздаги келишилган ўйинларга қарши амалда курашмаётган бир пайтда журналистларимиз бундай қинғирликларга қарши ўз норозилигини шу тариқа билдиришгани қувонарли ҳол.

Келишилган ўйинлардан кейинги матбуот анжуманларида шундай ўйинларнинг режиссёрлари мухлис ва журналистларнинг устидан очиқчасига кула бошлагани менинг ҳам ғазабимни келтираётганди. Нима эмиш? “Ўйин любой ҳисобда тугаши мумкин” эмиш!

Хулласи калом, мен “Стадион.Уз” ташаббусини қўллаб қувватлайман. ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти билан матбуот анжумани уюштириш талабини ҳам қўллаб-қуватлайман! Агар шундай матбуот анжумани уюштирилса, битта нарса талаб қилиш керак, деб ҳисоблайман: анжуманда журналистлар гапирсин, раҳбарият тингласин. Аксинча эмас! Акс ҳолда, ЎФФ ва ПФЛдан келган зодагонлар ҳар галгидек ўзлари гапириб, журналистларга гапириш имконини бермасдан, матбуот анжуманидан ҳам, сувдан ҳам қуруқ чиқиб кетишади.
Ҳамкасблар, бўш келмангалр, ортга чекинманглар! Иншааллоҳ, мен оҳиригача сизлар билан!

Бобомурод АБДУЛЛА

facebok.com тармоғидан олинди