Ўқитувчи ва мураббийларнинг миллий куни борми?

Ўқитувчи ва мураббийларнинг миллий куни борми?
36 views
01 October 2014 - 20:21

paxta-20141 октябрь Ўзбекистонда Ўқитувчи ва мураббийлар миллий куни ҳисобланади, аммо кўплаб ўқитувчи ва талабалар шу куни Ўзбекистон ҳукумати учун пахта теради. Ҳар йили ҳукумат миллионлаб фуқароларни мажбурий ишчи сифатида давлат томонидан ташкил этиладиган пахта йиғим-терими кампаниясида иштирок этишга сафарбар қилади. Бу йил ҳукумат аввалгидан-да кўпроқ талабаларни, тиббиёт ходимларини, давлат секторининг бошқа хизматчиларини сафарбар этмоқда.

Ҳукумат мажбурий меҳнатнинг яккаю ягона ташкилотчиси ва фойда олувчиси сифатида фақат ўзигина бу амалиётга чек қўйиши мумкин. Буни айнан бугун амалга ошириш тўғрисидаги чақириғимизга қўшилинг.

Ҳурматли Президент Каримов,

Мен Ўзбекистон фуқаролари учун жиддий хавотиримни билдириб, Сизни пахта секторида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга дарҳол чек қўйишга чақираман.

Сизнинг ҳукуматингиз давлат сиёсати доирасида ўз фуқароларини пахта ишлаб чиқаришга мунтазам мажбурлайдиган дунёдаги ягона ҳукуматдир. Бу сиёсат Ўзбекистон халқини бора-бора тараққиётдан ортда қолишга мустаҳиқ қилади. Чунки ёш авлод тўлақонли таълим ва тиббий хизматлардан мосуво бўлади, аҳолининг учдан бир қисми, энг салоҳиятли ва ғайратлилари эса муносиб иш излаб юртдан чиқиб кетади.

Ўзбекистонда давлат томонидан ташкил этилаётган замонавий қуллик амалиётига чек қўйиш вақти етди. Биз Сизни зудлик билан қуйидаги ишларни амалга оширишга чақирамиз:

1. Ҳукумат номидан иш кўрадиган мансабдор шахслар ва фуқароларга ҳеч кимни пахта теришга мажбурламаслик ҳақида топшириқ берилсин;

2. Пахта хомашёси учун уни ишлаб чиқариш харажатларидан юқори нарх белгилаш орқали фермерларга ишчилар ёллаш имконияти берилсин ва кўнгилли ишчи кучини жалб этиш учун пахта секторидаги ишларга етарли даражада юқори минимал ҳақ белгилансин;
3. Барча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, фаоллар ва журналистларга тазйиқлар таҳдидисиз пахта секторида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни текшириш ва хабар беришга рухсат этилсин;

4. Халқаро меҳнат ташкилотига Иш берувчилар халқаро ташкилоти, Касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси ва Озиқ-овқат соҳаси ишчилари халқаро иттифоқи иштирокида ХМТнинг мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақидаги 105-конвенциясининг қўлланишини ўрганишга ҳеч қандай тўсиқларсиз рухсат берилсин;

5. Пахта сектори, жумладан, мамлакат парламенти (Олий Мажлис)га пахта секторидаги давлат харажатлари ва даромадлари ҳақида ахборот тақдим этиш, шунингдек, пахта режасини бажармайдиган фермерларга жазо сифатида уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини қайта тақсимлаш амалиётига чек қўйиш, мавжуд квоталарни рағбатлантириш билан алмаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари ва сотиш бозорларини монополиядан чиқариш йўли билан ислоҳ қилинсин.

Шуҳрат Бобожон

“Озодлик” радиоси ходими