Туркия парламенти Ироқ ва Сурия ҳудудидаги «Ислом давлати» террорчи ташкилоти жангариларига қарши армиядан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Туркия парламенти хорижий мамлакатларнинг қуролли кучлари Туркияда бўлишига ҳам рухсат берди. Ушбу келишув бир йил муддат давомида амалда бўлади.
Аввалроқ, «Ислом давлати» жангарилари Усмонли салтанати ҳукмдорлари аждоди Сулаймон Шоҳнинг Сурия ҳудудида жойлашган мақбарасини қўриқлаётган 20 нафар турк аскарини асирга олган эди.
Манба: kun.uz