Бошқарув элитасида ҳокимият учун яна кураш бошландими?

Бошқарув элитасида ҳокимият учун яна кураш бошландими?
157 views
04 October 2014 - 11:40

Гулнора Каримовага нисбатан давом этаётган жиноий иш жараёни фонида Тошкентда бир нечта юқори лавозимли офицерлар коррупцияга алоқадорлик айби билан ҳибсга олинди.

Ушбу фактларнинг ўзаро алоқаси бўлмаслиги мумкин, бироқ охирги қўлга олишлар Ўзбекистонда юзага келган вазиятда мамлакатда куч ишлатар тизимлари ўртасида ҳокимият учун кураш бошланганидан дарак беради, деб ёзади EurasiaNet.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси – Ўзбекистон давлат божхона Қўмитаси бошқармаси ходимларидир. Хусусан, Тошкент вилояти божхона хизмати бошлиғи летейнант Сирожиддин Ғуломов ва унинг ўринбосари Уман Бековнинг ҳибсга олингани ҳақида 30 сентябрь куни “Подробно” ахборот агентлиги хабар берганди.

Бундан ташқари, Тожикистон билан чегарадаги “Ойбек” божхона-чегара пости бошлиғи майор Абдусаттор Абдураимов, “Ойбек” божхона-чегара пости смена бошлиғи У. Атоев ва “Черняевка” номи билан машҳур бўлган “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси катта инспектори капитан Ж. Сўпиевлар ҳам ҳибсга олиниб улар устидан тергов жараёни бошланган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан жиноят кодексининг бир нечта моддалари, жумладан порахўрлик билан жиноий иш очилган, деб хабар беради “Подробно”. Уларга нисбатан давлат чегарасини кесиб ўтувчи тадбиркорлардан товламачилик ва таъмагирлик йўли билан пора олганлик айби қўйилган. Шантаж ва товламачилик ўзбек божхона постларини кесиб ўтишда кенг тарқалган амалиётга айланиб улгурган аслида.

Қўлга олинган офицерлар пора эвазига божхона хизмати лавозимларини сотишда ҳам гумондор саналишмоқда.

Эътиборли жиҳати, ушбу ҳибсга олишлар қаттиқ назорат остидаги ўзбек ОАВ томонидан ҳам кенг ёритиб борилмоқда. Бу эса офицерларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ хабарнинг ёритилишига расман рухсат берилганини англатади.

Божхона хихмати офицерларининг ишидан фарқли равишда Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноий иш жараёни умуман тилга олинмайди.

Гулнора Каримованинг мафия гуруҳлари билан алоқалари борасидаги шубҳалар бўйича текширув бошланигани ҳақида эълон қилинган баёнотдан сўнг ушбу мавзу халқаро матбуотда кенг муҳокама қилинаётганига қарамасдан ўзбек ОАВ бу борада мум тишлаган ҳолда сукут сақламоқда. Каримова ўз навбатида Швейцарияда пул ювиш жиноятида ҳам гумонланади.

Ўзбекистонда юқори лавозимли мансабдорларнинг ҳибсга олиниши одатда ошкора қилинмайди. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган сўнги амалиётлар ҳокимият учун курашаётган куч ишлатар тизимлар орасида МХХ тузилмасининг етакчилик қилаётганидан дарак беради.

Ўзбекистонда яқинлашиб келаётган президентлик сайловлари олдидан мамлакатда қалтис сиёсий вазият юзага келган. Мамлакатни темир назорат остида йигирма йилдан ортиқ бошқариб келган диктатор Каримов ҳам январ ойида 77 ёшни тўлдиради, бироқ ҳозирча у ўзини навбатдаги муддатга қайта сайлаши ҳақида маълум қилганича йўқ.

EurasiaNet хабари асосида тайёрланди

ЎХҲ ахборот бўлими

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi