Ўзбекистонда чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар тузилади

Ўзбекистонда чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар тузилади
16 views
06 October 2014 - 9:10

uzb chegara otryadЎзбекистонда Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» отрядлари тузилади, дея хабар бермоқда daryo.uz.

Ўзбекистон ҳукумати 2014 йил 30 сентябрь куни шундай отрядлар ҳақидаги низомни тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, кўмаклашувчи отрядлар Ўзбекистон давлат чегарасини ҳимоя қилиш, чегара яқинидаги туманлар ва бевосита давлат чегарасида режалаштириладиган ва амалга ошириладиган қонунга зид хатти-ҳаракатларни аниқлашда чегара қўшинларига амалий ёрдам бериш учун шакллантирилади.

Кўмаклашувчи отрядлар давлат чегарасини қўриқлашда Ўзбекистон Республикасининг чегара яқинидаги ҳудудларида чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тузилган режаларга мувофиқ равишда қатнашади.

Манба: uz.ca-news