“Бой” билан “граф”лар таъсири озайдими?

“Бой” билан “граф”лар таъсири озайдими?
101 views
06 October 2014 - 9:52

zokir-almatov-vs-karimovКаримов учун халққа қилган жабр-зулмлари ажрини оладиган – чорак аср тўккан қонларининг ҳосилини кўтарадиган замонлар яқинлашаётган эди.

У собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алиматовдан қутулгани каби Миллий хафсизлик хизмати бошлиғи Рустам Иноятовдан осонлик билан қутула олмаслигини яхши биларди.

Қарийиб ўн беш йилга яқин Рустам Иноятовнинг ролини ўйнаган – бош жаллодлик мақомида турган Зокиржон Алиматов ҳам, унга бир замонлар чирмовиқдек ўралиб, “қилт” этишга имкон бермаганди. Уни “Бой” билан “Граф”нинг таъсирида ушлаб, улар нимани истасалар мамлакатда ўшани амалга оширганди.

Унинг қўлида ҳам президентнинг жиноятларини фош этадиган жуда кўп маълумотлар йиғилганди. Шундай бўлса ҳам, Русия рахбари Путиннинг дунё сиёсий майдонидаги мавқеини ушлаб туриши учун арзонгаров Ўзбекистондан бораётган беғараз моддий бойликлар, деярли текин ишчи кучи ҳисобига Россия иқтисодига берилаётган чексиз ёрдамлар туфайли, унинг чангалидан бир амаллаб қутулди.

Баробарида, “бой” билан “граф”нинг чизган чизиғидан чиқмайдиган Зокиржон Алиматов ҳам йиғилган далиллар туфайли, бошини омон сақлаб қолди.

У “бой” ва “граф”нинг маслаҳатларига оғишмай амал қилмаганда, бошқа вазирбаччалар ва ҳокимчалар сингари президентнинг тепкисини еб, уйида майиб-мажруҳ бўлиб вазирлигининг учинчи йили шифтга термулиб ётган бўларди. Ёхуд Каримов бошқаларни қилгани сингари унинг ҳам кетига бутилка тиқтириб, эл-юрт кўзи ўнгида уни шармисор қилишга уринарди.

Ҳаммолдан чиққан Зокиржон Алиматов билан Рустам Иноятовнинг орасида, ер билан осмон қадар масофа бор. Совет йилларида пихини ёрган генераллар хизматида бўлган, Афғонистондаги урушларда атоқли Шўро мансабдорларига тилмочлик қилган Рустам Иноятов учун мафия билан давлат сув билан олов сингари бир-бирига ёт бир нарса. У Каримов билан Зокиржон Алиматов каби бу икки тизимни қориштириб юборса, албатта бу бир кун эмас бир кун нохушликлар туғдириши мумкинлигини жуда яхши билади.

Шунинг учун ҳам у шахсий манфаатларини давлат манфаатлари соясида юргизиб келди. Зокиржон Алматов каби очиқдан-очиқ уюшган жиноятчилар билан оғиз-бурун ўпишиб, мамалакат манфаатларини уюшган жиноятчиларга бўйсундиришни давом эттирганда эди, у бу пайтгача ўз лавозимини бой бериб қўярди. Собиқ Ички ишлар вазирининг хатоларини такрорламаслик билан ўз йўлини яратишини фаҳмлагани учун ҳам, у ҳукумат бошида ўтирганларнинг ўзларини уюшган жиноий гуруҳга айлантириб, президентга зимдан кимса билмас отамонлик тожини кийгизди. Ташқарисидан президентга ўхшайдиган Каримов, ич-ичидан мафиянинг – жиноий тўданинг расман тўдабошиси бўлиб қолганини сезмасдан ҳам қолди.

Рустам Иноятов расман ҳукумат тизимига алоқаси бўлмаганларни унинг қўли билан мамлакат ва халқнинг ҳаётидан сиқиб чиқариб, бир вақтнинг ўзида ўзининг ва оиласининг хавфсизлигини таъминлашни ҳам унутмади. Унинг устамонлигини сезиб қолган Каримов, шу учун ҳам ҳамшаҳари бўлган Баҳодир Матлубовни Ички ишлар вазири лавозимига кўтарди. У шу йўл билан сиёсий-иқтисодий майдонда кучларнинг мувозанатини тенглаштириб, барчасини ўзи бошқариб туришни кўзлаган эди. Баҳодир Матлубовнинг укаси билан Самарқанда рўй берган хунук бир воқеа, унинг хаёлларини чипакка чиқариши баробарида, МХХ бошлиғининг мавқейини янада юксалтирди. Помидорни қайта ишлайдиган қандайдир фирманинг эгаси, деб кўрилган бир чичен йигитининг хотинини Баҳодир Матлубовнинг укаси зўрлаб қўйгач, ҳамма нарсанинг оёғи осмондан келди.

Кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлган бир чечен самарқандликларга ўхшаб, дод-вой солиб маҳкамаларга чопа-чоп қилмади. “Хотинимни, шундай-шундай қилибди, даволаниши учун фалон минг доллар пул тўласин”, деб ҳам юрмади. Ёхуд хотинининг номусига тажовуз қилган ҳамкорининг хотини ва бола-чақасига озор ҳам етказмади. Унинг ўзини хилват бир жойга олиб чиқиб, кети билан оғзини битта қилди. Оғриқ зўридан тишларини қисавериб, ўлар ҳолатга келган Ички ишлар вазирининг укаси, товон остида қолиб эзилган шафтоли каби бир ҳолатда, тўғри экспертизага борди.

Номусига теккан чеченни маҳкамага торттириб, узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум эттирди. Ҳамиша адолатга тиш-тирноғи билан қарши бўлиб келган суд тизими, Ички ишлар вазирининг юзи-хотирини қилиб адолатни қарор топтирган мард бир чичен йигитини ноҳақ қамоққа тиқди. Шу-шу, Баҳодир Матлубовнинг эл орасида обрўйига путур етиб, президентнинг не мақсадларда уни Ички ишлар вазири лавозимига кўтарганлари бекор кетди. Иложсизлик, уни Рустам Иноятовга борҳо муте қилиб қўйди.

Аммо, ўшанда рўй берган ўша ҳодиса сабаб, бир нарса уни ҳалигача ўзида йўқ хурсанд қилади. Тахтини ушлаб туришга бўлган ишончини орттириб, уни таккабурлик қилишга, халқни назар-писанд қилмасликка ундайди. Халққа сон-саноқсиз ноҳақликлар ва зулмлар етказган Зокиржон Алиматовнинг тўй-маъракаларда бемалол юриши, унга тетиклик бағишлайди.

Наҳотки, у туфайли чексиз қийноқлар тортган ўттиз милёнли халқнинг ичидан бир чеченга ўхшаган мард топилмаса, унинг қоқ пешонасидан отиб ташламаса-я, дея, у ҳайратдан ёқа ушлайди. Бугун на “бой” билан “граф”га, на ҳукуматга суяна оладиган бир ҳимоясиз жиноятчининг бемалол халқ ичида юришини кўриб, у янгидан-янги жиноятлар қилиши мумкинлигини ҳис қилади.

Ўзини бўри ҳисоблаб, одамлар кўзларига қўй бўлиб кўринаверади. Сара йигитларини йиллар бўйи бўғизлаган жаллодни бардор-бардор қилиб юриган халқни кўриб, унга нисбатан борҳо нафрати жўш уради…

Шу баробарида, Андижон фожеаси боис Зокиржон Алматовни тузоққа туширган Рустам Иноятовнинг пишиқ-пухталигини кўриб эса, унинг ичига ваҳима киради, боши берк кўчага кириб қолгани капалагини учиради. Қўрққанини билдирмаслик учун кейинги пайтларда, у билан жуда кам учрашади. Асосий масалаларни Оқсаройда эмас, пана-пастқам жойларда учрашиб, ҳал қилади.

Гап-сўзларимни ёздириб олмадимикин, дея, неча кунлаб юраги ғаш бўлиб юради. У умидини Рустам Иноятовнинг касаллигига боғлаган бўлса ҳам, уни ўлдириб ҳам қутулолмаслигини билиб, дунё кўзларига тор кўриниб кетади. У томонидан йиғилган маълумотларнинг бир кун эмас бир кун ошкор бўлиб қолиши мумкинлигини ўйлаб, кечалари ухлай олмай, тўшагида ағанаб чиқади. Ундан кўра, Зокиржон Алматовнинг ўрнида қолгани яхши эди, бой билан гараф юрса-юрарди, туянинг гўштини мушук егани билан камайиб қолмасди, дея афсус-надоматлар тортади, жой тутмайди. Ҳар ҳолда, у ҳақида қўлимда бир-икки маълумот бор эди, Рустам Иноятов ҳақида ҳеч нимани билмайман, дея, Зокиржон Алматовнинг ўтмиши хусусида хаёл суради. Унинг бировни ўлдириб қўйиб, ўрнига графнинг Аъло деган тоғаси Россиянинг қайсидир қамоқхонасида ўтириб келган олис йиллардаги, унинг оддий участка нозири бўлиб ишлаган даврларини кўзларига олдига келтирмоқчи бўлади. Шунда, дурбиндан зўр бериб боқсада, кўзларига Амир Темурнинг отининг чотининг орасидан бошқа ҳеч нарса кўринмайди…

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон