Ислом Каримов дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатига киритилмади

Ислом Каримов дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатига киритилмади
24 views
06 October 2014 - 11:45

muslim 500Иорданиядаги Стратегик тадқиқотлар қироллик исломий маркази Қурбон ҳайити арафасида навбатдаги “The Muslims 500” – дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди. Унга ислом оламида кўзга кўринган олимлар, сиёсатчилар, диний арбоблар, уламолар, саховатпешалар, тадбиркорлар, қорилар ҳамда санъат, маданият ва спорт вакиллари киритилган.

Рейтингнинг илк учлигидан Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз, Мисрдаги Ал-Азҳар масжиди имоми, Ал-Азҳар университети буюк шайхи Аҳмад Муҳаммад ал-Тойиб, Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Ҳаж Сайид Али Ҳумайний ўрин олган.

Дунёнинг энг нуфузли эллик мусулмони қаторида исмоилийлар етакчиси Карим ал-Ҳусайний (Оғахон IV), Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайн, Марокаш қироли Муҳаммад VI, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған, БАА президенти Муҳаммад бин Заёд ал-Наҳаённи кўриш мумкин. “The Muslims 500” рўйхатига Ўзбекистондан фақатгина Мусулмонлар диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов киритилган. Ўтган йилги рўйхатдан ўрин олган президент Ислом Каримов эса бу гал дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони қаторида тилга олинмади.

Шунингдек, рўйхатда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов, Афғонистоннинг янги президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай ҳам бор.

Манба: uz.ca-news