Сиёсий маҳкум Бекжонни каторга ишларидан озод этишди

Сиёсий маҳкум Бекжонни каторга ишларидан озод этишди
26 views
07 October 2014 - 8:05

 

М.БегжанНина Бекжон, сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси, 1 октябр куни колонияда у билан учрашишга муваффақ бўлди, унинг соғлиғи яхшилангани – 60-ёшга тўлиши муносабати билан уни ғишт заводидаги ишлардан озод этишганини билди.

Нина Бекжоннинг 1999 йил ҳибсга олинган эри, журналист ва мухолифатчи Муҳаммад Бекжон билан учрашуви, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида амалга ошди.

Бунгача охирги бор улар 2012 йили учрашишган ва бу учрашув Бекжон оиласини даҳшатга солган эди. Ўшанда 183 см бўйи билан у 60 кг бўлган, заифлашган, дам олиб оз оздан овқатланган эди.

Эри билан 1 октябр куни учрашиб, биринчи галда, Нина Бекжон – унинг аҳволи яхшилангани, соғлом кўринганини сезди.

Сиёсий маҳкумнинг қизи Ойгул Бекжон, буни Бекжоннинг 2013 йили “Матбуот эркинлиги” учун “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг мукофотига сазовор бўлгани билан боғлайди.

“Дадам, уни ва бошқа сиёсий маҳкумларни унутмасдан уларнинг озодлиги учун курашда давом этаётганларнинг барчасидан миннатдор эканини билдирган. Бу унинг келажакка ишончига умид бағишлайди”, – дея етказади Ойгул отасининг сўзларини.

muhammad begjon oilasi bilanТурмада пенсия ёшига етди

Нина Бекжоннинг сўзларига кўра, ҳали шу пайтгача ҳеч бир учрашув бу галгидек енгил кўчмаганди. У Зарафшонга келгач, турма карантинга ёпиқ экани ва барча учрашувлар бекор қилинганини билди. Бироқ унинг кимнинг хотини эканини эшитишгач, ортиқча даҳмазасиз уни турмага киритишган.

Учрашувда у, 60 ёшга тўлгач, Бекжоннинг пенсияга чиққани ва эндиликда унинг ғишт заводида ишламаслигини билди.

Пенсия ёшига етиш амнистияга кўра турмадан чиқиш имкониятини ҳам кенгайтиради.

Бекжоннинг айтишича, у тезроқ озодликка чиқишдан умидвор, келгуси режаларини белгиламоқда – озодликка чиққанидан сўнг у турмада кечган йиллари ҳақида китоб ёзиш ниятида.

Муҳаммад Бекжлн, мухолифатдаги “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси, 1999 йили Украинада ҳибсга олинган ва ватанига экстрадиция қилинган эди.

Ўзбекистон ҳукумати “Эрк” ва исломчиларни Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал портлашларини содир этишда айлашган. Бироқ Солиҳни қўлга олишолмагач, унинг уч нафар укаси – Украинадаги Муҳаммадни, Ўзбекистондаги Рашид ва Комилни ҳибсга олган эди.

1999 йили уч ака ука узоқ муддатларга ҳукм этилди. Муҳаммад Бекжон 13 йилга ҳукм этилди ва оиланинг хануз турмада қолаётган аъзосидир. 2012 йили, биринчи жазо муддати тугаганидан сўнг, унинг муддати тағин беш йилга чўзилди.

Манба: Uznews.net