МАЛИКА ҲАҚИДА ЭРТАК….

МАЛИКА ҲАҚИДА ЭРТАК….
169 views
09 October 2014 - 10:27

(Айтсам – тилим куяди, айтмасам – дилим)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2014 йил 8 сентябр кундаги Н. Содиқов, Р. Мадумаров, Г. Авакьян ва бошқаларга нисбатан жиноят иши юзасидан тарқатган Пресс Релизида мана шундай иддао ўрмалаб қолди: (http://genprok.gov.uz/index.php) “Бугунги кунда уюшган гуруҳ аъзоларининг асосий қисмига нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқиш учун суд муҳокамасига юборилиб, улар бўйича суд қарорлари чиқарилиш таъминланган”.

Гап бу эски “игравой” қўшиқда эмас

Эътиборни тортадиган ўзга жиҳат бор: “Уюшган гуруҳнинг ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ҳозирда етарли матреал тўпланмаган айрим аъзоларига нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилган. Хусусан, Г. Каримова ва жиноий гуруҳ аъзолари А. Гафуров, Б. Сулейманов, Ш. Камильджанов, Р. Мустафаевлар ҳақида сўз юритилмоқда” дейилади бош прокуратура пресс релизида…

Бу жумлалар нимани англатади?: Бош прокуратура презсс релизида “…Хусусан, Гулнора Каримова … ҳақида сўз юритилмоқда” дейилгани нимаси? Кечагина президент ворислигига даъвогар қизи бугун қидирувда дегани эмасми бу?

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг бу бемани пресс релизи кимнинг қаламига мансуб?

Ахир, куни кечагина эмасмиди, шўрлик маликанинг уй қамоғига оид (ўта профиссионал!) минг бир сувратлар инернет оламини зир титратгани?!

Қани бу ерда мантиқ?

Мана бу суратларга ишонадиган бўлсак, президент қизи Гугуша уй қамоғидами, ёки мамлакат Бош прокуратурасининг расмий сайтида айтилганидек “қидирувда(?!)ми?

gulnara

Майли, бу мантиқсизликка ҳам кўз юмиб, уни бир четга суриб турайлик.

Мени мутлақо бошқа бир ҳолат ҳайратга солади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, шу йил сентябр ойининг иккинчи ўн кунлигида интернет олами айвонида ногоҳон Президент Каримов қизининг БИБИСИ радиоси тили билан айтганда “Гулнора Каримовадан олингани ишонилган охирги суратларда қўриқчилар Ўзбекистон президентининг тўнғич қизининг йўлини тўсиб, юришга изн бермаётгани”га оид бир нечта суратлар пайдо бўлди.

Нима эмиш, “… Гулнора Каримовадан олинаётган маълумотларни Лондонда жойлашган “Дейвидсон, Раян, Дор” (‘Davidson, Ryan, Dore’) пиар ширкати тарқатмоқда” эмиш. Яна нима экан?: “Ширкатнинг асосчиларидан бири Локсли Раян Каримова хонимнинг воизи сифатида амал қилаяпти” экан?

Дейлик, шундай ҳам бўлсин, майли-да! Бироқ, Гулнорахоним Лондондаги кўзга кўринган ширкатнинг тушига кирибдими? Ўша валломатлар 15 йиллаб Каримов қамоқхоналарида умри хазон бўлаётган юзлаб сиёсий маҳбусларниям ухл-аааб туш кўрса бўлмасмиди? Нега айнан Гулнора? Нега энди айнан Дейвидсон, Раян, Дор” (‘Davidson, Ryan, Dore’) асосчиларидан бири бўлган жаноб Локсли Раян Жаслиқдаги юзлаб жабирдийдаларнинг эмас, уй қамоғидаги тантиқ қизнинг ҳимоясига отланиб қолди? Ҳарҳолда, ҲИММАТ кўрсатмаётгандир? Демак, яхшигина тўлов тўкиб ташланган, керагича сармоя садқа қилинган! Лекин қанча? Қаердан олинган? Ҳарҳолда, Локсли Раян жаноблари тишнинг ковагига жо бўладиган ҳақ эвазига ҳаракат қилмаса керак? Ўзи шусиз ҳам ХОН ҚИЗИнинг бор безнес салтанати ер билан яксон этилгани айтилаётган бўлса? Гугушанинг ўзи бир йилдирки ҳеч қаерда ишламаса?… Ҳорижнинг, яна қаернинг, Англянинг “Дейвидсон, Раян, Дор” (‘Davidson, Ryan, Dore’) пиар ширкатини “хўрозқанд” эвазига ёллаб бўлмас-ов! Бизнинг халқ у “чипа-чупс” билан алдаб қўйсанг ҳам бўладиган! Сў-рииииб, ола зарак бўлиб ўтираверамиз! Малика ҳақидаги эртаклани ўқи-иииб, алдани-иииб! “Уй қамоғида ўтирган” Гулнора Каримова ҳимояси учун ҳорижлик ширкатга тўлаб қўйган отнинг калласидек “туҳфа”лар ҳар доимгидек ҳалол меҳнатларининг маҳсули эмаслиги аниқ, ҳойнаҳой, яна бизнинг ҳамёнга қўл солишган, ўмаришган деган каби ўйлар ҳатто кўнглимизнинг кўчасига ҳам келмайди гоҳо…

Майли, қаердан ҳимоячи ёллаш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи, Гулнорахонимнинг ҳуқуқига даҳл қилмайлик деган андишага бардик, тилни тийдик ҳам дейлик….

Бироқ…

Бироқ, Гулнора билан боғлиқ “спектакль”нинг яна бир лекин жиҳати борки, журналист сифатида мен буга кўз юма олмаяпман.
Ўз мутахассизлигимдан келиб чиқиб, комил ишонч билан гуовҳлик беришим мумкинки: Интернат сайтларида эълон қилинган “мазлум” бўлмиш президент арзандаси Гулнорага оид мазкур суратларни кўздан кечирарканман, биласизми, кўнглимдан нималар кечди?: Яхшими, ёмонми, кейинги қисқа вақт мобайнида арзиза-арзимаса, ўзимча уриндим, фаолият олиб боришга интилдим. Мустақил журналист сифатида суриштирувлар олиб бордим, инсон ҳуқуқлари жонкуярлари билан ҳамкорликдаги турли муаммолар мониторингида иштирок этдим.

Образли қилиб айтганда, фуқароларига нафас олиш ҳам таъқиқланган мамлакатимизда танқидий лавҳаларни тасвирга олиш, ёки съёмка қилиш писта чақиш эмас!

Мамлакат ичкарисида фаолият олиб бораётган журналист сифатида шуни айтишим мумкин, қачонки, Ўзбекистон ҳаётига дахлдор танқидий лавҳани суратга олган, тасвирга туширган бўлсак, албатта меҳнатимиз маҳсули куч ишлатар тизимларининг ўлжасига айланган. Қўлимизга чанг солган МХХ ва ИИБ ходимлари тасвирларни ўчириб, йўқ қилмагунча кўнгиллари хотиржам топмаган, тинчимаган. Қанчадан қанча меҳнатимиз елларга соврилиб кетган!.

Дейлик, Ўзбекистонда нима қийин, мактаб, боғча, шифохона, деҳқончиликка, қисқа қилиб айтганда, мамлакат ичкарисида ҳукм сураётган исталган иллатларга оид муаммоларни тасвирга олиш, съёмка қилиш қийин! Каримов салтанатида нима мушкул, инсон ҳуқуқларининг топталишига оид ҳар қандай исботу далилни, ҳоҳ сурат бўладими у, видео тасвирми, мақолами – бунингдек фактларни оммавий ахборот воситаларига беталофат етказиш мушкул!

Боиски, бунингдек маълумотларни қўлга киритган ҳар қандай шахс Каримовчилар томонидан таъқибга олинади. Бир сўз билан айтганда, диктаторликка асосланган бу режим ўзининг ноҳақ бошқарувини кўз-кўз қилувчи, исбот этувчи ҳар қандай сурат, видео съёмкалар, мақолаларни оммавий ахборот воситаларига сизишидан ниҳоятда эҳтиёт бўлади!

Бу ерда, мамлакат ичкарисида эътиборингизни тортган муаммоли мавзуни эркин ҳолда тасвирга олиш, съёмка қилиш қайда! Бу орзу холос.

Журналист, ҳуқуқ фаоли мана шундай ҳолатларда яшринча, ўғринча тарзда тасвирга олишга маҳкум.
Бундай уриниш эса, аксарият ҳолатларда самара бермайди.

Яшринча, қўрқа-писа олинган суратлар “пичоққа илинмайди”! Гоҳо объектдаги одамнинг бурни кўринса, боши кўринмайди. Ўз ишингдан кўнглинг тўлмайди, мана шундай кезларда сиқилиб, сил бўлиб кетасан!

Яшриниб, пусиб, “бир чўқиб, ўн қараб”, ўта эҳтиёткорлик билан, олазарак бўла-бўла ўғринча расмга туширишга, тасвирга олишга мажбурсан дедикми, тамом! Тасвирга олдингми, кейинги муаммо олган фактларингни куч ишлатар тизимлари қамалидан эсон-омон олиб чиқиб кетишга эришиш!

Уддасидан чиқмадингми, бор меҳнат маҳсулингдан мосуво бўласан! Бу –аниқ!

Бунингдек кўргулик Ўзбекитсонда одатий бир ҳол ҳисобланади..

Ажабланарлиси шундаки, Каримова хонимнинг қисмати акс этган расмларга ишониб қоладиган бўлсак, қандайдир куч ишлатар тизими “потсан”лари кимсан Президент қизи Гулнора Каримовани йўлини тусиб, қўлидан тутиб қолармишу, бу “фильм” жараёнларини қандайдир “режиссёр”, эҳтимол, моҳир оператор тасврига олиш билан машғул бўлармиш! Янаям қизиғи, юзи шундоққина кўриниб турган куч ишлатар тизими ходими бу тасврилардан ҳадиккаям тушмасмиш, тасвирчининг қўлигаям ёпишмасмиш, ўз зўравонлигига оид суратларни йўқ қилишгаям ошиқмасмиш! “Англядаги ширкат орқали оламга овоза қиласанми, индернетда жар соласанми, зуғумимни оламга кўз қиласанми, билганингдан қолма, қилавер, марҳамат, оқ йўл!” дея фатво берармиш!

Ол-а-ааа!

20 йилдан олтиқ тележурналистика соҳасидаги тажрибатга таяниб, яна шуни айтишим мумкинки, биринчидан, Гулнора билан куч ишлатар тизимларининг тўқнашувига оид суратлар ниҳоятда профиссионал даражада, сўнги русмдаги ўта профссионал аппаратлар кўмагида тасвирга олинган, хўп денг!

Агарда, Гулноранинг эзилиш саҳнасини суратга олган одам эҳтиёткорлик юзасидан ўз ишини пинҳона уддалашга уринганида эди, объект, яъни Гулнора ва куч ишлатар тизимларининг қиёфаси тасвири бу қадар марказда бўлмаган, аниқ-тиниқ тасвирга олинмаган бўлур эди!

Хўш, шу ўринда савол туғилади: Нега энди оддий мактабнинг танқидига оид тасвирни йўқ қилишга интилган куч ишлатар тизимлари кимсан Каримов қизининг ҳуқуқлари топталаётганлигига оид бунингдек расмларни – инкор қилиб бўлмайдиган фактларни тарқалиб кетишига қўйиб берди?

Дейвидсон, Раян, Дор” (‘Davidson, Ryan, Dore’) асосчиларидан бири бўлган Локсли Раян жаноблари БИБИСИ билан бўлган суҳбатларидан бирида: “… бир нарсани тахмин қилишимиз мумкин: мамлакат ичкарисида охирги бир неча йил мобайнида Гулнора Каримовани ўз ичига олган қандайдир ички курашлар давом этиб келган ва бу ички курашга Хавфсизлик ва бошқа хизматлар ҳам қайсидир даражада аралашган бўлган бўлишлари мумкин” деган тахминни илгари сурати.

Назаримда, Гулнора Каримованинг куч ишлатар тизимлари билан тўқнашувига оид мазкур суратларнинг матбуот юзида кўриниш беришининг ўзиёқ жаноб Локсли Раяннинг тахминларни йўққа чиқаради.

Аксинча, “МХХ Гулнорага қўмак қўлини чўзмаётганмикин, уни ўз ҳимоясига олмаётганмикин?” деган каби саволлар беихтиёр ўртага қалқиб чиқади.

Мабодо, Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари истамаганида, изин бермаганида эди, энг аввало, Гулноранинг “ўз отаси салтанатида сиқувга олинаётганлиги” акс эттирилган ҳолатлар энг аввало тасвирга муҳирланмаган ва элни эриклаш илинжида кенг халқ оммаси эътиборига ҳавола этилмаган бўларди!

Ўзбекистон МХХси бу суратларни қандай йўл билан бўлмасин, тўхтатиб қолишга қодир эди! “Хўш, нега шундай қилмади?” деган саволнинг жавоби кимни қизиқтиради?

Шу ўринда иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, мамлакат миллий хивфсизлик хизмати воқеалар марказига – саҳнанинг қоқ ўртасига кўз тикканимизда гуё ўзини Гулнорага ёвқараш қилаётгандек кўриниши мумкин. Бироқ, саҳна ортида Каримов, Каримова хоним ва Иноятов айнан бир мақсад йўлида ҳаракатланаётганига гувоҳ бўламиз.

Шу ўринда “Гулнора Каримовани ўз ичига олган қандайдир ички курашлар давом этиб келган ва бу ички курашга Хавфсизлик ва бошқа хизматлар ҳам қайсидир даражада аралашган бўлган бўлишлари мумкин” ЭМАС, МУТЛАҚО деган фикрни илгари суришга ҳақлимиз.

Суратга олиш сохасидан сал-пал бохабар шахс сифатида яна шуни қўшимча қилишим мумкинки, бу суратлар “ижодкори” ўта пихини ёрган одам. Бу расмлар воқеа жараёнлари давомида шунчаки тасодифан тасвирга олинган суратлар эмас. Нақд санъат асарининг ўзи! Яхшиси, суратларнинг вужудга келиш жараёни ҳақида ўзим сизга сўзлаб бера қолай: Аввал саҳна кўринишининг пухта режаси ишлаб чиқилган: “Гулнорахоним – сиз бечароҳол аҳволда, элни ишонтирадиган афтодаҳол кўринишда ҳуқуқ-тартибод формасидаги шахсларга норози термуласиз! Кўзларингизда ҳайрат ва ҳадик зоҳир бўлиши керак. Акс ҳолда ана у лаққиларни лақиллатиб, ахмоқлар ишончига кириб бўлмайди! Ҳов –сен! Олача мисол формали олифта, сен эса Гулнора Исломовнанинг билагидан тутиб саҳал қия турасан. Тоғарадек юзинг баркашдек кўриниш бериши шарт эмас. Ҳазир бўл, қўлини қаттиқ сиқиб, билагини кўкартириб қўйма яна!. Қани, кетдик! Начили! А-ҳа! Шундай! … О-оо, нет! Стоп! Стоп! Эй, сен шапка? Нега Гулнорахоним қолиб сенинг кўзингда қўрқув кўринаяпти? Бу эпизодда азобда қолган сен эмас, Каримова хоним бўлишлари керак. Нега сен итдан қўрққан мушукдек жовдирайсан! Қайтадан оламиз. Бошладик! Поехили!” – бир сўз билан айтганда, Гулноранинг ўз отаси президент Каримов томонидан “ёлланган йўлтўсар”ларига тўқнашиб қолиш саҳнасига оид “санъат асари” даражасидаги суратларнинг вужудга келишига салоҳиятли соха мутахассисларининг яхшигина меҳнатлари сингиган. Гулнора хоним ҳам куни кечагина қўшиқ куйлаб юрган қизалоқ эмасмиди, актрисаликниям қойилмақом эжро этиб қўйган….

Шу ўринда мен Дейвидсон, Раян, Дор” (‘Davidson, Ryan, Dore’) асосчиларидан бири бўлган Локсли Раян жанобларининг БИБИСИ билан суҳбатдаги эътиборга молик бир жиҳатга диққатларингизни тортсам дегандим:“… Бир нарсани эсдан чиқарманг. Швейцария расмийлари Гулнора Каримовани сўроқ қилишни истаётганликлари ҳақидаги хабар пайдо бўлиши биланоқ у ғойиб бўлди ва кейинроқ уй ҳибсида экани маълум бўлди. Унгача 6 ой давомида ҳеч нарса бўлгани йўқ. Хўш, улар нимани кутишди?. Нега бирданига ҳаракатга тушиб қолдилар?. Демак, бу Швейцариядаги терговга боғлиқ. Шунинг учун ҳам Каримова хоним Швейцарияда маҳкамага юз тутиши керак, деб ишонаман..” дейди жаноб Локсли Райн.

Юқоридаги сўзларнинг ўзиёқ президент қизи билан боғлиқ бу “ўйинлар” замирида Гулнорани ҳориж суд-ҳуқуқ тизими терговларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ мақсад ётганлигидан далолат эмасмикин?

Шунингдек, Локсли Райн: Биз ўзбек расмийларидан Каримова хонимнинг Швеция ва Швейцариядаги жиноят ишлари юзасидан саволларга жавоб бериши учун халқаро миқёсда тан олинган маҳкамада ҳозир бўлишига имконият яратилишини сўраяпмиз. Англялик жаноб тилидан айтилган талаб бу талаблар “Малика ҳақида эртак” фильмининг мантиқий давомидир.

Бир сўз билан ҳайтганда, Гулнора билан боғлиқ кўп серияли сериал кульманиацион нуқтасига кеплай деб қолди. Ҳадемак, саҳна пардаси тортилиб қолса ҳам ажаб эмас.

Ким нимани ҳоҳлайди, билмадиму, шахсан мен ўзимни қизиқтирган ҳадсиз саволларга тезроқ аниқ ва асосли жавоб топишни истардим: Гулноранинг таҳқирланиш саҳнасига оид бу суратлар “ижодкори” ким эди? Бу қадар профессионал тарзда тасвирга олиш бахти қай бир соха мутахассисига – қай бир омадли сураткашга насиб этган экин? (Эҳтимол – Гулноранинг қизи Иймондир?) Дарвоқе, онасининг йўлини тўсишаётганларида. Гулнорага куч ишлатаётганларида унинг қизи қаерда эди? Нега бу театр саҳнасида Иймон кўринмайди? Ва умуман олганда, сайлов олди Гулнорани жабирдийда қилиб кўрсатишдан асл муддао нима? Хон қизининг қисматига оид бу фильмнинг ечими қандай якун топади? Мақсад, тахтини бой бериш талвасасидаги ота оғриқнинг олдини олмоқчими? Гулноранинг жабирдийда эканлиги бобида хориж ишончига эришиш орқали бирорта хавфсиз маклакатдан хонанда қизига сиёсий бошпана мақомини олиб беришга муваффақ бўлишми? Ёки арзандасини чет эл суд-ҳуқуқ тизимлари томонидан ёпирилиб келаётган муқаррар хатардан асраб қолиш йўлидаги интилишми? Эҳтимол, шу ўйинлар кўмагида қизини тахт тепасига олиб чиқиш истагидир?

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi