Россия санкциялар учун ўч олишга ҳаракат қилмоқда

Россия санкциялар учун ўч олишга ҳаракат қилмоқда
116 views
09 October 2014 - 15:41

2“Чоршанба куни Россия Давлат Думаси Кремлга ҳорижй фуқароларга тегишли активларни мусодара қилиш ва уларни Украина инқирози туфайли Россияга қарши қўлланилган ғарб санцяиларидан жабр кўрган корхоналар ва шахсларга компенсация сифатида бериш ваколатини бериш йўлида муҳим қадамни қўйди”, – деб хабар берди The New York Times газетасининг Москвадаги муҳбири Эндрю Э. Крамер.

“Биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган қонун лойиҳаси президент Владимир Путин ҳукуматига қасос олиш учун тенгсиз қурол бўлиб хизмат қилади”, – деб ёзади муаллиф.

Ушбу қонун Россияда катта миқдордаги инвестицияларга эга йирик халқаро корпорациялар учун хавфли тузоқ бўлиши мумкин.

“Жаҳон миқиёсидаги McDonalds, Pepsi ва ExxonMobil каби компаниялар Россияда миллиардлаб долларга тенг миқдордаги активларга ва энергоресурсларга эга”, – дея изоҳ беради Крамер.

“Янги қонун лойиҳаси россия матбуоти томонидан Владимир Путиннинг дзюдо бўйича собиқ спарринг-шериги бўлган ва ҳозирда бой саноатчига айланган Аркадий Ротерберг номи билан – “Ротерберг Қонуни” деб аталди, деб ёзади муҳбир. – Матбуот хабарларига кўра ўтган ойда Италия ҳукумати Ротенбергга тегишли бўлган ва санкцияларга учраган умумий қиймати 40 млн. долларлик кўчмас мулкни мусодара қилган”.

“Ҳозирча фақат америка корпоратив маданиятига айланган McDonald’s ошкора ҳужумга учради, – дейилади мақолада. – Августь ойида Россия ҳукумати санитар муаммолар баҳонаси билан Москвадаги бир неста ресторанлар тармоғини ёпиб қўйди. Бироқ санкцияларга жавоб тариқасида танланган вақт ҳавотирларга сабаб бўлди”.

“Янги қонун лойиҳасисиз ҳам халқаро компанияларга осон бўлаётгани йўқ, чунки россия иқтисдиёти тезлик билан рецессияга учрамоқда, – дейди журналист. – Масалан, Ford Россияда иқтисодиётнинг беқарорлиги туфайли автомобилларга талабнинг пасайиб кетиши компаниянинг глобал даромадларига зарар келтирмоқда”.

Яна қонун лойиҳасига қайтар экан муаллиф биринчи ўқишда уни ёқлаб 233 та овоз берилганини, 202 та қарши овоз берилганини ёзади.

ЎХҲ ахборот бўлими