Каримов режимининг динга қарши жирканч кураш усули ҳақида

Каримов режимининг динга қарши жирканч кураш усули ҳақида
158 views
11 October 2014 - 12:00

690 йиллар охирида бир синфдошим билан кўришиб,анча суҳбатимиз чўзилди. У мактабни битириб, олийгоҳда ўқиб, ундан сўнг амалдор тоғаси ёрдами билан ички ишлар тизимига ишга кирди. Ўша вақтларда унинг тоғаси шаҳар ички ишлари Бош бошқармасида(ГУВД) милиция капитани бўлиб ишлар эди.

Ҳол аҳвол сўрашганимиздан сўнг, кечагина Наманган шаҳридан командировкадан келганини ва 3 кундан сўнг яна у ерга қайтишини айтди. Ўша вақтлар Ўзбекистоннинг хамма ерларида мусулмонларга қарши, терроризм-экстремизм айбловлар билан қамаш амалиётилари авжига чиққан вақтлар эди. У эса гиёҳвандлик ва фоҳишабозлик бўлимида ишлар эди.

Мен ҳайрон бўлиб «сизларни ҳам терроризмга карши курашга жалб килишибдида» дедим. Болалар боғчасидан, яслидан бир-биримизни таниганимиз учун у кўпинча,менга айрим хизмат сирларини айтиб берар эди. Қулоқлар қандай ишлашларини,лақаб билан табел рўйхати бўйича ойлик олишларини, уларнинг орасидаги «ширавой» гиёҳвандларни, уларнинг ўзлари наркотик «героин» моддалари билан таминлашларини ва ҳоказо.

Шаҳардаги фоҳишахоналар ва наркофурушларни ўзлари паноҳ остида ушлаб, у ерга наркотик ҳарид қилишга келган бойвачча амалдорларнинг болаларини, наркофурушлар ёрдамида ушлаб мўмайгина пул ишлашларини, атайин айрим амалдорлар ёки тепадан заказ билан уларга хуш келмаганларнинг фарзандларини наркотик моддасига ўтқазиб, пулини шилишлари ёки жуворнимак қилиб юборишларини, «Наркомания»бўлими энг «блатной» яъни, катта даромад келтирувчи бўлим эканини, у ишга жойлашишнинг ўзи фалон пул эканлигини ва жуда кўпчиликка шу вақтларгача мавҳум бўлган ишларни ўша синфдошимдан билганман.

Лекин ҳозир унинг ўша Наманган командировкаси ҳакида эсладим. У менга «жонга тегди командировкаси, шаҳарда ялло қилиб юрганга нима етсин, унинг устига участка қурилишини бошлаб қўйганман, иккинчи қаватни битириш керак, усталар ишлашаяпти яна бир жойда дўкон қурдираётган эдим, ишнинг белига тепишди, лекин улушларимни бу ерда қолган шерикларим беришади. Бизда ҳаммаси «чики-пуки» жойига қўйилган» деди-да, давом этди.

«Йук, бизларни ва туманлардаги «наркомания» бўлимларида хизматдаги жуда кўпчиликни Наманганга юборишганлари сабаби, «терроризм» буйича эмас. Ҳозирда шаҳар митти туманларида фоҳишахоналар ва наркопритонлар очиш, тунги клубларни кўпайтиришмоқда. Бизни ўша ерларга қараш учун жўнатишмоқда. Бугунги кунда республика бўйича сон жиҳатидан энг кўп тунги клуб Наманган шаҳрида», – деди.

Мен ҳайрон бўлиб «йўғ-э, энг кўп тунги клуб пойтахтда бўлса керак, яна қанча катта шаҳарлар борку, яна Наманганни мусулмонобод дейишадику», – десам у мени енгиб, «йўқ бугунги кунда ўша ерда Наманганда» деди. Яна у ёқ бу ёққа қараб қўйиб «ҳамма гап, ана ўша охирги айтган гапингда, у ерлар «вовчик»лар шаҳри бўлиб кетди, бизнинг ишимиз ҳам уларнинг сонини камайтириб, ёшларни ҳакикий ҳаётга, кайфу сафо қилиб, ялло қилиб яшашга жалб килиш. Биласанми у ерларни «нинза»лар босиб кетган, ҳамма аёллар ҳижоб ёки ниқобда юради, эркаклари эса ҳаммаси чолга ухшаб соқол қўйиб олишган, бошига оқ дўппи кийиб олиб «вовчик» ваҳобий бўлиб кетишган.

Тошкентдан ва бошка туманлардан «мама-розалар»ни йиғиб уларни ҳам командировка килганмиз» деб кулди. «Ҳозир қаерига кадам куймагин, ҳамма ерида фоҳиша топасан, «наркотани» любой хили бор, мисоли Лас-Вегасда юргандак» деб яна хахолаб кулди. Мен ҳайрон бўлиб, бир ишонгим келмай, бир ишониб унинг юзига қарардим. «Қонунларчи?» дедим. У «юқоридан буйруқ бўлган, улар ишни кузини билишади, бизлар террорист «вовчик»ларни шу йул билан камайтирамиз» деб, гап шу ерда қолсин-а оғайни» деб куйди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида эълон қилинган “Ўзбекистонда 842 та фоҳишахона аниқланган” сарлавҳали хабардаги фоҳишахоналар сони ҳисобот рақамларини ўкиб, қисқа қилиб, эсимга тушган – кечаги яқин ўтмишдаги эшитган, билган хакикатни ёздим. Наманганда сон жихатидан энг кўп – 74 та фоҳишахона кўрсатилгани ҳам бунинг тасдиғи бўла олади деб ўйлайман.

Булар ҳаммаси Ўзбекистонда кечаги ва бугунги кунларда бўлаётган воқеаларни эслатиб, ўйлантириб чуқур кайғуга солади. Бу шайтоний йул, миллатни режа билан гуноҳи кабиралар йулига бошловчи хукумат, динимизга халқимизни иймонига қарши қилинган разилликлар. Бугунги кундаги ёшларнинг дунёқарашларига қанчалик салбий таъсир қилишини ўйлаб юрак эзилади.

Кариялар айтишганди 50 йилда авлод ўзгаради, 100 йилда миллат ўзгаради деб. Фақат қайси томонга ўзгаради? Ўзгармокда? Мана ҳа-демай 100 йиллик миллат ўзгариши даври келиб қолганга ўхшайди, 70 йиллик советларни коммунист-даҳрийлар тузуми остида, жуда кўп диний ва миллий қадриятларимиз аста секинлик билан йўқотилиб келган бўлса, яна 24 йил золим диктатор Каримов тузуми остида жуда тезлик билан диний ва миллий қадриятларимиз йўқ бўлиб келмоқда. Аср бошларида ота боболаримизни эслаб, сўраб-билайликчи, улар қандай бўлишган эди. Уларнинг маданиятлари, хулқ-атворлари, динимизга бўлган муносабатлари, бир-бирларига муносабатлари…

Бугунги кундачи? Халқни жоҳиллаштириш,(айникса ёшларни), сунъий равишда, режа билан давлат томонидан амалга ошириб келинмокда. Жиноят ва гуноҳлар оддий ҳолатга айланиб бормоқда. Бу ҳолатлар эса миллатимиз фожеасидир!

Муҳаммадшариф

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi