Тожикистонлик туркий тил шоири Неъматуллоҳ Иброҳим 60 ёшда

Тожикистонлик туркий тил шоири Неъматуллоҳ Иброҳим 60 ёшда
133 views
14 October 2014 - 8:11

неъмат-иброҳимБугун мен учун азиз булган инсон Неъматулло ака 60 ёшга кирди.

Тожикистондаги узбек адабиётининг забардаст вакили, калбни ларзага солувчи шеърлар муаллифи, нозик дидли газалнавис ва мохир таржимон Неъматулло ака адабиёт учун катта хизмат килиб куйди.

1983 йилда Совет Тожикистони газетасига ишга келганимда Неъматулло акани таниган эдим. Биринчи куришгандаёк одам билан самимий гаплашадиган ва таъби жуда хам нозик булган бу инсон менга уз тугишган укасидай муносабатда булганидан бошим осмонга етди.

Неъматулло ака билан деярли 10 йил бирга ишладик. Адабиёт ва санъатга ошуфта булган неча калблар у кишининг ок фотихасини олиб яхши шоир ва ёзувчи булиб кетди.

Неъматулло ака Тожикистондаги энг хурматли эшонбоболар сулоласидан. Балки шунинг учундир у кишининг шеър ва газалларидан факат НУР ёгилиб туради. Зеро Неъматулло ака олтмиш йиллик умри давомида факат НУР излади. Баъзан уни топиб баъзан йукотгандай булди. Лекин хакикий нурни, яъни илохий НУР ни излашда ва унга дарк килишда бугун хам изланишда давом этмокда.

Неъматулло акани курган одам уни хеч качон катта шоир деб тасаввур хам килмайди. У киши хозирги баъзи эшонлар каби кибру хаво ва манманликдан тамоман холи, камтарин ва камсукум инсон.

1984 йил ёзида туйим булиши керак эди. Кишлокдаги ховлимда янги уй учун пойдевор ташлаб куйган эдим. Рахматли шоир акамиз Аскар Махкам бошчилигида кап катта шоирлар мен оддий бир бошловчи журналистнинг уйига хащарга келишарди. Аскар Махкам, Неъматулло ака, Одил Икром, Жамшид ака икки угли билан, рахматли Зикрилло Вали, газета замредактори Абдусаттор ака… бу катта одамлар мени чордеворимда лой тепарди, пахса урарди.

Кучадан утган одамлар (ховлим кучани буйида) бу одамлар ким, качон курсак шеър укийди деб мендан куп бор сураган. Саволига жавоб топгандан сунг лабини тишлар, э йугее шу катта одамлар лой тепяптими деб хайрон коларди.

Деворнинг устига миниб олган Неъматулло ака похсани койилмаком килиб урар, кишлокдаги энг зур похсачилар хам ундан камчилик топа олмасди. Кун буйи адабиёт, шеърият хакида бахс кизир, кечга бориб эса катта иш килиб куйилгани намоён буларди.

Рахматли бувам эса мени койир, хой менга кара, сен жипирикни деб шахардан шунча катта одамлар келдими, унака килма уят булади, дерди. Мен эса буважон мен айтганим йук, узлари хашарга келишибди десам, утириб олиб дуо киларди.

Хуллас, Сиз бугун фейсбукда гойибона таниган Неъматулло ака шу одам. Мен бу кишининг инсоний фазилатларидан юздан бирини айтдим холос. Агар бу одам билан бир мартагина юзма юз сухбатлашсангиз кейин доим согиниб юрадиган буласиз.

Ака, борингизга шукр. Биз сизни яхши курамиз.

Душанбеда учрашгунча.

Неъматуллоҳ Иброҳим шеъриятидан бир намуна:

ШЕЪРДАЙ ГЎЗАЛ…
Гулбашакарга.

Ишқ аҳлини Ҳақ сийлади нур каби такбирлар билан,
Бунёд этиб бўлмас, ахир, ҳолни чу тадбирлар билан.

Гар у фасоҳатдин йироқ кетса ижод, бўлгай абас,
Байту ғазал бўлмас расо ўнларча таҳрирлар билан.

Кимлар жасад таъмири-чун умрини исроф айлагай,
Сен руҳни бунёд айладинг руҳ ичра таъмирлар билан.

Гулбашакар нур сингари сингиб борар қалблар аро,
Тасхир* қилиб бўлмас, ахир, Кўнгилни тазвирлар** билан.

Гулбашакар, лутфинг ила зулматда шамъдирсан ўзинг,
Бунёди Ишқ этгил мудом лутф*** ичра тасвирлар билан.

Гулбашакар, синглим, сенинг кўнглинг ўзи Олам экан,
Сўз мулкига қўйдинг қадам Шеър сингари сирлар билан…

Садриддин Ашур “Озодлик” радиоси ҳодими