DRD Partnership: Гулнора Каримова Тошкентда ҳибсда сақланмоқда, дунё бўйича “уни қўлловчи кучлар кўпаймоқда”

DRD Partnership: Гулнора Каримова Тошкентда ҳибсда сақланмоқда, дунё бўйича “уни қўлловчи кучлар кўпаймоқда”
172 views
17 October 2014 - 9:25

gulkaxonimjon“Гулнора ҳақида яқинда тарқатилган хабарлар ёлғон ҳамда одамларни адаштириш учун қасддан тўқилган”. DRD Partnership компаниясининг сешанба куни кечқурун электрон почта орқали тарқатилган янги мактубига шунақа сарлавҳа қўйилган. “Гулнора” – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи. DRD Partnership – ўзини қатағондаги “ўзбек маликаси”нинг расмий вакили деб атаб келаётган Лондонда фаолият юритувчи консалтинг компанияси.

“Гулнора Каримовани гўё хонабандликдан озод қилганлари тўғрисидаги сўнгги хабарларнинг баъзилари турган-битгани бефойда уйдирмалардан иборат. Уларнинг энг “уйдирмачилари” гўё Гулнора Россияга, Европага ва ҳатто Жанубий Америкага қочиб кетган, деб ёзишяпти. Гулнора Каримованинг расмий вакили, Davidson Ryan Dore фирмаси ходими Локсли Райан бугун унинг номидан қуйидаги баёнотни билдирди”, – дейилади хабарномада.

“Мен Гулнора Каримова аввалгидек хонабандликда сақланаётганини ва февраль ойидан бери ташқи дунё билан қандайдир аҳамиятли алоқа қилиб туриш имкониятидан маҳрум этилганини тасдиқлайман. У ва у билан бирга хонабанд қилинган 16 ёшли қизи аввалгидек шошилинч медицина ёрдамига муҳтож. Гулноранинг озод этилгани тўғрисидаги ҳар қандай хабарлар ҳақиқатдан йироқ ва одамларда ёлғон тасаввур қилиш учун қасддан тўқилган уйдирма. Ушбу ёлғон ахборотга нисбатан билдирадиган ягона хулосам –ўз мақсадлари йўлида Гулнора Каримовани хонабандликда сақлаётган шахслар бутун дунё бўйлаб ва Ўзбекистоннинг ўзида Гулнорага адолатли суд олдида жавоб бериш имкониятини беришни талаб қилаётганларнинг босими остида саросимага тушиб қолдилар”.

Афсуски, Гулнора Каримованинг лондонлик ишончли вакилларининг навбатдаги жарангдор иборалар тўпланмасидан иборат баёнотида муайан фактлар умуман изҳор этилмаган.
Матнда “Гулнора Каримовани хонабанд қилган шахслар” кимлиги, уларнинг қандай “сиёсий мақсадларни” кўзлаётгани ҳамда “бутун дунё бўйлаб ва Ўзбекистоннинг ўзида” Гулнора учун адолат талаб қилаётган рақиблар ким экани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шунингдек, Гулнора Каримова ватанини тарк этгани тўғрисида “сўнги хабарлар” қачон ва қаерда чоп этилгани ҳам тушунарсиз.

Локсли Райаннинг аввалги баёноти журналистларга бир ҳафата аввал тарқатилган эди. Унда ҳам бутун дунё бўйлаб Гулнора Каримовага ёрдам берувчи кучларнинг ўсиб бораётгани ҳақида гапирилган ҳамда Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистон турмаларида кўп йиллардан бери азоб чекаётган сиёсий маҳбусларга бағишланган сўнги маърузасига ҳавола қўйилган эди.

“Каримова хоним кенг тарқалган ва айниқса “Human Rights Watch” ташкилоти томонидан Ўзбекистон суд тизимига қарата йўналтирилган танқидларни (HRW маърузаси, 2014 йил “Сўнгги лаҳзагача”) ҳисобга олган ҳолда, адолатли сув текшируви фақат халқаро судларда имкониятли бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди”, – дейилади хабарнома матнида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларига жон-дили билан интервью бериб келган Гулнора Каримова асосан киборлар модаси ва заргарлик тақинчоқлар коллекцияларини муҳокама қилишни ёқтирар ва шу билан бирга, шу жумладан, адолатли суд тўғрисидаги ўнғайсиз саволлардан ўзини олиб қочар эди. Мисол учун, икки йил аввал Халқаро Кризис Гуруҳи (International Crisis Group, ICG) медиадастурлари директори Эндрю Штройляйн (Andrew Stroehlein) Гулнора билан Твиттер ижтимоий тармоғида мулоқоти чоғида ундан отаси бошқараётган мамлакатда қийноқлар қўлланишидан хабари борми-йўқлигини сўраган эди.

Диалог Ўзбекистон президенти қизининг қуйидаги сўзлари билан якунланди: “Ўзгаларнинг ҳаётини яшаётганлар ва биз уларга эътиборимизни қаратган чоғимизда бир сонияга таниладиган бахтиқароларни PR қилишни бас қилганимиз яхшироқ, деб ўйлайман. Уларнинг номлари фақат қачонлардир дунёнинг кучли шахслари тўғрисидаги ЁЗГАНЛАРИ ёки жанжал қўзғаганлари сабабли эсда қолади, холос. Тинчгина йўлларидан қолмасинлар!”

Манба: uzbek.fergananews

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi