Илхом Алиев Қорабоғни бир ўқ отмасдан қайтариб олади – Haqqin.az

Илхом Алиев Қорабоғни бир ўқ отмасдан қайтариб олади – Haqqin.az
200 views
17 October 2014 - 12:56

1

Илхом Алиев ўзидан олдинги Озарбайжон Раҳбарлари – Расулзодадан тортиб Наримоновгача, Багировдан тортиб катта Алиевгача биронтаси эплай олмаган ишни амалга оширадиган кўринади.

Озарбайжоннинг Haqqin.az нашри эълон қилган Эйнулла Фатуллаевнинг “Илхом Алиев Қорабоғни бир ўқ отмасдан қайтариб олади” (“Ильхам Алиев возвращает Карабах. Без единого выстрела!”) номли таҳлили мақоласи айнан юқоридаги сўзлар билан бошланади.

“Мамлакатимизда сиёсий ҳокимият шахсийлашган характер касб этади. Бироқ бугун гап унинг характери ҳақида эмас, ҳокимиятнинг пайдо бўлиш табиати ҳақида бормоқда, – дея таъкидлайди Фатуллаев. Бугун биз мамлакатни оғир бир ҳолда – иқтисодиёт издан чиққан, сиёсий бошбошдоқлик авжига чиққан ва қўлдан бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш истиқболлари ноаниқ бўлган ҳолда қабул қилиб олган – бироқ нафақат мамлакатни гиёсиёсий лабиринт гирдобидан олиб чиққан, балки иқтисодиётни ҳам қайта тиклаган ва марварид бир шаҳар яратган, шу билан бирга чорак аср олдин ишғол қилинган Қорабоғни бир ўқ отмасдан қайтариб олаётган 40 ёшли инсон ҳақида сўз юритмоқдамиз”.

Муаллиф Арманистоннинг Оврўосиё иттифоқига қўшилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтади ва буни Озарбайжоннинг сиёсий ва дипломатик ютуғи сифатида баҳолайди.

“Арманистонни Қорабоғсиз Путиннинг Оврўосиё иттифоқига қабул қилишди. Бу нимани англатади? Бунинг маъноси шундан иборатки – эндиликда Арманистон чегараси ва ишғол қилинган Қорабоғ ҳудудида божхона постлари ўрнатилади. Шундоқ ҳам ижтимоий инқироз ёқасида турган Қорабоғ учун бунинг иқтисодий оқибатларини бир тарафга суриб турайлик. Бугун сўз Озарбайжоннинг энг йирик сиёсий ва дипломатик ғалабаси ҳақида бормоқда”, – дея таъкидлайди муаллиф.

2

Мақолада қайд этиладики, Озарбайжон ўз суверенитетини мустаҳкамлаган, ўзининг қўшилмаслик ва нейтралитет ғояларига содиқлигини ифодалаган ҳолда Путиннинг иттифоқига қўшилмади. Арманистон эса ўзининг қолган сиёсий мустақиллиги ва иқтисодий эркинлигини ҳам қўлдан бой берди. Ўз навбатида Ереван Қорабоғ устидаги сиёсий ва иқтисодий назоратини ҳам йўқотди.

Эндиликда Еревандан картошка ва пиёз импорт қиладиган Қорабоғнинг қашшоқ аҳолиси Арманистон чегарасида божхона божи тўлашларига тўғри келади.

Бугунги кунда Саргсянни мустақил арман давлатини йўқ қилишда айблашмоқда. Бунинг устига бир пайтлар Озарбайжондан ажратиб олинган Қорабоғни эндиликда божхона иттифоқи деворлари билан Арманистондан ҳам ажратиб қўйишди.

Бу ҳолатни Фатуллаев Илхом Алиевнинг ажойиб сиёсий комбинацияси сифатида баҳолайди: “У Оврўосиё маконига қўшилмади, ўз мамлакатининг мустақиллиги ва суверенитетини сақлаб қолди, айни пайтда асосий мақсади – Қорабоғни Арманистон иқтисодий таъсир доирасидан чиқариб олди. Сиёсий кенглик масаласида эса, ҳам ҳуқуқий ҳам сиёсий нуқтаи назардан Қорабоғ бу кенгликка кирмайди. Озарбайжон бу ҳаракатлари билан Украина, Грузия, Молдова ва кўпгина бошқа давлатлар уддасидан чиқа олмаган этносиёсий низоларда сезиларли муваффақиятга эришди. Ўз чегараларидан ташқаридаги ишғол қилинган ҳудудини де-юре мустаҳкамлади ва анклавнинг ишғолчи давлат билан дезинтеграция жараёнини де-факто бошлашга эришди.

Шу билан бирга муаллиф ушбу муваффақиятнинг амалга ошишида Кремлнинг Алиевга кўрсатган кўмагига алоҳида тўхталади.

3

“Шубҳасиз ушбу сиёсий муваффақият Кремлнинг Алиевга кўрсатган кўмаги воситасида қўлга киритилди. Ўз мамлакати учун вассал мутелигини қабул қилган Саргсяндан фарқли равишда, Алиев Кремль билан рационал ва муваффақиятли алоқалар тизимини йўлга қўя олди. Бироқ бу ҳамкорлик ҳарбий ёки сиёсий иттифоқлар доирасида эмас икки томонлама асосларда ривожланди. Алиев расмий Бокунинг фаол равишда ғарбга интилиши шароитида Кремль билан зиддиятга бормасликнинг ҳам уддасидан чиқди. Россиянинг собиқ совет ўлкалари, жумладан Марказий Осиёдаги диктатуралар устидан таъсирининг ўсиб бориши шароитида Алиев манфаатлар мувозанатини сақлай олди”, – деб ёзади Фатуллаев.

Мақолада Озарбайжоннинг Оврўосиё иттифоқига қўшилиши масаласида ҳам муаллиф ўз фикрини билдиради. Унга кўра бу Озарбайжон олдида турган жуда долзарб масала саналади. Зеро Озарбайжонсиз Россия ҳеч қачон Жанубий Кавказда ўз протекторатини ўрната олмайди.

Фатуллаевнинг фикрича Озарбайжон ҳам Путин иттифоқига қўшилиши мумкин. Бироқ, бунинг асосий шарти эса ишғол қилинган ҳудудларнинг қайтарилишидир.

Муаллиф Кремлнинг бу масалада Ереванга таъсир ўтказа олишига жуда қаттиқ ишонади. Унинг назарида Арманистон расмий равишда Россиянинг мустамлакаси мақоми даражасига тушиб бўлган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi