Украина воқеалари қандай давом этиши мумкин? – Il Sole 24 Ore

Украина воқеалари қандай давом этиши мумкин? – Il Sole 24 Ore
42 views
19 October 2014 - 10:48

2“Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш кун тартибига киритилмаган”, – деб ёзади Италияда чоп қилинадиган Il Sole 24 Ore газетаси журналисти Антонелла Скотт. Мақола муаллифи 16 октябрь куни шаҳарга ташриф буюрган Олмония Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркелнинг “Санкциялар мулоқотни истисно қилмайди”, деган сўзларини иқтибос сифатида келтиради.

Мақола якунида келтирилган хулосаларга кўра Украинадаги воқеаларнинг икки хил сценарий асосида давом этиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса Италиянинг Россияга махсулот экспортига бевосита таъсир қилади.

Биринчи вариант – Украинадаги кескинликнинг кейинги йил бошларидан бошлаб пасая бошлаши, айни пайтда 2015 йил мобайнида босқичма-босқич, аста-секинлик билан санкцияларнинг бекор қилинишини назарда тутади.

“Ушбу вариант амалга ошган тақдирда Москва тарафидан киритилган эмбарго оқибатида зарар кўрган Италия махсулотларининг экспорт ҳажми 2014 йилда 10%, 2015 йилда эса 7%га камайиши мумкин”, – дейилади мақолада.

Иккинчи вариантга кўра эса, муаллиф Россия ҳарбийларининг Донецк ва Луганскдаги айирмачиларга ёрдам бериш мақсадида янгидан чегарани кесиб ўтишлари мумкинлиги ҳақида ёзади.

“Оврўпа ва америка санкцияларининг кучайтирилиши ва Москванинг жавоб чоралари Италиянинг Россияга экспортини издан чиқариши мумкин. Бу ҳолатда Италия Россияга экспорт ҳажми 2014 йилда 13%, 2015 йилда эса 17%га камайиши мумкин”, – дея хулоса қилади муаллиф.

ЎХҲ ахборот бўлими