У. Ҳақназаров: “Аргентина” лойиҳаси давом этмоқда, Ёхуд Гулнора Каримованинг “қочиши” ҳақида

У. Ҳақназаров: “Аргентина” лойиҳаси давом этмоқда, Ёхуд Гулнора Каримованинг “қочиши” ҳақида
211 views
19 October 2014 - 14:39

gulnaraЖорий йилнинг сентябрь ойи Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримова ва унинг ҳаммаслакларига қарши очилган иш ҳақидаги хабарлари кўпайиши билан эсда қолди. Қонун ҳимоячиларининг бу қадар жасур чиқишларининг замирида мамлакат президентининг қизини амалда жавобгарликка тортиш нияти борлиги билан асослаш қийин. Тошкентдаги манбаларимиз етказган маълумоталарнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Бош прокуратуранинг юқорида тилга олинган хабарлари жамоатчиликни бошқа бир воқеадан чалғитишга қаратилган. Шундай қилиб…

Гулнора Каримованинг “қочиши”

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Гулнора Каримова Москвага учиб кетди, шундан кейин Тошкентга ҳам, Ўзбекистонга ҳам қайтмади. Унинг шу кунгача қаердалиги, Россиядами ёки дунёнинг бошқа мамлакатидами, – номаълум. Шуниси маълумки, Москвадан у Европа мамлакатларидан бирига (таҳминлармизга кўра, Олмония ёки Англияга) йўл олган. Яна шу нарса маълумки, Ўзбекистондан чиқиб кетиши олдидан Гулнора Каримова мамлакат президентини огоҳлантирган ва ундан рухсат олган.

Аввалги мақолалрмизда биз “таъқибдаги” Гулнора Каримова республикадан ташқарига чиқадиган бўлиб қолгани ҳамда бир неча мамлакатларга ташриф буюргани ҳақида ёзган эдик. Гулнора Каримованинг ўша ташрифлари 10-15 кун давом этиб, шу муддат ўтгач у Ўзбекистонга қайтиб келишга одатланган эди. Бироқ Г. Каримованинг бу галги хорижий сафари бир ойдан ошиб кетмоқда. Таҳминимизча, Гулнора Каримова мамлакатдан “қочиб” кетган.

Бу галги сафаридан олдин у “қочиши” ҳақида президент Каримовни огоҳлантирган бўлиши мумкин. “Қочиш” сўзини биз атайлаб қўштирноқ ичида ёзаяпмиз, чунки бу иш президент оиласи томонидан саҳналаштирилган воқеа ва “Аргентина” лойиҳасининг бир қисми бўлиши мумкин. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, вазиятга қарарб ёки президент оиласининг талаби билан Г. Каримова бошқача қарорга келиши ва мамлакатга қайтиши ҳам мумкин.

Манбаларимиз тақдим этган маълумотларга кўра, Гулнора Каримованинг “қочиши”га унинг онаси Татьяна Каримованинг ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Хусусан, президентнинг рафиқаси республика Бош прокурори Рашитжон Қодиров ва МХХ раиси Рустам Иноятовдан Гулнора Каримовани ўзбек махсус хизматларининг Тергов изоляторига (ТИЗОга) жойлаштиришни талаб қилган. Ўз қизи гулноранинг атиги уй ҳибсида эканлигини назарда тутган Татьяна Каримова: “Нега ушбу жиноий гуруҳнинг оддий ижрочилари изоляторда, унинг раҳбари эса уйида дам оляпти?!” – деган.

Лекин мамлакат президентининг ғазабига учрашдан қўрққан Қодиров ва Иноятов Г. Каримовани МХХнинг ТИЗОсига жойлаштирига ботина олишмади. Прокурорбоши ва айғоқчибошидан наф чиқмагач, татьяна Каримова ушбу масалани ўз турмуш ўртоғининг оллида кўтаришга қарора қилган. Президент билан учрашув чоғида Т. Каримова ўз қизи гулнорани МХХнинг тергов изоляторига “тиқиш”ни талаб қилиб, Қодиров ва Иноятов шу талабни бажармаётганлари ҳақида шикоят қилди. Президент Каримов бу масалани ўйлаб кўришини ҳамда Бош прокурор ва МХХ раиси билан гаплашишини айтган.

Эртаси куни Гулнора Каримова ушбу суҳбат ҳақида хабар топади. Суҳат мавзусини Гулнорага аввал Инояовнинг “айғоқчи”лари, кейин эса Г. Каримова унинг шерикларига қарши жинойи ишни олиб бораётган Бош прокуратура терговчилари етказишади. Мххчилар Гулнора Каримовага МХХнинг ТИЗОсига узоқ муддатга “жойлашиш” ҳавф солаётгани ва воқеаларнинг бундай тус олишига қарши чора кўриш зарурлиги ҳақида ишора қилишади.

Бироқ прокурорлар Гулнорага ашқло-дашқолларни йиғиштириб, мамлакатдан қочиш кераклиги тўғрисида очиқ айтишади. Тошкентдаги манабаларимизнинг маълумотларига кўра, терговчилардан бири президентнинг тўнғич қизига: “Сизни фақат қочиш қутқариб қолиши мумкин. Акс ҳолда биз Сизни Гвардейский кўчасига (Ўзбекистон МХХ ТИЗОси жойлашган кўчага – У.Х.) юборишга мажбур бўламиз”, – деган.

Манбаларимизнинг хабарларига кўра, айнан мана шу даъватлар туфайли Г. Каримова мамлакатдан чиқиб кетишга қароар қилган. “Қочиш”нинг айнан мана шу сабабини асословчи ягона далил шуки, Г. Каримова Ўзбекистондан чиқиб кетганидан 10 кун ўтгач, президентнинг тўнғич қизини ТИЗо ҳавфи ва қочиш керклиги ҳақида огоҳлантирган барча терговчилар зудлик билан ҳисбга олинган ёки ишдан бўшатилганлар. Манбаларимиз тақдим этган маълумотларга кўра, уларнинг (жами 18 кишининг) ҳисбга олиниши ва ишдан бўшатилиши Татьяна Каримованинг талаби билан мамлага оширилган.

Бироқ биз “Гулнора Каримова ҳақиқатдан ҳам мамлакатлан қочиб кетди, бу ишни у онасининг ғазабидан омон қолиш ва панжара ортига тушишдан қутулиш учун қилди”, деган таҳминга шубҳа билан қараймиз. Бизнингча, ушбу “қочиш” президент оиласи ва мамлакат раҳбарияти томонидан уюштирилган “саҳна кўриниши” бўлиши мумкин. Шундай қилиб…

Аргентиналик дипломатнинг Тошкентга ташрифи

2014 йилнинг 5-7 сентябрь кунлари Аргентина Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эдуардо Антонио Зуаиннинг Тошкент сафари бўлиб ўтди. Уч кунлик ташриф давомида аргентиналик дипломат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдуллазиз Комилов ва президент Ислом Каримов билан учрашди.

Расмий ўзбек матбуоти Эдуардо Антония Зуаин фақат А. Комилов билан учрашган ҳақида ёзди. Ўша хабарда ҳам: “суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-инсонпарварлик ва бошқа соҳлардаги алоқаларнинг бугунги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки томон ҳам ўзбек-аргентина музокараларини муқимлаштириш, унга кўп тарафли тус бериш зарурлигини таъкидлашди”, деган қуруқ сўзлар ёзилди.

Эдуардо Антонио Зуаин ва президент Ислам Каримов ўртасида бўлган суҳбат ҳақида эса ўзбек расмий матбуоти лом мим демади, чунки ушбу учашув ёпиқ эшиклар ортида уюштирилди. Каримова ва Зуаин учрашувида Аргентинанинг Россиядаги элчиси Пабло Ансельмо Теттаманти қатнашди холос. Лекин у ҳам фақат таржимон сифатида иштирок қилди.

Каримова ва Зуаин ўртасида ўтказилган суҳбат мазмуни бизга номаълум. Шуниси диққатга сазоворки, ушбу учрашувдан тўрт кун ўтгач, яъни 2014 йил 10 сентябрь куни, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи зудлик билан мамлакатдан чиқиб кетди ва ҳаигача республикага қайтиб келмади. Шу жиҳат “Каримов ва Зуаин махфий “Аргентина” лойиҳасининг бажарилишини муҳокама қилган бўлишлари мумкин”, дейишга асос бўлади.

“Гулнора Каримова ҳозир Аргентинада бўлиб, у ерда каримовлар оиласининг ушлбу мамлакатда доимий яшаши учун зарур бўлган хужжатларни тўлдириш ишларини бошлаб юборган”, деган гумонлар ҳам бор. Таҳминларимизга кўра, яқин орада Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот идоралари Гулнора Каримовани расмман қидирувга беришади. Ҳозирча эса ўзбек ҳукумати бу ҳақида мавҳум ибораллар билан хабар беришни маъқул кўрмоқда. Шундай қилиб…

Бош прокуратура матбуот хизматининг мавҳум баёнотлари

“Ушбу ишнинг жиноий гуруҳдаги баъзи шахслар, хусусан, қидирувда бўлган ёки улар бўйича етарли гувоҳлик кўрсатмалари тўпланмаган шахсларга оид қисмлари алоҳида ишга ажратилди. Хусусан, гап Г. Каримова,, ҳамда жинойи гуруҳдаги А. Ғафурова, А. Қурбонов, Б. Сулаймонов, Ш. Комилжонов ва Р. Мустафоев ҳақида кетмоқда”, деган маълумотни шундай хабарлар қаторига киритиш мумкин.

“Етарли гувоҳлик кўрсатмалари тўпланмаган”, деганини қандай тушуниш керак?! Ахир, бу ерда тергов қилинаётган барча шахс (Авакьян, Мадумаров ва бошқалар) аллақачон Г. Каримовага қарши кўрсатмалар бериб бўлгани, “опа”га қарши расмий айблов билдириш учун фақат унинг отасидан рухсат олиш қолгани оддий одамга ҳам аёнку.

Бироқ Бош прокуратура мазкур жиноий гуруҳнинг раҳбари гулнора Каримова бўлганлиги ҳақида аниқ ва очиқ баёнот беришга шошилмаяпти. Чунки “хоним” ҳали чет элда жойлашиб олгани йўқ.

Таҳминларимизга кўра, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Аргентина ёки бошқа бир мамлакатда доимий истиқомат қилиш масалаларини узил-кесил ҳал қилиши биланоқ Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар дарров уни жиноий қидирувга беришади. Ана ўшанда республика Бош прокуратурасининг ҳозирги мавҳум баёнотларининг ортидан Гулнора Каримовага қарши аниқ ва чоиқ айбловлар янграши мумкин.

Ҳозирча эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хориждан яхши хабарларни кутиш буюрилган. Ҳозирча уларга мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтириш ишларини давом эттириш буюрилган. Шундай қилиб…

Каримов хавфсизлик чораларини кучайтиришни тўхтатмаяпти

Ўз хавфсизлигини таъмонлаш мақадида Каримова режими қўлидан келган барча – дипломатик, ҳарбий-техник ва ҳоказо чораларни кўрмоқда. Жумладан, шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон МХХ ва ТИВ вакиллари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига ташриф буюриб, президент Каримовнинг тпошириғига кўра қўшшни мамлакат вице-президенти Абдурашид Дўстум билан учрашишди ва “Толибон” ҳаракатининг раҳбарияти билан бўлиши мумкин бўлган музокараларда воситачилик қилишни таклиф қилишди.

Сфаида ўзбекистонлик мужоҳидлари бор “Толибон” олдидаги қўрқув президент Каримовни бундан сал олдин, шу йил август ойида, Ашҳободга ҳам айнан шу таклиф билан чопар юборишга мажбур қилган эди. Афтидан, Каримов: “Толиблар барибир Қобулда сиёсий ҳокимият тепасига келишади, кейин эса 2000 йиллар бошида “Толибон”ни яксан қилишга киришган НАТОга ёрдам берганим учун мендан интиқом олишади”, деб ўйлайди.

Каримов теварагидаги манбалримизнинг хабар беришича, ўзбек президентининг афғон мужоҳидларидан ўлгудек қўрқиши телбалик даражасига етган. Чунончи, шу йил август ойида Каримов махсус буйруқ билан тожикистонлик полконвник Маҳмуд Худойбердиевга тегишли икки минг жангарини Тошкентдан Фарғона ва Сурхондарё вилоятларига, қўшни Тожикистон билан чегарадош тоғли туманларга жўнатган.

Фақат президент Каримовга бўйсунвчи жангарилар Фарғона ва Сурхондарёга келишлари биланоқ маҳаллий аҳолига нисбатан зўравонлик қилишни бошлаб юборишди. Хусусан, Сурхондарёда улар ён-атрфодаги чиройли қизларни ўғирлаб, зўрлаш ишларини авжига чиқаришди. Фарғона вилоятида эса жангарилардан бири ўзига тегишли Калашников автоматидаги бир магазин ўқни далада ишлаётган трактор ва тракторчига қарата отиб тугатган. Чунки тракторнинг шоқини жангарига уйқу бермаган.

Форғонда содир бўлган ушбу воқеа вилоят МХХ бошқармаси раҳбариятига етиб боради. Маҳаллий мххчилар Худойбердиев жангариларини тинч аҳолига нисбатан бундай муомалада бўлиши мумкин эмаслигини тушунтирмочи бўлишади. Лекин жангарилар МХХ генералларини ҳақорат қилиб, жангарилар фақат президент Каримовга бўйсунишларини билдиришади.

Ҳақоратланган фарғоналик генераллар бу ҳақида МХХнинг Тошкентга раҳбарларига хабар беришади. Шунлан сўнг МХХ раиси Рустам Иноятов можаро ҳақида президент Каримовга хабар беришади. Жунбушга келган Каримов Маҳмуд Худойбердиев жангарибошилардлан бирини Фарғонага юбориб, айбдор жангарини жазолашни талаб қилади. Тошкенгтдан келган жангарибоши Фарғонада можарога сабабчи бўлган жангарини жазолашни талаб қилади. Шунда жангарилар отради бошлиғи тарктор ва тракчторчига қарата тинмасдан ўқ узган аскарни ёниг чақиради ва Тошкентдан келган вакил ҳамда Фарҳона вилоят МХХ бошқармаси раҳбарияти олдида уни отиб ташлайди.

Президен Каримов фақат ташқи хуружлардан эмас, балки ички ижтимойи “портлашлар”дан ҳам ўлгудек қўрқади. Хусусан, шу йил июль ойида МХХнинг вилоят бошқармалари ва туман бўлмилари биноларини ўқриқлашни кучайтиришга қаратилган ишлар якунига етказилди. Ушбу лойиҳа доирасида бинолар атрофидаги аввалги темир панжаралар ўрнига икки метр баландликдаги ғиштли деворлар қурилиб, тиканли симлар билан жиҳозланди.

Мамлакатда хавфизлик чораларини кучайтиришда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши мутахассислари ҳам фаол қатнашишди. Жорий йилнинг сентярь ойида улар республика ИИВ ва МХХга махсус лойиҳа киритиб, унда маҳаллий фоҳишаларни “иш”га чиқаётганда ҳижобда чиқишга мажбурларни таклиф қилишди.

Хавфсизлик Кенгаши таҳлилчиларига кўра, ушбу чора аҳолида ҳижобли муслималарга ва умуман Ислом динига нисбатан нафрат уйғотишга кўмаклашар экан. Бундан ташқари, Каримов режимининг ғояшунослари фикрлашича, “фоҳишаларни ҳижобда юришга мажбурлаш ёш авлодни диний-экстремизмнинг бузғунчи таъсиридан ҳимоя қилади” экан. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Афсуски, Гулнора Каримова атрофидаги воқеалар аввалги мақолаларимизда огоҳлантирганимиз сценарий бўйича ривожланмоқда. Масалан, манбаларимизнинг Гулнора Каримова Европа давлатларидан биридаги пиар-компанияни ўз ишига жалб қилишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотлари ўз тасдиғини топди.

Ўшанда биз Г. Каримова Германия ва Британиядаги комапниялар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Яқинда Гулнора Каримованинг пиари билан Лондондаги “Davidson Ryan Dore” компанияси шуғуллана бошлагани жамоатчиликка маълум бўлди.

Бундан ташқари, ўшанда мазкур пиар-комапния доирасида Г. Каримованинг ҳимоясига Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг баъзи вакиллари ҳам отланиши ҳақида ҳам огоҳлантирган эдик. Мана энди, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича расмий хабарлар туркумини эълон қилгач, президентнинг “бечора” қизини ҳимоя қилишга “Бирдамлик” халқ ҳаракати, ҳуқуқбон Сайиджаҳон Зайнобиддинов ва бошқалар қалқишди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос

13.10.2014 г.