Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТС кўрсаткичи бир йилда 54%га ортган

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТС кўрсаткичи бир йилда 54%га ортган
90 views
20 October 2014 - 10:21

2Хорижда ишлаб келаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТС (СПИД) кўрсаткичи ошмоқда. Бу ҳақда Ҳуррият газетасига таяниб 12news.uz хабар берди.

Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбари Отабек Нурматов «Ҳуррият» газетасига билдиришича, 2012 йилда хорижда ишлаб келган фуқаролар орасида ОИТСга чалинган 272 нафар бемор аниқланган. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 418 нафарни ташкил қилган.

Бу эса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТС (СПИД) кўрсаткичининг бир йилда 54%га ортганини билдиради.

«2014 йилда ОИВ инфекциясини юқтирганларнинг 53,6 фоизи эркаклар, 46,4 фоизи аёллар бўлган. 2013 йилда республика бўйича рўйхатга олинган беморларнинг 58,4 фоизи жинсий алоқа орқали, 27,8 фоизи парентерал (тери ва шиллиқ қаватлар) йўл билан, 13,8 фоизи вертикал йўл билан касалликни юқтирган», — дейди Нурматов.

ЎХҲ ахборот бўлими