Фарғона вилоятининг беш нафар божхоначиси порахўрлик туфайли қамалди

Фарғона вилоятининг беш нафар божхоначиси порахўрлик туфайли қамалди
57 views
20 October 2014 - 11:14

3Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди беш нафар божхона ходимини порахўрлик туфайли порахўрлик туфайли беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Бош прокуратура идоравий нашри “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, божхоначилар давлат ҳисобига мусодара қилинган товарларни махсус дўконга топширишган. Дўкон эгасидан эса ҳар бир сотилган товарнинг қийматидан 10% миқдорида пора олиб туришган.

Шу йўл билан божхоначилар 2012-2014 йиллар мобайнида умумий қиймати 89,9 млн. сўм миқдорида пора олишган.

Суд божхоначиларни ҳарбий даражаларидан ва божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Бундан ташқари божхоначилардан пора сифатида олинган пулларнинг давлат фойдасига ундириб олиниши ҳақида қарор чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Тошкент вилоят божхона хизматидан беш нафар юқори лавозимли ходим қўлга олингани, вилоят божхона бошқармаси раҳбари ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» ва Тожикистон билан чегардаги «Ойбек» комплекслари раҳбарлари устидан текширув жараёни бораётгани ҳақида хабар бергандик.

ЎХҲ ахборот бўлими