Маккадан қайтган туркман ҳожилари тиббий кўрикка жўнатилди

Маккадан қайтган туркман ҳожилари тиббий кўрикка жўнатилди
20 views
20 October 2014 - 11:43

6

17 октябрь куни Маккадан қайтаётган туркман ҳожилари учоғи Ашхободга қўнишидан бир соат олдин аэропорт ҳарбийлар ва полициячилар томонидан ўраб олинди, деб хабар берди Хроника Туркменистана.

Ҳожиларни кутиб олиш учун келган қариндошлари ва қўлларида гуллар билан махсус олиб келинган талабалар аэропорт биносига киритилмаган. Улар учоқнинг соат 18.00 да келиб қўнгани ҳақидаги хабарни радиода берилган эълон орқали билишган.

Жами 188 та бўлган ҳожиларни учоқдан тушишлари билан автобусларга кўчириб ўтказишган ва полиция машиналари кузатувида Абадан шаҳар поликлиникасига олиб борилган. Поликлиникада барча ҳожилар тиббий кўрикдан ўтказилган.

5

Кутиб олувчиларга бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақат орадан икки соат ват ўтганидан сўнг улар нима бўлаётганидан хабар топишган ва уйларига тарқалишган.

Ушбу профилактика чоралари Эбола вируси эпидемиясига қарши қаратилганлиги ёки бошқа сабаблар борлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎХҲ ахборот бўлими